Холмуродов Умиджон Турғуновичнинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги сурункали йирингли инфекция билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш”, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Tib541.
Илмий раҳбар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06.2025.27.12.Tib.19.01.
Расмий оппонентлар: Мироманов Александр Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Ахтямов Илдар Фуатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Акрамов Воҳиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейин юзага келадиган суяк-йирингли асоратлар билан оғриган беморларда даволаш натижаларини яхшилаш мақсадида рецидив хавфини прогноз қилиш, фасциал тузилмаларни реконструкция қилиш ва локал антибактериал терапияни қўллашни ўз ичига олган патогенетик жиҳатдан асосланган даволаш-диагностик алгоритмни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейин ривожланадиган сурункали йирингли инфекциянинг асоратланган кечиш хавфини баҳолашда клинико-анамнестик маълумотлар, биомаркерлар, радиологик ва микробиологик кўрсаткичларни комплекс интеграцияловчи, салбий оқибатларга олиб келувчи асосий предикторларни аниқловчи, илмий жиҳатдан асосланган, клиник синовдан ўтказилган, балларга асосланган, тизимлаштирилган прогнозлаш усули ишлаб чиқилган;
чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги сурункали йирингли инфекция билан оғриган беморларда соннинг кенг фасцияси орқа ва олд юзаларини алохида бажариладиган тўрли релиз усули, яъни шахмат тартибида 5 ммгача бажариладиган кўп сонли бўйлама кесмалар ёрдамида фасцияни 90° ҳолатида тракцияси такомиллаштирилган, бу усул орқали жарроҳлик санациясининг ҳажмини аниқланиб, тизимли ва локал антибактериал терапия усулини қўлланилганда махаллий асоратларнинг 4,4 баробар, қайта рецидивнинг 5,7 баробар камайганлиги олинган натижалар билан исботланган;
сурункали йирингли инфекцияни жарроҳлик йўли билан даволашнинг такомиллаштирилган усули чаноқ-сон бўғими юмшоқ тўқима каркасини тиклаб, фасциал тузилмаларнинг анатомик-функционал хусусиятларини инобатга олган холда дифференциал тўрли релиз техникасига асосланиб, операция майдони герметиклигини тиклаши, чоклар соҳасидаги биомеханик юкламани камайтириши ва жарроҳликдан кейинги оқма яралар ҳамда юмшоқ тўқима етишмовчилигини ишончли даражада камайтириши исботланган;
биодеградацияланувчи желатинли губкаларни ванкомицин билан импрегнациялаш орқали локал антибиотикотерапия усули ишлаб чиқилган ва in vitro тадқиқот натижалари антибиотикнинг давомлий ажралиб чиқишини ҳамда MSSA ва MRSA ўсишини тўлиқ босқичида барқарор равишда бостиришини кўрсатган, бу эса микроб персистенциясининг юқори хавф шароитида усулнинг клиник самарадорлиги асосланган;
чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги сурункали йирингли инфекцияни кўп компонентли жарроҳлик коррекцияси усули бир вақтнинг ўзида бўғим элементларининг бутунлигини тўлиқ тиклашга, жарроҳлик амалиёти вақтини қисқартиришга, операциядан кейинги эрта реабилитацияни бошлашга имкон бериши ҳамда қайта жарроҳлик заруратини 25%дан 2,6%гача қисқартириб, яраларнинг битиш муддати ва бўғим таянч функциясини 0,7 баробарга яхшилаши исботланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026-йил 5-мартдаги 4-сон баённомаси хулосасига асосан (Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2026-йил 6-февралдаги 3284-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейин ривожланадиган сурункали йирингли инфекциянинг асоратланган кечиш хавфини баҳолашда клинико-анамнестик маълумотлар, биомаркерлар, радиологик ва микробиологик кўрсаткичларни комплекс интеграцияловчи, салбий оқибатларга олиб келувчи асосий предикторларни аниқловчи, илмий жиҳатдан асосланган, клиник синовдан ўтказилган, балларга асосланган, тизимлаштирилган прогнозлаш усули ишлаб чиқилган ва Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (17.01.2026-йилдаги 1-сонли буйруқ) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (19.01.2026-йилдаги 241-сонли буйруқ) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: • юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш орқали асоратланган кечиш ва рецидив ҳолатларини камайтириш имкони яратилди; • индивидуаллаштирилган даволаш тактикасини танлаш ҳисобига жарроҳлик натижалари яхшиланди ва беморларнинг функционал фаоллиги тезроқ тикланди. Иқтисодий самарадорлиги: • асоратларни эрта прогнозлаш ва мақсадли даволаш тактикаси орқали қайта жарроҳлик аралашувлари ҳамда узоқ муддатли стационар даволаниш харажатлари камайтирилди; • ҳар бир бемор учун ўртача 8-10 миллион сўмгача қўшимча даволаш харажатларини тежаш имкони яратилди. Хулоса: ишлаб чиқилган прогностик шкала сурункали йирингли инфекциянинг оғир кечиш хавфини эрта баҳолаш, оптимал даволаш тактикасини танлаш ва асоратлар профилактикасини таъминлаш орқали клиник ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги сурункали йирингли инфекция билан оғриган беморларда соннинг кенг фасцияси орқа ва олд юзаларини алохида бажариладиган тўрли релиз усули, яъни шахмат тартибида 5 ммгача бажариладиган кўп сонли бўйлама кесмалар ёрдамида фасцияни 90° ҳолатида тракцияси такомиллаштирилган, бу усул орқали жарроҳлик санациясининг ҳажмини аниқланиб, тизимли ва локал антибактериал терапия усулини қўлланилганда махаллий асоратларнинг 4,4 баробар, қайта рецидивнинг 5,7 баробар камайганлиги олинган натижалар билан исботланган ва Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (17.01.2026-йилдаги 1-сонли буйруқ) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (19.01.2026-йилдаги 241-сонли буйруқ) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: • комплекс алгоритм қўлланилиши инфекцион жараённи барқарор назорат қилиш, яра битишини тезлаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди; • эрта реабилитация бошланиши ҳисобига беморларнинг меҳнат қобилияти тезроқ тикланди. Иқтисодий самарадорлиги: • жарроҳлик ва антибактериал терапияни оптималлаштириш орқали шифохонада ётиш муддати қисқартирилди; • даволаш жараёнида ортиқча антибиотиклар ва такрорий муолажаларни камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун тахминан 6-8 миллион сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: ишлаб чиқилган даволаш-диагностик алгоритм сурункали йирингли инфекцияни даволашда комплекс ёндашувни таъминлаб, клиник натижаларни яхшилаш ва иқтисодий харажатларни камайтириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: сурункали йирингли инфекцияни жарроҳлик йўли билан даволашнинг такомиллаштирилган усули чаноқ-сон бўғими юмшоқ тўқима каркасини тиклаб, фасциал тузилмаларнинг анатомик-функционал хусусиятларини инобатга олган холда дифференциал тўрли релиз техникасига асосланиб, операция майдони герметиклигини тиклаши, чоклар соҳасидаги биомеханик юкламани камайтириши ва жарроҳликдан кейинги оқма яралар ҳамда юмшоқ тўқима етишмовчилигини ишончли даражада камайтириши исботланган. Ушбу методика Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (17.01.2026-йилдаги 1-сонли буйруқ) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (19.01.2026-йилдаги 241-сонли буйруқ) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: • операциядан кейинги яра асоратлари ва юмшоқ тўқима некрози ҳолатлари камайди; • яра битиш жараёни тезлашиб, беморларнинг функционал тикланиш муддати қисқарди. Иқтисодий самарадорлиги: • такрорий реконструктив операцияларга эҳтиёж камайиши ҳисобига стационар даволаниш харажатлари қисқартирилди; • ҳар бир бемор учун қўшимча жарроҳлик харажатларини тахминан 10-12 миллион сўмгача тежаш имкони яратилди. Хулоса: юмшоқ тўқима каркасини реконструкция қилишнинг таклиф этилган усули операция майдони герметиклигини тиклаш ва жарроҳликдан кейинги асоратларни камайтириш орқали даволаш самарадорлигини сезиларли ошириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: биодеградацияланувчи желатинли губкаларни ванкомицин билан импрегнациялаш орқали локал антибиотикотерапия усули ишлаб чиқилган ва in vitro тадқиқот натижалари антибиотикнинг давомлий ажралиб чиқишини ҳамда MSSA ва MRSA ўсишини тўлиқ босқичида барқарор равишда бостиришини кўрсатган, бу эса микроб персистенциясининг юқори хавф шароитида усулнинг клиник самарадорлиги асосланган. Клиник синовдан сўнг ушбу усул Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (17.01.2026-йилдаги 1-сонли буйруқ) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (19.01.2026-йилдаги 241-сонли буйруқ) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: • маҳаллий инфекцион жараённи самарали назорат қилиш ҳисобига рецидив ва имплант билан боғлиқ асоратлар частотаси камайди; • антибиотикларнинг юқори локал концентрацияси инфекцияни бартараф этиш самарадорлигини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: • тизимли антибиотикларни эскалация қилишга бўлган эҳтиёж камайди; • инфекция рецидивларининг олдини олиш орқали қўшимча стационар ва лаборатор харажатлар қисқартирилди ҳамда ҳар бир бемор учун тахминан 5–7 миллион сўм маблағ тежалди. Хулоса: ванкомицин билан импрегнация қилинган биодеградацияланувчи желатинли губкалардан фойдаланиш локал антибактериал таъсирни кучайтириш ва микроб персистенциясини камайтириш орқали сурункали йирингли инфекцияни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги сурункали йирингли инфекцияни кўп компонентли жарроҳлик коррекцияси усули бир вақтнинг ўзида бўғим элементларининг бутунлигини тўлиқ тиклашга, жарроҳлик амалиёти вақтини қисқартиришга, операциядан кейинги эрта реабилитацияни бошлашга имкон бериши ҳамда қайта жарроҳлик заруратини 25%дан 2,6%гача қисқартириб, яраларнинг битиш муддати ва бўғим таянч функциясини 0,7 баробарга яхшилаши исботланиб, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти (17.01.2026-йилдаги 1-сонли буйруқ) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (19.01.2026-йилдаги 241-сонли буйруқ) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: • комплекс ёндашув инфекция рецидивларини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди; • функционал тикланишнинг тезлашиши беморларнинг ижтимоий ва меҳнат фаоллигига эртароқ қайтишини таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: • рецидив ва қайта операциялар сонининг камайиши ҳисобига умумий даволаш харажатлари сезиларли қисқартирилди;  • шифохонада ётиш муддати ва реабилитация харажатларини камайтириш орқали ҳар бир бемор учун тахминан 15–20 миллион сўм иқтисод қилиш имкони яратилди. Хулоса: кўп компонентли жарроҳлик коррекцияси усулини амалиётга жорий этиш сурункали йирингли инфекцияни даволашда маҳаллий ва тизимли асоратларни камайтириш, функционал натижаларни яхшилаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими учун юқори иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish