Суяркулова Мадхия Эркиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларнинг репродуктив саломатлигини такомиллаштириш ва яхшилаш (Фарғона вилояти материаллари асосида)», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2 DSc/Tib1294.
Илмий раҳбарлар: Сиддиков Акмал Абдукахарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Бабаджанова Гулжаҳон Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.21.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулқиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Саидазим Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослашган Она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади репродуктив саломатликни яхшилашга қаратилган тиббий-ташкилий чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада биринчи марта репродуктив ёшдаги аёллар ва ҳомиладор аёлларнинг соғлиги ҳолатини комплекс баҳолаш амалга оширилган, мураккаб ҳомиладорлик ва туғруқнинг тарқалиши ва уларнинг перинатал натижаларга таъсири аниқланган;
гормонал номутаносиблик кўринишлари (эстрадиол ва прогестерон миқдорининг пасайиши, ТТГ миқдорининг ошиши) аниқланган ва уларнинг салбий таъсирлари ва перинатал натижалари билан боғлиқлиги исботланган;
бачадон-йўлдош қон айланишининг бузилиши (доплерометрия бўйича қаршилик индексларининг ошиши) преэклампсия, гестацион гипертензия ва муддатидан олдин туғиш хавфи билан боғлиқлиги кўрсатилган;
йўлдошнинг сурункали гипоксиясининг асосий морфологик белгилари (ворсинкалар фибрози, фибриноид тўпланиши, синцитиотрофобласт гиперплазияси, қон томир етишмовчилиги) ва уларнинг перинатал натижалар билан алоқаси аниқланган;
илк бор худудий даражада 2022–2024-йиллар давомидаги репродуктив кўрсаткичлар ва гўдаклар ўлими динамикаси тахлил килинган, замонавий тенденциялар аникланган ҳамда неонатал оқибатларга таъсир этувчи омиллар белгилаб берилган; 
клиник, гормонал, допплерометрик ва морфологик кўрсаткичлар асосида хавф даражасини аниқлашнинг яхлит мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларни кузатиш бўйича индивидуал тавсиялар таклиф етилган;
туғруқ ёшидаги аёллар учун акушерлик хавфларини стратификация қилиш ва ҳомиладор аёлларни хавф даражаси бўйича йўналтиришни ўз ичига олган интеграцияланган, ягона электрон платформа ролларни тақсимлашни, яъни паст хавф гуруҳи - оилавий шифокор, юқори ҳавф гуруҳи - акушер-гинеколог ва сурункали соматик ва гормонал патология ҳолатларида кўп тармоқли мониторингни тартибга солишини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини такомиллаштириш ва яҳшилаш бўйича тадқиқотнинг илмий янгиликларига мувофиқ (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 24.10.2025 № 27-сонли хулосаси асосида).
Биринчи илмий янгилик: Минтақада биринчи марта ҳомиладорлиги асоратли кечаётган аёлларнинг комплекс клиник-анамнестик таҳлили ўтказилди, хавф омиллари сифатида соматик ва эндокрин касалликларнинг учраш частотаси юқори эканлиги аниқланган; олинган маълумотлар асосида акушерлик-гинекологик анамнез, соматик патология, эндокрин бузилишлар ва ҳомиладорликнинг асоратли кечишининг клиник белгиларини ҳисобга олган ҳолда хавф гуруҳидаги аёлларни эрта аниқлаш ёндашуви амалиётга жорий этилган. Ишлаб чиқилган мезонлар диспансер назоратини оптималлаштириш, ҳомиладорларни маршрутлаш ва қўшимча текширувлар ҳажмини белгилаш учун фойдаланилган. Ижтимоий самарадорлиги: Мазкур ёндашувнинг жорий этилиши хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни ўз вақтида аниқлаш кўрсаткичини оширишга, акушерлик-гинекологик ёрдамнинг бирламчи ва ихтисослаштирилган бўғинлари ўртасидаги узвийликни яхшилашга ҳамда ҳомиладорлик асоратларига кеч ташхис қўйиш эҳтимолини пасайтиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: Клиник-анамнестик хавф мезонларининг қўлланилиши текширувлар ҳажмини рационализация қилиш, асоссиз такрорий консултациялар ва бир-бирини такрорловчи диагностик муолажалар сонини камайтириш, шунингдек, юқори хавф гуруҳидаги аёлларни эртароқ аниқлаш ҳисобига шошилинч госпитализация қилишга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берган. Хавф гуруҳидаги 100 нафар аёлнинг ҳар бирида камида битта такрорий консултация қисқартирилганда ва бир ташрифнинг тахминий қиймати 100000 сўм бўлганда, тахминий тежамкорлик 10000000 сўмни ташкил этган. Хулоса: Биринчи илмий янгилик натижалари репродуктив ёшдаги аёллар ва хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни назорат қилишнинг минтақавий тизимини такомиллаштириш учун амалий аҳамиятга эга. Ишлаб чиқилган ёндашув Фарғона вилоятидаги аёллар маслаҳатхоналари, туғуруқ мажмуалари ва ихтисослаштирилган бўлинмаларда фойдаланиш учун тавсия этилган.
Иккинчи илмий янгилик: гормонал номутаносиблик кўринишлари (эстрадиол ва прогестерон миқдорининг пасайиши, ТТГ миқдорининг ошиши) аниқланган ва уларнинг салбий таъсирлари ва перинатал натижалари билан боғлиқлиги исботланганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг буйруғи (2025-йил) асосида, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида амалиётга жорий этилган. Ишнинг айрим қоидалари Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалида (2025-йилдаги 17-сон малумотнома) ва марказнинг Андижон филиалида (2025-йилдаги жорий этиш тўғрисидаги маълумотнома) татбиқ этилган. Олинган маълумотлар асосида хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни текшириш алгоритми уларнинг гормонал ҳолатини мажбурий баҳолаш ва аниқланган бузилишларни ўз вақтида бартараф этиш йўли билан такомиллаштирилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг жорий этилиши диспансер ҳисобига кеч олинган ҳомиладорлар улушини камайтиришга, антенатал кўриклар ва мақсадли лаборатория скрининглари қамровини кенгайтиришга, шунингдек, эндокрин бузилишлари бўлган аёлларни кузатиш сифатини яхшилашга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: гормонал кўрсаткичлардан хавфни стратификациялаш мезони сифатида фойдаланиш такрорий маслаҳатлар, лаборатория ва инструментал текширувлар частотасини оптималлаштириш, асоссиз госпитализатсиялар сонини камайтириш ҳамда ҳомиладорлик асоратларини кеч аниқлаш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш имконини берган. Хавф гуруҳидаги 100 нафар ҳомиладор аёлда бир марта такрорий лаборатор-инструментал текширув бекор қилинганда ва битта комплекснинг ҳисоб-китоб қиймати 150 000 сўмни ташкил этганда, тахминий тежамкорлик 15 000 000 сўмга тенг бўлган. Хулоса: гормонал профилни баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм аёллар маслаҳатхоналари ва перинатал бўлинмалар амалиётига жорий этилган. Тавсиялар ижросининг мониторинги йўлга қўйилган ва бу хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни текширишни стандартлаштиришни ҳамда профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишни таъминланган.
Учинчи илмий янгилик: бачадон-йўлдош қон айланишининг бузилиши (доплерометрия бўйича қаршилик индексларининг ошиши) преэклампсия, гестацион гипертензия ва муддатидан олдин туғиш хавфи билан боғлиқлиги кўрсатилганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг буйруғи (2025-й.), шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали (2025-йилдаги 17-сонли малумотнома) ҳамда марказнинг Андижон филиалида (2025-йилдаги жорий этиш тўғрисидаги малумотнома) амалиётга татбиқ этилган. Олинган морфологик мезонлар плацентар етишмовчилик, сурункали гипоксия ва бачадон-плацента қон айланиши бузилишларининг клиник-патологик талқинига аниқлик киритиш учун қўлланилган. Ижтимоий самарадорлиги: морфологик мезонларнинг жорий этилиши плацентар етишмовчилик белгиларини эртароқ аниқлашга, хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни шифохонага ётқизишнинг асослилигини оширишга ҳамда акушерлик-гинекология, ултратовуш ва патоморфология хизматлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни яхшилашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: аниқлаштирилган морфологик мезонларни қўллаш асоссиз такрорий текширувлар ва мақсадсиз қатновлар сонини камайтириш, допплерометрик назоратнинг манзиллилигини ошириш ҳамда хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни йўналтиришни ратсионализатсия қилиш имконини берган. Хулоса: сурункали гипоксия ва плацентар етишмовчиликнинг морфологик белгилари хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни клиник-патологик таҳлил қилиш ва кузатиш бўйича маҳаллий ёндашувларга киритилган; аниқланган клиник-морфологик ўзаро боғлиқликларни ҳисобга олган ҳолда допплерометрик назоратни қўллаш тавсия этилган.
Тўртинчи илмий янгилик: йўлдошнинг сурункали гипоксиясининг асосий морфологик белгилари (ворсинкалар фибрози, фибриноид тўпланиши, синцитиотрофобласт гиперплазияси, қон томир етишмовчилиги) ва уларнинг перинатал натижалар билан алоқаси аниқланганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг буйруғи (2025-й.) асосида амалиётга татбиқ этилган, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалида (2025-йилдаги 17-сонли малумотнома) ҳамда марказнинг Андижон филиалида (2025-йилдаги татбиқ этиш тўғрисидаги маълумотнома) жорий қилинган. Аниқланган корреляцион боғлиқликлардан клиник-патологик таҳлил учун мълумотнома-интерпретацион блокларни ва клиник-патологик конференцияларни ўтказиш регламентларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг жорий этилиши клиник, ултратовуш, лаборатория ва морфологик маълумотларнинг ўзаро мослигини оширишга, туғуруқдан кейинги клиник аудит сифатини яхшилашга ҳамда акушерлик ва перинатал даврдаги нохуш оқибатлар сабабларини ўз вақтида аниқлашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: корреляцион мезонлардан фойдаланиш хавф гуруҳидаги аёлларни кейинги кузатувга олишнинг асослилигини оширган, туғуруқдан кейинги текширувларни рационал қилишга, такрорий госпитализациялар сонини ва асоссиз диагностика тадбирларига кетадиган харажатларни камайтиришга ёрдам берган. Хулоса: аниқланган клиник-гормонал-морфологик ўзаро боғлиқликлар клиник-патологик таҳлил баённомаларига интеграция қилинди ҳамда акушерлик-гинекологик ёрдам сифатини баҳолаш ва ҳомиладорликнинг такрорий нохуш оқибатларининг олдини олишда фойдаланиш учун тавсия этилган.
Бешинчи илмий янгилик: илк бор худудий даражада 2022–2024-йиллар давомидаги репродуктив кўрсаткичлар ва гўдаклар ўлими динамикаси тахлил килинган, замонавий тенденциялар аникланган ҳамда неонатал оқибатларга таъсир этувчи омиллар белгилаб берилганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025-йилдаги 01-02/у-т-62-сонли хулосаси ва буйруғи асосида, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган ҳамда Андижон филиаллари амалиётига жорий етилган. Олинган маълумотлардан репродуктив кўрсаткичлар таҳлилини такомиллаштириш, гўдаклар ўлими мониторингини юритиш, нохуш неонатал оқибатлар сабабларини баҳолаш ва профилактик ишнинг устувор йўналишларини аниқлаш учун фойдаланилган. Ижтимоий самарадорлик: натижаларнинг жорий этилиши репродуктив саломатликнинг ҳудудий мониторингини яхшилашга, гўдаклар ўлими таҳлили сифатини оширишга, бошқариладиган хавф омилларини ўз вақтида аниқлашга ҳамда репродуктив ёшдаги аёллар ва хавф гуруҳидаги ҳомиладорлар ўртасида профилактик ишларни кучайтиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлик: репродуктив кўрсаткичлар ва гўдаклар ўлимининг ҳудудий таҳлилидан фойдаланиш акушерлик-гинекология ва неонатология хизматлари ресурсларини оқилона тақсимлаш, олдини олиш мумкин бўлган асоратлар сонини камайтириш, шошилинч ёрдамга бўлган эҳтиёжни ва такрорий госпитализацияни қисқартириш имконини берган. Хулоса: бешинчи илмий янгилик натижалари репродуктив саломатлик ва гўдаклар ўлими мониторинги тизимида амалий фойдаланиш учун қабул қилинган. Улардан профилактик тадбирларни режалаштириш, хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни йўналтириш (маршрутлаш) ва ҳудуднинг ихтисослаштирилган бўлинмаларида акушерлик-гинекология ёрдами самарадорлигини баҳолашда фойдаланиш тавсия этилган.
Олтинчи илмий янгилик: клиник, гормонал, допплерометрик ва морфологик кўрсаткичлар асосида хавф даражасини аниқлашнинг яхлит мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларни кузатиш бўйича индивидуал тавсиялар таклиф етилганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025-йилдаги 01-02/у-т-62-сонли хулосаси ва буйруғи асосида, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган ва Андижон филиаллари амалиётига жорий этилган. Ишлаб чиқилган тавсиялар ҳомиладорликкача бўлган тайёргарликни стандартлаштириш, хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни аниқлаш, гормонал мониторинг ҳажмини белгилаш ва аёлларни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам босқичига йўналтириш учун фойдаланилган. Ижтимоий самарадорлиги: шахсийлаштирилган тавсияларнинг жорий этилиши ҳомиладорликкача бўлган тайёргарлик сифатини оширишга, ҳомиладорлиги асоратли кечиши хавфи юқори бўлган аёлларни эрта аниқлашга, амбулатория ва стационар бўғинлари ўртасидаги ўзаро алоқани яхшилашга, шунингдек, беморларнинг хавф омиллари ва динамик кузатув зарурати тўғрисидаги хабардорлигини оширишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: персоналлаштирилган ёндашувни қўллаш лаборатория-инструментал текширувлар ҳажмини рационализация қилиш, асоссиз такрорий ташрифлар ва госпитализациялар сонини камайтириш, шунингдек, ҳомиладорлик асоратларини кеч аниқлаш ҳамда шошилинч ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни пасайтириш имконини берган. Ҳар бирининг давомийлиги 1 койка-кун ва бир койка-куннинг ҳисобий қиймати 300000 сўм бўлган 10 та асоссиз госпитализациянинг олдини олиш орқали эришиладиган тахминий тежаш 3000000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ишлаб чиқилган персоналлаштирилган тавсиялар амалиётга қабул қилинган ва аёллар маслаҳатхоналари, перинатал марказлар ҳамда акушерлик-гинекология бўлинмаларида репродуктив ёшдаги аёллар ва хавф гуруҳига мансуб ҳомиладорларни олиб боришда фойдаланиш учун тавсия этилган.
Еттинчи илмий янгилик: туғруқ ёшидаги аёллар учун акушерлик хавфларини стратификация қилиш ва ҳомиладор аёлларни хавф даражаси бўйича йўналтиришни ўз ичига олган интеграцияланган, ягона электрон платформа ролларни тақсимлашни, яъни паст хавф гуруҳи - оилавий шифокор, юқори ҳавф гуруҳи - акушер-гинеколог ва сурункали соматик ва гормонал патология ҳолатларида кўп тармоқли мониторингни тартибга солишини исботланган. Репродуктив ёшдаги аёллар учун ишлаб чиқилган электрон платформа туғиш ёшидаги аёллар, айниқса, Фарғона вилоятининг чекка ва қишлоқ ҳудудларида (Сўх тумани, Шоҳимардон МФЙ) тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яхшилаган. Бунга масофавий мониторинг, консултация ва соғлиқ муаммолари аниқланганда, ўз вақтида аралашув имконияти орқали эришилган. Бу оилани режалаштириш дастурларини амалга оширишни осонлаштиради, исталмаган ҳомиладорлик сонини камайтиришга ёрдам беради ва аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаган. Ижтимоий самарадорлиги: платформа ҳар бир беморнинг индивидуал хусусиятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, аёлларнинг репродуктив саломатлигини шахсий мониторинг қилишни таъминлаган. Бу оғишлар ва касалликларни аниқроқ ва ўз вақтида аниқлашга ёрдам берган, шунингдек, индивидуал профилактика ва даволаш режаларини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: электрон платформанинг мавжудлиги репродуктив ёшдаги аёллар ва ҳомиладор аёллар учун ташрифлар сонини камайтирган. 10 аёл учун камида битта шифокорга ташриф буюришнинг олдини олиш орқали иқтисодий самарадорлик 3000000 сўмни (ҳар бир аёл учун 300000 сўм) ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish