Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Ўктам Камоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат газ чиқиндиларини тозалаш учун юқори самарали намли чанг тозалаш ускунасини яратиш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т36.
Илмий раҳбар: Рахмонов Тойир Зойирович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.03.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Джалолиддин Насырович, техника фанлари доктори, профессор; Авазов Юсуф Шодиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат газли чиқиндиларини аэрозоллардан чуқур тозалаш учун юқори самарали намли чанг тозаловчи қурилмани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чангли газларни тўғри оқимли янги тирсакли қурилманинг гидравлик катталиклари ва конструктив хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уч муҳитли газ-суюқлик қатламининг энергия сарфларига таъсир этувчи омиллар аниқланган;
дисперс заррачаларнинг газ-суюқлик қатламида ҳаракатланишнинг математик модели ишлаб чиқилган ва майда дисперс заррачаларни чўктириш жараёни самарадорлигини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;  
ҳаракатчан насадкали тўғри оқимли қурилманинг энергия сарфларига кўра газ сиғими ва суюқликни тутиб туриш миқдорини аниқлаш имконини берадиган эмпирик формулалар яратилган;
тирсакли чанг тозалаш қурилмасида газларни чангдан тозалаш самарадорлигини аниқлаш учун тенглама ишлаб чиқилган;
ўлчами бир микрондан кичик механик заррачалардан 95–98%  самарадорликда тозалаш имконияти мавжуд бўлган янги қурилма ишлаб чиқилган;
саноат газларини чангдан чуқур тозалаш учун, шу турдаги қурилмаларга нисбатан, гидравлик қаршилиги 20–25% га кам бўлган янги, самарали чанг тозалаш қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат газ чиқиндиларини тозалаш учун юқори самарали намли чанг тозалаш ускунасини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чангли газларни тозалаш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 03839, 2008 й.). Натижада қурилма саноат газларини майда дисперс аэрозоллардан кам энергия сарфи билан чуқур тозалаш имконини берган;
чангли газларни чуқур тозалаш учун ишлаб чиқилган, самарали ва энергиятежамкор қурилма “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг таъмирлаш-механик заводида амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2019 йил 6 июлдаги 04-04168-сон маълумотномаси). Натижада аспирациялаш тизими АС-2да ҳавонинг чангдан тозалаш самарадорлигини 95–98% ошириш ва янги қурилманинг гидравлик қаршилиги шу турдаги қурилмаларга нисбатан 20–25% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish