Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Набижон Доньёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пайванд сополимерланиш орқали махсус хоссали тўқимачилик материалларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/К270.
Илмий раҳбар: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.T.08.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Кудышкин  Валентин Олегович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пайванд сополимерланиш асосида махсус хоссали тўқимачилик материаллари олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акрил мономерларини целлюлоза макромолекулалари ва тўқимачилик материали толалари билан гетерофазали пайванд сополимерланишининг шароитлари аниқланган;
полимерланиш кинетикаси ва пайвандланиш параметрларининг пайванд сополимерлар ва тўқимачилик материалларининг хоссалари билан боғлиқлиги аниқланган;
махсус хоссали тўқимачилик материалларини олиш учун толалар ва материал юзасига физик адсорбция орқали иницирловчи моддани олдиндан киритишнинг афзаллиги исботланган;
тўқимачилик материалларига оловбардош ишлов бериш учун янги композиция ишлаб чиқилган;
тўқимачилик материалига гидроизоляцион ёки супергидрофоб ишлов бериш учун таркиб ва технологик параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пайванд сополимерланиш асосида махсус хусусиятли тўқимачилик материаллари олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик материалларини оловдан ҳимояловчи ишлов бериш учун композиция учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти (№IAP 0523430, 2016 й.) олинган. Натижада композициянинг қўлланилиши тўқимачилик материалининг оловбардошлик хоссаларини ошириш имконини берган;
тўқимачилик материалларига гидрофоб ишлов бериш учун композиция «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги «Урганч Бахмал» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 25 октябрдаги 04/18-4519-сон маълумотномаси). Натижада сув ўтказмаслик хоссалари яхшиланган гидроизоляцион тўқимачилик материали ишлаб чиқариш имконини берган;
тўқимачилик материалларини оловдан ҳимояловчи ишлов бериш учун композиция Наманган вилоятининг «МИРОБИД ТЕКСТИЛЬ» МЧЖ ва Тошкент шаҳрининг «ИRОDА-GАZМОL-BIZNES» хусусий корхоналарида амалиётга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 25 октябрдаги 04/18-4519-сон маълумотномаси). Натижа эксплуатацион хоссалари барқарор бўлган оловбардош тўқимачилик материали ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish