Қосимов Ахроржон Аброржон ўғлининг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги материаллар ва технологиялардан фойдаланиш асосида беморларнинг олинадиган протезларга мослашиши самарадорлигини ошириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/ Tib5564.
Илмий раҳбар: Хабилов Бехзод Нигмон ўғли, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc. 06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Шомуродов Қаҳрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Абдразаков Ерболат Халтович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. (Қозоғистон)
Этакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Замонавий материаллар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда тўлиқ олинадиган тиш протезларни тайёрлашнинг клиник босқичларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интраорал сканерлар натижаларини ўрганишга кўра, комбинациялашган сканерлаш усулидан фойдаланиш 3D моделларнинг аниқлик даражасини, биринчи ва иккинчи усулларга, нисбатан 17,5% ва 18,6% га ошиши исботланган;
G-UZB-1 курилмасида жағларнинг марказий нисбатини қайд этиш механизми такомиллаштирирлаглиги сабабли, усулнинг аниқлик самарадорлигини 93% гача ошиши исботланган;
тўлиқ адентиялик беморларда марказий нисбатни аниқлашда ишлаб чиқилинган курилма кўлланилиши, мослашув стресси фонида каталазанинг 13 ва 16% га, супероксиддисмутаза мос равишда 20 ва 35% га кўрсаткичларини камайиши исботланган;
тўлиқ адентиялик беморларда марказий нисбатни аниқлашда ишлаб чиқилинган курилма кўлланилиши, беморларининг ҳаёт сифати 1,2 баравар яхшилангани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 6 сентабрдаги 24/30 сонли хулосасига кўра, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича:
биринчи илмий янгилик: интраорал сканерлар натижаларини ўрганишга кўра, комбинациялашган сканерлаш усулидан фойдаланиш 3D моделларнинг аниқлик даражасини, биринчи ва иккинчи усулларга, нисбатан 17,5% ва 18,6% га ошиши исботланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: ушбу усул рақамли моделлар аниқлигини ошириб, ортопедик конструкциялар сифатини яхшилаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-сонли оилавий поликлиника (2025 йил 26 июлдаги 59-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг (2025 йил 26 июлдаги 72-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқот асосида ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда сканерлаш вақтини қисқартириш мақсадида тўлиқ адентияли беморларда комбинацияланган сканерлаш усулини қўллаш мақсадга мувофиқ эканлиги тасдиқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморлардан олинган маълумотларнинг статистик таҳлили бошқа усулларга нисбатан сканерлаш аниқлигини 17,5% га оширишини кўрсатди, бу эса такрорий сканерлаш заруратини камайтиради. Стоматологияда сканерлаш жараёнининг ўртача нархи 600000 сўмни ташкил этади. Хулоса: тадқиқот натижасида тишсиз жағларни рақамли сканерлашнинг энг юқори аниқлигига комбинацияланган усулдан фойдаланганда эришилганлиги аниқланди. Шу билан бирга, рақамли моделларнинг эталон скан билан мос келиш даражаси юқори жағ учун 91,33% ва пастки жағ учун 88,45% ни ташкил этди, бу аниқроқ рақамли моделларни олишни таъминлайди ва кейинчалик олиб қўйиладиган тиш протезларни ишлаб чиқариш сифатини оширади.
иккинчи илмий янгилик: G-UZB-1 курилмасида жағларнинг марказий нисбатини қайд этиш механизми такомиллаштирирлаглиги сабабли, усулнинг аниқлик самарадорлигини 93% гача ошиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:G-UZB-1 қурилмаси ёрдамида жағларнинг марказий нисбатини аниқ қайд этиш ортопедик даволашда функционал ва анатомик параметрларнинг юқори даражада мувофиқлигини таъминлайди, окклюзион хатоларни камайтиради, ҳамда тиш протезларнинг мослашуви ва даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-сонли оилавий поликлиника (2025 йил 26 июлдаги 59-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг (2025 йил 26 июлдаги 72-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: клиник ва социологик тадқиқотлар маълумотлари ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш ва чайнов аппаратининг функционал асоратларининг олдини олиш мақсадида жағларнинг марказий нисбатини аниқлаш усули сифатида гнатометрдан янада кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини тасдиқлади. Хулоса: таклиф этилган қурилма ёрдамида жағларнинг марказий нисбатини аниқлаш пайтида тишсиз жағлари бўлган беморларнинг индивидуал анатомик параметрларини цефалометрик ўрганиш олиб қўйиладиган тиш протезларда сунъий тишларни ўрнатиш жараёнида кейинги лаборатория босқичида қўлланиладиган маълумотларни олиш учун амалга оширилди.
учинчи илмий янгилик: тўлиқ адентиялик беморларда марказий нисбатни аниқлашда ишлаб чиқилинган курилма кўлланилиши мослашув стресси фонида каталазанинг 13 ва 16% га, супероксиддисмутаза мос равишда 20 ва 35% га кўрсаткичларини камайиши исботланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: ишлаб чиқилган қурилмадан фойдаланиш тўлиқ адентияли беморларда марказий нисбатни аниқ белгилаш орқали адаптация стрессини камайтиради, антиоксидант тизим кўрсаткичларининг меъёрлашувига хизмат қилади ҳамда организмдаги оксидатив мувозанатни барқарорлаштириб, тиш протезларга мослашув жараёнини тезлаштиради ва ортопедик даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-сонли оилавий поликлиника (2025 йил 26 июлдаги 59-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг (2025 йил 26 июлдаги 72-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган қурилмадан фойдаланиш тўлиқ адентияли беморларда протезларга мослашув жараёнларини физиологик жиҳатдан оптималлаштиради, адаптация стрессини камайтиради ҳамда чайнаш ва нутқ функцияларининг тезроқ тикланишини таъминлайди.. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: курилмадан фойдаланиш марказий нисбатни аниқ белгилаш орқали протезлаш жараёнидаги хатоликларни камайтиради ва қайта ишлаш ҳамда қўшимча клиник босқичлар эҳтимолини пасайтиради. Бу эса даволаш муддатини қисқартириш, материал ва меҳнат харажатларини камайтириш ҳамда ортопедик даволашнинг умумий иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.. Хулоса: оғиз суюқлигидаги липидларнинг пероксидли оксидланиши – антиоксидант тизими кўрсаткичлари динамикасининг таҳлили уларнинг протезлашдан кейинги 30-куниёқ дастлабки қийматларига қайтиш тенденциясига эга эканлигини кўрсатади. Бу тенденция энг яхши асосий гуруҳдаги беморларда (13,8% га) ифодаланган.
тўртинчи илмий янгилик: тўлиқ адентиялик беморларда марказий нисбатни аниқлашда ишлаб чиқилинган курилма кўлланилиши, беморларининг ҳаёт сифати 1,2 баравар яхшилангани аниқланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: ишлаб чиқилган қурилмадан фойдаланиш тўлиқ адентияли беморларда марказий нисбатни аниқ белгилаш орқали ҳаёт сифати кўрсаткичларини оширишга хизмат қилади, бу эса функционал, психологик ва ижтимоий реабилитация самарадорлигини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-сонли оилавий поликлиника (2025 йил 26 июлдаги 59-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг (2025 йил 26 июлдаги 72-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қурилмадан фойдаланиш марказий нисбатни аниқ белгилаш ҳисобига протезлаш жараёнидаги хатоликлар ва қайта ишлаш ҳолатларини камайтиради, даволаш муддатини қисқартиради ҳамда қўшимча клиник ва лаборатор харажатларни пасайтириб, ортопедик даволашнинг умумий иқтисодий самарадорлигини оширади. Хулоса: даволашнинг клиник натижаларини баҳолаш шуни кўрсатдики, тўлиқ олинадиган протезларни тайёрлашда таклиф этилган қурилмадан фойдаланиш ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Бунда чайнаш функциясининг 21,64 фоизга, нутқ функциясининг 18,27 фоизга, ҳаёт сифати кўрсаткичларининг 18,58 фоизга яхшиланиши, шунингдек, беморларнинг протезларга мослашиш муддати 25,61 фоизга қисқарганлиги қайд этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish