Исмаилова Муножат Хаятовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдон ўсмаларини мультимодал ташхисида машинали ўқитиш» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib1439.
Илмий раҳбар: Ходжибекова Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSс.06/2025.27.12.Tib.01.08.
Расмий оппонентлар: Нормуродова Нодира Муродуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Максудов Музаффар Фатҳуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мамарасулова Дилфуза Закирджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Астана тиббиёт университети (Козогистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
машинали ўқитиш усуллари асосида ишлаб чиқилган УТТ ва МРТ предиктив моделларини қўллаш орқали тухумдон ўсмаларининг амалиётдан олдинги ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тухумдон ўсмаларини амалиётдан олдин қиёсий ташхислашда УТТ семантик белгилари асосида машинали ўқитиш усулларини қўллаш ёрдамида юқори диагностик мезонларга (сезувчанлиги 92,3%, спецификлиги 92,8%, аниқлиги 92,5% ва AUC 0,974) эга бўлган скоринг модел ишлаб чиқилган;
УТТ ва МРТда аниқланадиган семантик белгиларни формаллаштириш ва миқдорий параметрларга трансформация қилиш асосида тухумдон ўсмаларининг хавфсиз ва хавфли шаклларини ноинвазив баҳолашга мўлжалланган логистик регрессион скоринг моделлар ишлаб чиқилган;
Т2-осма МРТ тасвирларининг радиомик текстура белгилари тухумдон ўсмаларининг микроструктуравий гетерогенлигини акс эттириши ҳамда хавфсиз ва хавфли шаклларини дифференциация қилишда юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги (AUC 0,94, сезувчанлик 97,3%, спецификлик 86,0%, аниқлик 90,6%) исботланган;
сероз тухумдон саратонининг юқори (HGSOC) ва паст (LGSOC) даражали хавфли шаклларини дифференциация қилиш учун радиомик ва семантик белгилар интеграцияси асосида комбинирланган МРТ модел ишлаб чиқилган бўлиб, унинг диагностик самарадорлиги (AUC=0,856±0,043, сезувчанлиги 92,2%, спецификлиги 72,4%, аниқлиги 85,0%) аниқланган;
машинали ўқитиш асосида ишлаб чиқилган УТТ ва МРТ предиктив моделларини қўллаш анъанавий субъектив визуал баҳолашга нисбатан диагностик хатолар сонини камайтириши, нурли диагностика натижаларини объективлаштириши ҳамда операциядан олдин клиник қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқотнинг амалий натижалари куйидагилардан иборат:
Тухумдон ўсмаларини мультимодал ташхисида машинали ўқитиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: тухумдон ўсмаларини амалиётдан олдин қиёсий ташхислашда УТТ семантик белгилари асосида машинали ўқитиш усулларини қўллаш ёрдамида юқори диагностик мезонларга (сезувчанлиги 92,3%, спецификлиги 92,8%, аниқлиги 92,5% ва AUC 0,974) эга бўлган скоринг модел ишлаб чиқилганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 29 майдаги 11-сонли йиғилишида тасдиқланган «Тухумдонлар саратонини ташҳислаш ва босқичлашда мультипараметрик УТТ усули» ҳамда «Тухумдонлар саратонини дифференциал ташҳисида магнит-резонанс томография усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига синдирилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 10 сентябрдаги 13-т ва 14-т-сонли ҳамда ушбу марказнинг Тошкент вилояти филиалининг 2025 йил 17 декабрдаги 07/8 ва 07/9-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: машинали ўрганиш усулларини УТТ ва МРТ семантик белгиларига жорий этиш тухумдон ўсмаларини хавфсиз ва хавфли турларга аниқроқ ажратиш, нотўғри ташхислар сонини камайтириш ва амалиётдан олдин тўғри даволаш тактикасини танлаш орқали тиббий ёрдам сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ёндашувни қўллаш нотўғри ташхис ва ортиқча текширувлар сонини камайтириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 650000 сўм маблағ тежалишига ва стационар даволаниш муддатини 1–2 ўрин-кунга камайтириш натижасида иқтисодий самарадорликка эриришилади;
иккинчи илмий янгилик: УТТ ва МРТда аниқланадиган семантик белгиларни формаллаштириш ва миқдорий параметрларга трансформация қилиш асосида тухумдон ўсмаларининг хавфсиз ва хавфли шаклларини ноинвазив баҳолашга мўлжалланган логистик регрессион скоринг моделлар ишлаб чиқилганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 29 майдаги 11-сонли йиғилишида тасдиқланган «Тухумдонлар саратонини ташҳислаш ва босқичлашда мультипараметрик УТТ усули» ҳамда «Тухумдонлар саратонини дифференциал ташҳисида магнит-резонанс томография усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига синдирилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 10 сентябрдаги 13-т ва 14-т-сонли ҳамда ушбу марказнинг Тошкент вилояти филиалининг 2025 йил 17 декабрдаги 07/8 ва 07/9-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: УТТ ва МРТда сўз билан ифодаланадиган семантик белгилари миқдорий параметрларга айлантирилишига асосланган скоринг моделларни жорий этиш тухумдон ўсмаларини инвазив аралашувларсиз аниқ баҳолаш, диагностикада субъективликни камайтириш ва турли мутахассислар ўртасида хулосалар уйғунлигини таъминлаш орқали тиббий ёрдам сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур моделлардан фойдаланиш инвазив диагностик муолажалар (биопсия, лапароскопия) сонини қисқартириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 900000 сўм маблағ тежалишига ва диагностика босқичини 2–3 кунга қисқаришига натижасида иқтисодий самарадорликка эриришилади;
учинчи илмий янгилик: Т2-осма МРТ тасвирларининг радиомик текстура белгилари тухумдон ўсмаларининг микроструктуравий гетерогенлигини акс эттириши ҳамда хавфсиз ва хавфли шаклларини дифференциация қилишда юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги (AUC 0,94, сезувчанлик 97,3%, спецификлик 86,0%, аниқлик 90,6%) исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 29 майдаги 11-сонли йиғилишида тасдиқланган «Тухумдонлар саратонини ташҳислаш ва босқичлашда мультипараметрик УТТ усули» ҳамда «Тухумдонлар саратонини дифференциал ташҳисида магнит-резонанс томография усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига синдирилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 10 сентябрдаги 13-т ва 14-т-сонли ҳамда ушбу марказнинг Тошкент вилояти филиалининг 2025 йил 17 декабрдаги 07/8 ва 07/9-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Т2 тасвирларнинг текстура белгиларига асосланган радиомик МРТ моделларни жорий этиш сероз тухумдон саратонининг юқори ва паст хавфли шаклларини амалиётдан олдин аниқ фарқлаш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва асоссиз ёки кечиктирилган терапевтик қарорларни камайтириш орқали беморлар ҳаёт сифати ва прогнозини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ёндашувни қўллаш нотўғри танланган даволаш тактикаси ва ортиқча диагностик текширувларни қисқартириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 1100000 сўм маблағ ва стационар даволаниш муддатини 2 ўрин-кунга қисқаришига эришишни таъминлаб, юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: сероз тухумдон саратонининг юқори (HGSOC) ва паст (LGSOC) даражали хавфли шаклларини дифференциация қилиш учун радиомик ва семантик белгилар интеграцияси асосида комбинирланган МРТ модел ишлаб чиқилган бўлиб, унинг диагностик самарадорлиги (AUC=0,856±0,043, сезувчанлиги 92,2%, спецификлиги 72,4%, аниқлиги 85,0%) аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 29 майдаги 11-сонли йиғилишида тасдиқланган «Тухумдонлар саратонини ташҳислаш ва босқичлашда мультипараметрик УТТ усули» ҳамда «Тухумдонлар саратонини дифференциал ташҳисида магнит-резонанс томография усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига синдирилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 10 сентябрдаги 13-т ва 14-т-сонли ҳамда ушбу марказнинг Тошкент вилояти филиалининг 2025 йил 17 декабрдаги 07/8 ва 07/9-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энг ахборотли ва ўзаро мустақил семантик ҳамда радиомик МРТ-белгиларни аниқлашга асосланган ёндашув тухумдон ўсмаларини хавфсиз ва хавфли турларга ишончли ажратиш, диагностик хатоларни камайтириш ва клиник қарор қабул қилишда аниқликни ошириш орқали тиббий ёрдам сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур комбинирланган моделлардан фойдаланиш ортиқча ва такрорий диагностик текширувлар сонини камайтириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 940000 сўм сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.
бешинчи илмий янгилик: машинали ўқитиш асосида ишлаб чиқилган УТТ ва МРТ предиктив моделларини қўллаш анъанавий субъектив визуал баҳолашга нисбатан диагностик хатолар сонини камайтириши, нурли диагностика натижаларини объективлаштириши ҳамда операциядан олдин клиник қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириши илмий жиҳатдан асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 29 майдаги 11-сонли йиғилишида тасдиқланган «Тухумдонлар саратонини ташҳислаш ва босқичлашда мультипараметрик УТТ усули» ҳамда «Тухумдонлар саратонини дифференциал ташҳисида магнит-резонанс томография усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига синдирилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 10 сентябрдаги 13-т ва 14-т-сонли ҳамда ушбу марказнинг Тошкент вилояти филиалининг 2025 йил 17 декабрдаги 07/8 ва 07/9-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган УТТ ва МРТ предиктив моделларини клиник амалиётга жорий этиш нур диагностикасини объективлаштириш ва стандартлаштириш, эксперт баҳолашдаги фарқларни камайтириш ҳамда амалиётдан олдин клиник қарор қабул қилиш аниқлигини ошириш орқали тиббий ёрдам сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур моделлардан фойдаланиш диагностик хатолар ва такрорий текширувлар сонини камайтириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 1100000 сўм маблағ тежалишига ва стационар даволаниш муддатини 1-2 ўрин-кунга қисқаришига олиб келади, машинали ўрганиш усуллари асосида ишлаб чиқилган УТТ ва МРТ предиктив моделларни клиник амалиётга жорий этиш нур диагностикасини объективлаштириш ва стандартлаштириш, эксперт баҳолашнинг қайта такрорланувчанлигини ошириш ва амалиётдан олдин клиник қарор қабул қилиш самарадорлигини яхшилаш ҳамда бир нафар беморга ўртача 1100000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.