Абдурахимова Шахноза Саидасиловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипертрофик ринитни даволашнинг турли жарроҳлик усулларининг клиник ва функционал хусусиятлари” 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: № В2025.2.PhD/Tib5810
Илмий раҳбар: Хасанов Улуғбек Саидакромович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Аженов Талапбек Муратович, тиббиёт фанлар доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси), Шарипов Санжар Саломович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон шифокорларни малакасини ошириш институти (Озарбайжон).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Турли жарроҳлик усулларини таққослаш асосида гипертрофик ринитни даволашнинг оптимал усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
гипертрофик ринит ривожланишига маҳаллий томир торайтирувчи дори воситаларни узоқ вақт қўллаш (88,2%), ёндош патологиянинг мавжудлиги (48,0%) ва бурун тўсиғининг қийшайиши (ёндош патологияси бўлган беморларда 37,5%) сабаб бўлиши аниқланган;
гипертрофик ринитда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг яққол функционал бузилишлари, яъни мукоцилиар транспорт вақтининг узайиши (29,48–31,56 дақиқагача (р<0,05), ҳаво оқимининг ҳажмий тезлигининг пасайиши (588,58–591,16 см3/с гача (р<0,05) ва умумий аэродинамик қаршиликнинг ошиши (0,42–0,49 Па/см3/с гача (р<0,05) исботланган;
қайтмас электропорация усулини қўллаш пастки бурун чиғаноқлари шиллиқ қаватининг морфофункционал яхлитлигини сақлашни таъминлаши, шунингдек, микроциркуляциянинг энг қулай кўрсаткичлари билан тавсифланиши, яъни электрокоагуляцияда 34,6, шейвер конхотомиясидан кейин 26,2, қайтмас электропорацияда 46,7 перфузион бирликни ташкил этиши аниқланган;
қайтмас электропорация усулини қўллаш юқори клиник самарадорликка, яъни барча беморларда даволашнинг ижобий натижаси кузатилиши, клиник соғайиш 62,7% ошганлиши, ҳаёт сифатининг яхшиланиши, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг функционал ҳолатининг тикланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/56-сонли йиғилиши баённомасига асосан Илмий-тадқиқот натижаларни амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг 2026 йил 8 майдаги №01-174-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: гипертрофик ринит ривожланишига маҳаллий томир торайтирувчи дори воситаларни узоқ вақт қўллаш (88,2%), ёндош патологиянинг мавжудлиги (48,0%) ва бурун тўсиғининг қийшайиши (ёндош патологияси бўлган беморларда 37,5%) сабаб бўлиши аниқланганлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи Эксперт Кенгашида 2026 йил 26 февралдаги 2-сон хулосаси билан тасдиқланган “Гипертрофик ринит бўлган беморларни ташхислаш усулларини мақбуллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 8 майдаги 175-U-сонли буйруқ асосида), Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 25 февралдаги 81-I-сонли буйруқ асосида) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/56-сонли хулоса). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: гипертрофик ринитнинг турли шакллари ривожланиш омилларини аниқлаш орқали комплекс ташхислаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: гипертрофик ринит комплекс ташхислаш усули ўрта ҳисобда 94000 сўм иқтисод қилиш имкони берди, агар 1 йилда ўртача 120 нафар бемор ушбу касаллик билан мурожаат қилишини инобатга олсак, умумий йиллик 11280000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: гипертрофик ринитнинг турли шаклларининг учраши таҳлил қилиниши комплекс ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширади.
иккинчи илмий янгилик: гипертрофик ринитда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг яққол функционал бузилишлари, яъни мукоцилиар транспорт вақтининг узайиши (29,48–31,56 дақиқагача (р<0,05), ҳаво оқимининг ҳажмий тезлигининг пасайиши (588,58–591,16 см3/с гача (р<0,05) ва умумий аэродинамик қаршиликнинг ошиши (0,42–0,49 Па/см3/с гача (р<0,05) исботланган, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи Эксперт Кенгашида 2026 йил 26 февралдаги 2-сон хулосаси билан тасдиқланган “Гипертрофик ринит бўлган беморларни ташхислаш усулларини мақбуллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 12 августдаги 150-I-сонли буйруқ асосида), Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 30 июлдаги 140-I -сонли буйруқ асосида) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/56-сонли хулоса). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: гипертрофик ринит билан оғриган беморларда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг функционал хусусиятларини баҳолаш комплекс ташхислаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: гипертрофик ринит бўлган беморларда таклиф қилинган комплекс ташхислаш усули ўрта ҳисобда 82000 сўм иқтисод қилиш имкони берди, агар 1 йилда ўртача 120 нафар бемор ушбу касаллик билан мурожаат қилишини инобатга олсак, умумий йиллик 9840000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: гипертрофик ринит бўлган беморларда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини клиник-функционал баҳолаш даволаш тактикасини аниқлаш учун имкон беради.
учинчи илмий янгилик: қайтмас электропорация усулини қўллаш пастки бурун чиғаноқлари шиллиқ қаватининг морфофункционал яхлитлигини сақлашни таъминлаши, шунингдек, микроциркуляциянинг энг қулай кўрсаткичлари билан тавсифланиши, яъни электрокоагуляцияда 34,6, шейвер конхотомиясидан кейин 26,2, қайтмас электропорацияда 46,7 перфузион бирликни ташкил этиши аниқланган, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи Эксперт Кенгашида 2026 йил 26 февралдаги 2-сон хулосаси билан тасдиқланган “Гипертрофик ринит бўлган беморларни турли жарроҳлик усулларини қиёсий баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 12 августдаги 150-I-сонли буйруқ асосида), Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 30 июлдаги 140-I -сонли буйруқ асосида) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/56-сонли хулоса). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: гипертрофик ринит билан оғриган беморларда қайтмас электропорация усулини баҳолаш даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: гипертрофик ринит бўлган беморларда даволаш билан боғлиқ хизматлар ва дори-дармон сарфи бир беморда ўртача 159000 сўмгача қисқаради. Йилига камида 120 нафар беморда жорий этилса, муассаса даражасида йиллик умумий иқтисодий самара 19080000 сўм атрофида шаклланади. Хулоса: гипертрофик ринит бўлган беморларда қайтмас электропорация амалиёти самарадорлигини оширишга ҳамда даволаш бўйича харажатларни қисқартиришга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: қайтмас электропорация усулини қўллаш юқори клиник самарадорликка, яъни барча беморларда даволашнинг ижобий натижаси кузатилиши, клиник соғайиш 62,7% ошганлиши, ҳаёт сифатининг яхшиланиши, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг функционал ҳолатининг тикланиши исботланганлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи Эксперт Кенгашида 2026 йил 26 февралдаги 2-сон хулосаси билан тасдиқланган “Гипертрофик ринит бўлган беморларни турли жарроҳлик усулларини қиёсий баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 12 августдаги 150-I-сонли буйруқ асосида), Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 30 июлдаги 140-I -сонли буйруқ асосида) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/56-сонли хулоса). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: гипертрофик ринит билан оғриган беморларда қайтмас электропорация усули сўнг ҳаёт сифатини ошириш имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: гипертрофик ринит бўлган беморларда даволаш билан боғлиқ хизматлар ва дори-дармон сарфи бир беморда ўртача 163000 сўмгача қисқаради. Йилига камида 120 нафар беморда жорий этилса, муассаса даражасида йиллик умумий иқтисодий самара 19560000 сўм атрофида шаклланади. Хулоса: гипертрофик ринит бўлган беморларда комплекс текширув натижаларини таҳлил қилиш асосида даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.