Саитжанов Шахзод Ахмаджоновичнинг 
диссетатсия ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида 
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Мошнинг янги Ишонч навининг морфофизиологик хусусиятлари ва жорий этилиши», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1475.
Илмий раҳбар: Азимов Абдулаҳат Абдужаббарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва оъсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва оъсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.05/2025.27.12.В.24.01.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтиро (ўсимлик нави)га патенти: Мошинг “Ишонч” нави (НАП 532).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мош ўсимлиги генотипларининг сув танқислигига морфо-физиологик ҳамда қимматли хўжалик белгилари бўйича реакцияларини аниқлаш асосида янги нав яратиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мошнинг маҳаллий навлари ва хорижий тизмаларининг сув танқислигига чидамлилиги ҳосил ва стресс индекслари (ЙИ, ЙСИ, ССИ, СТИ, ГМП, ҲМ, МП ва СДИ) асосида комплекс баҳоланиб, генотипларни чидамли, ўртача чидамли ва чидамсиз гуруҳларга ажратишнинг интегратсиялашган скрининг мезонлари аниқланган;
жаҳон сабзавотчилик марказидан интродуксия қилинган Вигна радиата Л. турига мансуб АВМУ1681 тизмасининг морфофизиологик, қимматли-хўжалик ва маҳсулдорлик белгилари комплекс баҳоланиб, унинг сув танқислиги шароитига мослашувчан, юқори генетик-селексион қийматга эга бошланғич манба эканлиги аниқланган;
АВМУ1681 тизмасидан якка ва такрорий танлаш асосида такрорий экинга, механизатсиялашган йиғим-теримга ҳамда сув танқислиги шароитига мос, серҳосил янги “Ишонч” мош нави яратилган ва уни яратишда қўлланилган селексион ёндашувнинг самарадорлиги исботланган;
сув танқислиги шароитида мош генотипларининг ҳосилдорлик, морфологик, физиологик ва биокимёвий кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик комплекс баҳоланиб, ҳосилдорликни барглардаги сув миқдори, транспиратсия жадаллиги, фотосинтетик пигментлар, пролин, малондиалдегид ҳамда антиоксидант ферментлар фаоллиги билан биргаликда баҳолаш қурғоқчиликка чидамли генотипларни танлашнинг ишончли мезони эканлиги аниқланган ва “Ишонч” навининг юқори маҳсулдорлиги ҳамда физиологик мослашувчанлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мошнинг янги “Ишонч” навининг морфофизиологик хусусиятлари ва амалий аҳамиятини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ишонч” нави Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги “Нур-Зиё-Олимжон даласи” ва “Салай ота” фермер хўжаликлари ҳамда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги “Норбўта Мелиевич даласи” фермер хўжаликларида жами 26 гектар майдонда синов тариқасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/05-04-760-сон маълумотномаси). Мазкур синовлар натижасида, “Ишонч” нави такрорий экин сифатида юқори ва сифатли ҳосил бериш, сув танқислиги шароитларида ҳам барқарор маҳсулдорлик намоён этиш имконини берган;
“Ишонч” навининг сара уруғликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги “Миллий генбанк”га топширилди ҳамда навнинг генетик идентификатсияси ва паспортлаш ишлари якунланиб, унга К-1205 каталог рақами берилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/05-04-760-сон маълумотномаси). Натижада, мошнинг юқори ҳосилдор генотипи Миллий генофонд коллекциясини бойитди, электрон маълумотлар базасига киритилди ҳамда келгуси селекция, физиология ва генетик тадқиқотлар учун қимматли генетик ресурс сифатида фойдаланиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish