Дусмухамедова Мухтабар Хаджимуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳимоя хусусиятига эга бўлган матодан бош кийим ишлаб чиқиш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.04-“Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5994
Илмий раҳбар: Максудова Умида Мирзарахимовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Абдукаримова Машҳура Абдураимовна, техника фанлари доктори, профессор; Темирова Гулноз Ибодовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иссиқ иқлим шароитидан муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳимоя хоссаларига эга антибактериал трикотаж матоларидан функсионал бош кийимларини лойиҳалаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биоцид препаратлар билан ишлов берилган пахта толали трикотаж матосининг антибактериал, физик-механик ва гигиеник хусусиятларини комплекс баҳолаш асосида уни иссиқ иқлим шароитида бош кийимлар учун қоплама материал сифатида қўллаш имконияти асосланган;
бош кийим қопламаси матосига полифунксионал композиция билан ишлов бериш орқали Э.cоли, Стапҳйлоcоccус ауреус ва Cандида албиcанс микроорганизмларга нисбатан юқори антибактериал хусусиятга эришилганлиги аниқланган.
математик моделлаштириш асосида қоплама матоларнинг ҳаво ўтказувчанлиги ва гигроскопиклиги билан ҳимояловчи хусусиятлари ўртасидаги функсионал боғлиқликлар кўп факторли регрессион моделлар асосида қурилган;
антропометрик параметрлар ва мато структураси хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳимоя хусусиятига эга бош кийимларни лойиҳалаш ва тайёрлашнинг технологик регламентлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳимоя хусусиятига эга матодан бош кийим ишлаб чиқиш технологиясини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
бош кийимларни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари  “МонноТех” МЧЖ ҳамда “Ария текс” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 2026-йил 15-январдаги №02/06-68-сонли маълумотномаси). Натижада иссиқ иқлим шароитида фойдаланишга мўлжалланган кепка, берет ва панама туридаги бош кийимлар учун антибактериал хусусиятга эга трикотаж матоси тажриба натижаларига кўра: Стапҳйлоcоccус ауреусга нисбатан ишлов берилган матоларнинг антибактериал самарадорлиги 94-97%; Эсчеричиа cоли микроорганизмларини камайтириш самарадорлиги 90-95%; Псеудомонас аеругиноса га қарши самарадорлиги 88-92 %; Cандида албиcанс замбуруғига қарши самарадорлиги эса 80-85 % ни ташкил этган. Антибактериал хусусият 10 маротаба ювилгандан кейин ҳам 85 % атрофида сақланиб қолишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish