Фазилова Умидажон Камоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «2-тоифали қандли диабети бор беморларда стоматологик касалликларини аниқлашга клиник ёндашув», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4119.
Илмий раҳбар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Идиев Ғайрат Элмуродович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Юсупов Руслан Доккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2-тоифа қандли диабетнинг ОБШҚ (оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати) зарарланишлари оғирлиги билан ўзаро боғлиқлигини баҳолаш ва углевод алмашинуви компенсация даражасини ҳисобга олган ҳолда уларни коррекция қилишнинг оптималлаштирилган даволаш-профилактика ёндашувини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда стоматологик патология ифодаланганлиги углевод алмашинуви компенсация даражасига ишончли равишда боғлиқлиги, HbA1c даражаси ≥8,0% ва бирга кечувчи артериал гипертензия ҳамда семизлик мавжудлиги пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати зарарланишлари частотаси ва оғирлигининг ортиши билан ассоциацияланиши исботланган;
илк бор 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда мукозал иммунитетнинг бузилиши ва оғиз бўшлиғи микроб биоценозидаги дисбиотик ўзгаришлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, пародонтопатоген микрофлора концентрациясининг ортиши ва сўлак ҳимоя омиллари фаоллигининг пасайиши билан намоён бўлиши асосланган;
2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда HbA1c гликозирланган гемоглобин даражаси билан асосий клиник-стоматологик индекслар, шунингдек сурункали генераллашган пародонтит ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати зарарланишларининг оғир шакллари частотаси ўртасидаги статистик жиҳатдан ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
илк бор ишлаб чиқилган даволаш-профилактика схемасини қўлланилиши, беморларда углевод алмашинуви кўрсаткичларини яхшиланиши, оғиз бўшлиғи микробиоценозининг меъёрлашуви ҳамда клиник самарадорлигини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 4 мартдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №4-сон хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: илк бор 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда стоматологик патология ифодаланганлиги углевод алмашинуви компенсация даражасига ишончли равишда боғлиқлиги, HbA1c даражаси ≥8,0% ва бирга кечувчи артериал гипертензия ҳамда семизлик мавжудлиги пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати зарарланишлари частотаси ва оғирлигининг ортиши билан ассоциацияланиши исботланган; HbA1c даражаси ≥8,0% ва артериал гипертензия ҳамда семизлик мавжудлигида пародонт тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати зарарланишлари частотаси ва оғирлиги ортади. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ўтказилган тадқиқот углевод алмашинуви компенсация даражасини ва бирга кечувчи метаболик ҳамда юрак-қон томир бузилишлари таъсирини ҳисобга олган ҳолда 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда стоматологик патология шаклланишининг патогенетик механизмларини аниқлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган натижалар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига 2025 йил 28 августдаги №65/1-I-сон буйруқ асосида ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига 2025 йил 18 сентябрдаги №95-сон буйруқ асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш ва даволаш-профилактика тактикасини ўз вақтида коррекция қилиш ҳисобига 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларга стоматологик ёрдам сифатини ошириш, бу эса пародонтнинг оғир яллиғланиш касалликлари частотасини пасайтиришга ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: стоматологик патологиянинг асоратланган шакллари частотасининг пасайиши ва такрорий аралашувлар ҳажмининг қисқариши билан белгиланади, бу стоматология муассасаси ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди ва бир беморга 465000 сўм тежамкорлик беради. Хулоса: Шундай қилиб, HbA1c даражаси билан ифодаланадиган углевод алмашинуви компенсация даражаси 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда стоматологик патология оғирлиги ва хусусиятини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда мукозал иммунитетнинг бузилиши ва оғиз бўшлиғи микроб биоценозидаги дисбиотик ўзгаришлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, пародонтопатоген микрофлора концентрациясининг ортиши ва сўлак ҳимоя омиллари фаоллигининг пасайиши билан намоён бўлиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўтказилган тадқиқот 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда пародонтнинг яллиғланиш касалликлари патогенезида мукозал иммунитетнинг ролини аниқлаштиради ва тизимли метаболик бузилишлар фонида оғиз бўшлиғи микроб биоценозидаги дисбиотик ўзгаришлар шаклланиш механизмлари ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган натижалар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига 2025 йил 28 августдаги №65/1-I-сон буйруқ асосида ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига 2025 йил 18 сентябрдаги №95-сон буйруқ асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: оғиз бўшлиғининг маҳаллий ҳимоя механизмлари ҳолатини ҳисобга олиш ҳисобига 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларга стоматологик ёрдам самарадорлигини ошириш, бу яллиғланиш асоратлари частотасини пасайтиришга ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: пародонтнинг рецидивланувчи ва асоратланган яллиғланиш касалликлари частотасининг пасайиши, такрорий даволаш аралашувлари ҳажмининг қисқариши ва стоматология муассасаси ресурсларидан оқилонароқ фойдаланиш, бу бир беморга 380000 сўмгача тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: Шундай қилиб, мукозал иммунитетнинг бузилиши 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи микроб биоценозидаги дисбиотик ўзгаришлар шаклланишининг муҳим омили ҳисобланади ва мазкур тоифадаги беморларнинг стоматологик статусини комплекс баҳолашда ҳисобга олиниши лозим.
учинчи илмий янгилик: 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда HbA1c гликозирланган гемоглобин даражаси билан асосий клиник-стоматологик индекслар, шунингдек сурункали генераллашган пародонтит ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати зарарланишларининг оғир шакллари частотаси ўртасидаги статистик жиҳатдан ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ўтказилган тадқиқот 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда метаболик назорат ва оғиз бўшлиғи тўқималари ҳолати ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиради, HbA1c даражасининг стоматологик патология оғирлигини акс эттирувчи интеграл кўрсаткич сифатидаги ролини тасдиқлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган натижалар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига 2025 йил 28 августдаги №65/1-I-сон буйруқ асосида ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига 2025 йил 18 сентябрдаги №95-сон буйруқ асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда стоматологик статусни клиник баҳолашнинг асосланганлигини ошириш, бу пародонтнинг оғир яллиғланиш касалликлари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати зарарланишларини эртароқ аниқлашга ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: диагностик ва даволаш хатоликлари сонининг қисқариши, стоматологик патологиянинг асоратланган шакллари частотасининг камайиши ва такрорий даволаш аралашувлари ҳажмининг пасайиши, бу стоматология муассасаси ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди ва бир беморга 340000 сўмгача тежамкорлик беради. Хулоса: Шундай қилиб, HbA1c гликозидланган гемоглобин даражаси 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда стоматологик патология оғирлигини ва сурункали генераллашган пародонтитнинг оғир шакллари ривожланиш хавфини акс эттирувчи муҳим прогностик кўрсаткич ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ишлаб чиқилган даволаш-профилактика схемасини қўлланилиши, беморларда углевод алмашинуви кўрсаткичларини яхшиланиши, оғиз бўшлиғи микробиоценозининг меъёрлашуви ҳамда клиник самарадорлигини ошириши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ўтказилган тадқиқот стоматологик даволашнинг 2-тоифа қандли диабет кечишига тизимли таъсир хусусияти ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиради ва оғиз бўшлиғи ҳолати, микроб биоценози ва беморнинг метаболик статуси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тасдиқлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган натижалар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига 2025 йил 28 августдаги №65/1-I-сон буйруқ асосида ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига 2025 йил 18 сентябрдаги №95-сон буйруқ асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: оғиз бўшлиғи тўқималарининг клиник ҳолатини яхшилаш ва яллиғланиш касалликлари прогрессияланиши хавфини пасайтириш ҳисобига 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларга стоматологик ёрдам самарадорлигини ошириш, бу беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга ва даволашга риоя қилишни оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: стоматологик патологиянинг рецидивлари ва асоратланган шакллари частотасининг пасайиши, такрорий даволаш аралашувлари ҳажмининг қисқариши ва даволаш-профилактика тадбирларини оптималлаштириш, бу стоматология муассасаси ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди ва бир беморга 420000 сўм тежамкорлик беради. Хулоса: Шундай қилиб, 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда комплекс стоматологик даволаш оғиз бўшлиғи микроб биоценозининг нормаллашуви ва углевод алмашинуви кўрсаткичларининг яхшиланиши билан кечадиган клиник ва метаболик жиҳатдан аҳамиятли самара беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish