Одилова Гўзалхон Маъруфжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Омад ва омадсизлик консептларининг оламнинг лисоний манзарасида намоён бўлиши, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4928.
Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдувахидович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Отахонова Маҳлиёхон Камолиддиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оламнинг лисоний манзарасида омад ва омадсизлик консептларини ўрганишнинг назарий асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоннинг меҳнати ва назорати кам бўлган, ижобийликка ҳал бўлган жараёнлар – омад ва салбийликка ҳал бўлган жараёнлар –  омадсизлик ўзбек ОЛМсида бинар оппозисия касб этиши далилланган;
 консептнинг тушунчадан фарқли томонлари: тушунча англаниши, консепт ҳис қилиниши; тушунча универсал, консепт индвидуал(муайян тил жамоаси, ижтимоий гуруҳ учун)лиги; тушунча олам манзарасининг ҳар қандай кўринишида, консепт(лисоний атама сифатида) айнан ОЛМда акс этиши очиб берилган;
ўзбек ОЛМда омад/омадсизлик консепти шахсни пассив субъект сифатида кўрсатиши(омадим келмади), бошқа маданиятларда, хусусан, инглиз ОЛМда  фаол субъект позисиясини ифода қилиши(И маде мй оwн луcк) маданиятлараро консептуал фарқ очиб берилган;
консептларнинг ифодаланишининг комплекс табиати: муайян бирлик фақат битта консептни ифодалаши кам учраши: консепт семалари ёндош консепт семалари билан қоришиб юзага чиқиши: омадга оид семалар, бахт, бойлик, фаровонлик, гўзаллик, фарзанд, оила, сабр, қаноат, тинчлик ва бошқа қатор консептлар семалари билан қоришиқлиги, консепт ифодаловчиларини аниқ бир консептга боғлаб қўйиш шартли эканлиги исботланган; 
омад/омадсизлик ифодаси доирасида кўраётган фраземаларнинг(ҳар қандай тил бирлигининг) кўпчилигининг семемасида омад/омадсизлик этакчи сема бўлмаса-да, шу доирага киритилишига консептосфера ифодаловчилари тизимининг ўзаро зич, чамбарчас боғлиқлиги омад/омадсизлик семаси кўрилган ҳар қандай ҳолатни ифода сифатида олишни тақазо этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилди:
Мазкур диссертациядаги омад/омадсизлик ифодаси доирасида кўраётган фраземаларнинг (ҳар қандай тил бирлигининг) кўпчилигининг семемасида омад/омадсизлик етакчи сема бўлмаса-да, шу доирага киритилишига консептосфера ифодаловчилари тизимининг ўзаро зич, чамбарчас боғлиқлиги омад/омадсизлик семаси кўрилган ҳар қандай ҳолатни ифода сифатида олишни тақазо этиши асосланганлигига доир қарашлардан Андижон давлат университетида олиб борилган “ОТ-Ф1-18 Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон Давлат университетининг 2026-йил 8-январдаги 04-63-сон маълумотномси). Натижада лисоний маданиятни таъминлашга оид методология янги назарий қарашлар билан бойитилган, омад/омадсизлик консептларининг тилдаги ифодаси эса унинг ижтимоий-маънавий мазмунини чуқурроқ ёритишга хизмат қилган;
ўзбек ОЛМда омад/омадсизлик консепти шахсни пассив субект сифатида кўрсатиши (омадим келмади), бошқа маданиятларда, хусусан, инглиз ОЛМда фаол субект позициясини ифода қилиши (И маде му оwн луcк) маданиятлараро консептуал фарқ очиб берилганлигига доир қарашлардан Андижон давлат университетида 2022-202З йилларда бажарилган “№ ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновационтадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон Давлат университетининг 2025-йил 19-декабрдаги 04-5499-сон маълумотномси). Натижада дискурсив қўлланишда ўзига хослик касб қилувчи аурим тил бирликларининг тавсифи янада ёрқинлашган;
тилларда инсоннинг меҳнати ва назорати кам бўлган, ижобийликка ҳал бўлган жараёнлар омад ва салбийликка ҳал бўлган жараёнлар ўзбек ОЛМсида бинар оппозисия касб этиши, консептнинг тушунчадан фарқли томонлари: тушунча англаниши, консепт ҳис қилиниши; тушунча универсал, консепт индвидуал(муайян тил жамоаси, ижтимоий гуруҳ учун)лиги; тушунча олам манзарасининг ҳар қандай кўринишида, консепт(лисоний атама сифатида) айнан ОЛМда акс этиши,консептларнинг ифодаланишининг комплекс табиати: муайян бирлик фақат битта консептни ифодалаши кам учраши: консепт семалари ёндош консепт семалари билан қоришиб юзага чиқиши: омадга оид семалар, бахт, бойлик, фаровонлик, гўзаллик, фарзанд, оила, сабр, қаноат, тинчлик ва бошқа қатор консептлар семалари билан қоришиқлиги, консепт ифодаловчиларини аниқ бир консептга боғлаб қўйиш шартли эканлиги хусусидаги ма'лумотларга доир натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда (2025 йил июл ва август ойларида) фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 16-сентябрдаги 05-09-1451-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда омад ва омадсизлик консептларининг кўп қиррали семантик таркибга эга хусусиятлари бўйича тўпланган материаллар ва қўйилган муаммоларни тадқиқ этиш орқали чиқарилган хулосалар ўзбек тилшунослиги учун янги илмий-назарий маълумотлар манбаа сифатида хизмат қилиши та'минлаган;
инсоннинг меҳнати ва назорати кам бўлган, ижобийликка ҳал бўлган жараёнлар – омад ва салбийликка ҳал бўлган жараёнлар – омадсизлик ўзбек ОЛМсида бинар оппозисия касб этиши ҳақидаги фикрларидан; - консептларнинг ифодаланишининг комплекс табиати: муайян бирлик фақат битта консептни ифодалаши кам учраши: консепт семалари ёндош консепт семалари билан қоришиб юзага чиқиши: омадга оид семалар, бахт, бойлик, фаровонлик, гўзаллик, фарзанд, оила, сабр, қаноат, тинчлик ва бошқа қатор консептлар семалари билан қоришиқлиги, консепт ифодаловчиларини аниқ бир консептга боғлаб қўйиш шартли эканлиги тўғрисида илмий хулосаларидан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион илмий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. Натижада, диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар асосида омад ва омадсизлик консептларига оид тил бирликларини автоматик аниқлаш ва таҳлил қилиш имконияти кенгайтирилди, уларнинг семантик хусусиятларини аниқлашда аниқлик оширилди ҳамда ўзбек тилидаги ахборот-қидирув тизимлари учун яратилган дастурий воситанинг самарадорлиги яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish