Захидова Умида Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш асосида минтақада аҳоли камбағаллигини қисқартириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6593.
Илмий раҳбар: Низамов Аслитдин Бадреддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.30/30.09.2022.I.101.04
Расмий оппонентлар: Бухоро давлат университети кафедра профессори Явмутов Дилшод Шодмонқулович иқтисодиёт фанлари доктори, Навоий давлат кончилик институти доценти, Рашидов Мелс Каримович иқтисодиёт фанлари номзоди, (08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт).
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Минтақада камбағалликни қисқартириш ва олилавий бизнесни ривожлантириш муаммоларини тизимли тадқиқ этиш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ҳудуддаги ҳар 100 та камбағал оилага тўғри келадиган оилавий корхона нисбатлари” (Р) кўрсаткичи таклиф этилиб, унинг қийматлари асосида оилавий тадбиркорликнинг минтақавий камбағалликни қисқартиришдаги таъсирига кўра ҳудудлар инновацион фаол (Р≤86,1–100), фаол (Р≤60,1 - 86,0), ўрта (Р≤30,1 - 60,0) ва паст (Р≤0 - 30,0) тоифаларга ажратилган;
камбағалликни қисқартиришда оилавий бизнесни фаолият турлари бўйича самарали молиялаштириш алгоритми ишлаб чиқилган ва оптимал қийматларини аниқлаш услубиёти илмий асослаб берилган;
оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга асосланган минтақавий камбағалликни қисқартиш мастер-режалари шакллантирилган;
оилавий тадбиркорлик омиллари регрессия модели асосида минтақавий камбағаллик даражасини қисқартиришнинг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали минтақавий камбағалликни қисқартириш механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар бўйича олинган натижалар асосида:
“ҳудуддаги ҳар 100 та камбағал оилага тўғри келадиган оилавий корхона нисбатлари” (Р) кўрсаткичи таклиф этилиб, унинг қийматлари асосида оилавий тадбиркорликнинг минтақавий камбағалликни қисқартиришдаги таъсирига кўра ҳудудлар инновацион фаол (Р≤86,1–100), фаол (Р≤60,1 - 86,0), ўрта (Р≤30,1 - 60,0) ва паст (Р≤0 - 30,0) тоифаларга ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 83-сон қарори билан тасдиқланган “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар”ида белгиланган 1-мақсадига эришиш ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 7-июлдаги). Мазкур таклиф натижасида аҳолининг камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича тадбирларга тезкор сармоя киритилишига кўмаклашиш учун кам таъминланган фуқароларнинг манфаатлари ҳамда гендер жиҳатларни инобатга оладиган ривожланиш, мониторинг ва баҳолашни стратегик прогнозлаштириш механизмларини такомиллаштиришга эришилган;
камбағалликни қисқартиришда оилавий бизнесни фаолият турлари бўйича самарали молиялаштириш алгоритми ишлаб чиқилган ва оптимал қийматларини аниқлаш услубиёти илмий асослаб берилганлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-149-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 7-июлдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиш ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш имконияти оширилган, шунингдек, “Оилавий бизнес учун дастлабки инвестицияларни ҳисоблавчи электрон дастур” ишлаб чиқилган ва Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги № ДГУ 55694 рақамли гувоҳнома олинган;
оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга асосланган минтақавий камбағалликни қисқартиш мастер-режалари шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини ёʻлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва мас'улиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сон Фармонида “Ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида назарда тутиладиган кичик дастурлар”да белгиланган 6,7-вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 7-июлдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф тадбиркорлик фаолияти учун қулай бизнес инфратузилмасини яратиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, ишсизлик даражасини 5 фоизгача пасайтириш ва камбағаллик даражасини йилига камида 2-3 фоиздан камайтириб бориш учун аҳолини хорижий тилларга, халқаро тан олинган дастурларга асосан юқори даромадли касбларга ўқитиш, ишсиз ва камбағал аҳолининг ҳунармандчилик ва тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит яратиш имкониятини оширишга хизмат қилган ;
оилавий тадбиркорлик омиллари регрессия модели асосида минтақавий камбағаллик даражасини қисқартиришнинг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклифи Бухоро вилояти камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш маҳаллий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 7 июлдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф қишлоқда жойлашган оилавий бизнес улушини 62,5 фоизга, барқарор фаолият юритаётган оилавий бизнес корхоналари сонини 873 тага ошириш асосида минтақавий камбағалликни 2,5 фоизга қисқартириш белгиланган.