2026 йил 24 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг янги таркибдаги аъзолари иштирокида навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Раёсат йиғилишини Олий аттестация комиссияси раиси в.в.б. А.Шермухамедов олиб борди.
Мажлис кун тартибига мувофиқ, белгиланган муддатларда тақдим этилган аттестация ишларини кўриб чиқиш, Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибига ўзгартиришлар киритиш, низом талабларига мувофиқ бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни тузиш, малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш, “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”га қўшимчалар киритиш ҳамда аттестация жараёнига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан бош илмий котиб в.в.б. Т.Маматмусаевнинг ахбороти эшитилиб, муҳокамалар ўтказилди ва Раёсат аъзоларининг фикр-мулоҳозалари асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ–98-сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида аттестация тизимини халқаро тажрибалар асосида янада самарали ҳамда очиқ ва шаффоф ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, устувор вазифалар ва келгуси чора-тадбирлар белгилаб олинди.
ОАК Ахборот хизмати.
.jpg)