Қораев Бахромжон Бакировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг худудий тизимини гигиеник хусусиятларини такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3525.
Илмий раҳбар: Юсупалиев Баходир Қахрамонович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03. 
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамасаидов Жамолиддин Турғинбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тожикистон профилактик тиббиёт илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг ҳудудий тизимини гигиеник хусусиятларини такомиллаштириш бўйича асосланган илмий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Aндижон вилоятида одам имунитети вирусининг минтақавий тиббий-демографик кўрсаткичлари асосида, аҳолини скрининг текширувлари натижалари ва эпидемиологик усулларидан фойдаланилган ҳолда аҳоли орасида инфекция тарқалишининг ҳудудий хусусиятлари ва юқори хавфли эпидемиологик гуруҳлари аниқланган;
аҳолининг индивидуал қисми ва асосий ижтимоий гуруҳларда ОИВ/ОИТС муаммолари бўйича хабардорлик даражасининг етарли эмаслиги, ОИВ билан инфекцияланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатишни меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишдаги камчиликлар, шунингдек, инфекция тарқалишига қарши курашишга оид давлат стратегияси вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ижтимоий низоларнинг мавжудлиги исботланган;
аҳолининг турли қатламлари орасида ОИВ тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларида қўлланиладиган кўп тармоқли ёндашувларнинг самарадорлиги, тиббий муолажаларни бажаришда қатияткорлик ва кўникмалар, гўзаллик салонларида гигиеник талаблар, наркоманларни шахсий ва жамоатчилик назорати, мигрантларнинг ҳаво йўллари, темир йўл бекатларидаги экспересс-скрининг назоратининг гигиеник хусусиятлари ва аҳамияти исботланган;
ҳудудий миқёсда ОИВ инфекциясининг аҳоли орасида тарқалишини бирламчи профилактикасини такомиллаштиришга қаратилган комплекс тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг ташкилий-функционал модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг худудий тизимини гигиеник хусусиятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Aндижон вилоятида одам имунитети вирусининг минтақавий тиббий-демографик кўрсаткичлари асосида, аҳолини скрининг текширувлари натижалари ва эпидемиологик усулларидан фойдаланилган ҳолда аҳоли орасида инфекция тарқалишининг ҳудудий хусусиятлари ва юқори хавфли эпидемиологик гуруҳлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 26.12.2022 йилдаги 8-н-р/1562-сон билан тасдиқланган «ОИВ билан яшовчи шахсларни диспансер кузатувини ташкиллаштириш ва инфекция профилактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.06.2025 йилдаги 179-сон ва Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 24.06.2025 йилдаги 79-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.07.2025 йилдаги 22/47-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта ОИВ инфекциясининг ҳудуднинг тиббий-демографик кўрсаткичларига таъсири бўйича янги маълумотлар,ушбу таҳлил биринчи марта аҳолини ОИВ инфекцияси бўйича скрининг сўрови ҳажми ва сифати билан биргаликда амалга ошириш имконини берганлиги бўйича таклифлар юзага келадиган касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашиш бўйича мамлакат аҳолиси ўртасида профилактика ва гигиенани тарғибот ва ташвиқот ишларига хозирда сарфланган 100 АҚШ доллари (1 млн. 220 минг сўм) кeлгусида тиббий ва ижтимоий харажатларни 500–700 АҚШ доллар (8 млн. 540 минг сўм) гача бир нафар бемордан иқтисод қилиши мумкин. Бу кўрсатқич бир йилда ўртача 400-450 нафар фуқарода касаллик аниқланиши олди олинса 3 млрд. 843 млн. сўм иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: аҳолининг индивидуал қисми ва асосий ижтимоий гуруҳларда ОИВ/ОИТС муаммолари бўйича хабардорлик даражасининг етарли эмаслиги, ОИВ билан инфекцияланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатишни меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишдаги камчиликлар, шунингдек, инфекция тарқалишига қарши курашишга оид давлат стратегияси вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ижтимоий низоларнинг мавжудлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 26.12.2022 йилдаги 8-н-р/1562-сон билан тасдиқланган «ОИВ билан яшовчи шахсларни диспансер кузатувини ташкиллаштириш ва инфекция профилактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.06.2025 йилдаги 179-сон ва Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 24.06.2025 йилдаги 79-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.07.2025 йилдаги 22/47-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: одам имунитети вирусининг аҳолининг турли қатламлари орасида тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларида қўлланиладиган кўп тармоқли ёндашувнинг гигиеник хусусиятларининг ўрни ва самарадорлигини исботлаш натижасида касаллигининг камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашиш бўйича мамлакат аҳолиси ўртасида профилактика ва гигиенани тарғибот ва ташвиқот ишларига хозирда сарфланган 100 АҚШ доллари (1 млн. 220 минг сўм) кeлгусида тиббий ва ижтимоий харажатларни 500–700 АҚШ доллар (8 млн. 540 минг сўм) гача бир нафар бемордан иқтисод қилиши мумкин. Бу кўрсатқич бир йилда ўртача 400-450 нафар фуқарода касаллик аниқланиши олди олинса 3 млрд. 843 млн. сўм иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: аҳолининг турли қатламлари орасида ОИВ тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларида қўлланиладиган кўп тармоқли ёндашувларнинг самарадорлиги, тиббий муолажаларни бажаришда қатияткорлик ва кўникмалар, гўзаллик салонларида гигиеник талаблар, наркоманларни шахсий ва жамоатчилик назорати, мигрантларнинг ҳаво йўллари, темир йўл бекатларидаги экспересс-скрининг назоратининг гигиеник хусусиятлари ва аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 26.12.2022 йилдаги 8-н-р/1562-сон билан тасдиқланган «ОИВ билан яшовчи шахсларни диспансер кузатувини ташкиллаштириш ва инфекция профилактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.06.2025 йилдаги 179-сон ва Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 24.06.2025 йилдаги 79-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.07.2025 йилдаги 22/47-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳудудий миқёсда одам имунитети вирусининг аҳолини орасида тарқалишини бирламчи профилактикасини такомиллаштириш бўйича комплекс тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг ташкилий-функционал моделини ишлаб чиқиш натижасида  касалликни эрта ташхислаш ва самарали даволаш сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашиш бўйича мамлакат аҳолиси ўртасида профилактика ва гигиенани тарғибот ва ташвиқот ишларига хозирда сарфланган 100 АҚШ доллари (1 млн. 220 минг сўм) кeлгусида тиббий ва ижтимоий харажатларни 500–700 АҚШ доллар (8 млн. 540 минг сўм) гача бир нафар бемордан иқтисод қилиши мумкин. Бу кўрсатқич бир йилда ўртача 400-450 нафар фуқарода касаллик аниқланишини олди олинса 3 млрд. 843 млн. сўм иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ҳудудий миқёсда ОИВ инфекциясининг аҳоли орасида тарқалишини бирламчи профилактикасини такомиллаштиришга қаратилган комплекс тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг ташкилий-функционал модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 26.12.2022 йилдаги 8-н-р/1562-сон билан тасдиқланган «ОИВ билан яшовчи шахсларни диспансер кузатувини ташкиллаштириш ва инфекция профилактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.06.2025 йилдаги 179-сон ва Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 24.06.2025 йилдаги 79-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.07.2025 йилдаги 22/47-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳудудий миқёсда одам имунитети вирусининг аҳолини орасида тарқалишини бирламчи профилактикасини такомиллаштириш бўйича комплекс тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг ташкилий-функционал моделини ишлаб чиқиш натижасида  касалликни эрта ташхислаш ва самарали даволаш сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашиш бўйича мамлакат аҳолиси ўртасида профилактика ва гигиенани тарғибот ва ташвиқот ишларига хозирда сарфланган 100 АҚШ доллари (1 млн. 220 минг сўм) кeлгусида тиббий ва ижтимоий харажатларни 500–700 АҚШ доллар (8 млн. 540 минг сўм) гача бир нафар бемордан иқтисод қилиши мумкин. Бу кўрсатқич бир йилда ўртача 400-450 нафар фуқарода касаллик аниқланиши олди олинса 3 млрд. 843 млн. сўм иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish