Пулатова Лазизахон Баходир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Функсионал спорт кийимини лойиҳалаш усулини такомиллаштириш (конки учишда)” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.04-“Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5996
Илмий раҳбар: Касимова Азиза Баходировна, PhD, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Нигматова Фотима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор;  Пулатова Сабохат Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: конки учувчи ҳаваскор спортчилар учун жароҳатланиш хавфини камайтирувчи, наъмлик таъсиридан ҳимояловчи, функсионал спорт кийимини ишлаб чиқиш ва бу орқали конки учувчиларга қулайлик ва хавфсизликни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муз устида конки учувчи ҳаваскорларнинг ҳаракатлари ва йиқилиш ҳолатларини биомеханик таҳлил қилиш асосида зарба таъсири юқори бўлган анатомик ҳимоя зоналари аниқланган; 
ҳимоя элементларининг деформацион ҳолати зарба юкланишлари таъсирида математик моделлаштирилиб, уларнинг рационал геометрик ва конструктив параметрлари аниқланган;
функсионал спорт кийими таркибида қўлланиладиган материаллар ва ҳимоя компонентларининг физик-механик ҳамда эксплуатацион хоссалари тадқиқ қилиниб, комбинацияланган ҳимоя тизими шакллантирилган;
ҳимоя элементларини жойлаштириш ва маҳкамлаш схемалари асосида ҳаракат эркинлигини таъминловчи ҳамда зарба таъсирини камайтирувчи функсионал комбинезон конструксияси ва уни тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Конки учувчилар учун функсионал ҳимоя кийими ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари “Арт Принт анд Техтиле” МЧЖ, « АРТ ТЕХ СЕРВИС» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Оъзтоъқимачиликсаноати” уюшмасининг 2026-йил 2-сентябрдаги №01/06-1246-сонли маълумотномаси). Натижада ҳаваскор конки учувчилари учун ташқи намлик ва механик таъсирлардан ҳимояловчи функсионал спорт кийими, таркибига интеграцияланган ҳимоя элементлари ҳамда кийимни ишлаб чиқариш технологик жараёни ишлаб чиқилган, кийимнинг ҳимоя, гигиеник ва эксплуатацион хусусиятларини ошириш ҳамда маҳсулот таннархини 68,8 % га камайтиришга эришилган,  маҳсулот импорт аналогларига нисбатан 3,2 баравар арзон бўлиб, ишлаб чиқариш рентабеллиги 20 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish