Ражабов Беҳруз Бахшиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий трансформациялар жараёнида тинчлик ва ҳамкорликни таъминлашнинг фалсафий-ретроспектив таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fal1611
Илмий раҳбар: Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон шароитида тинчлик ва ҳамкорликни таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тинчлик ва ҳамкорлик яхлит ҳолда жамиятнинг узвий ривожланишини, ижтимоий адолат ва сиёсий барқарорликни ва глобал интеграцияни кучайтириши ҳамда ўзаро манфаатларнинг уйғунлигига таянадиган, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёʻналтирилган, ижобий ўзгаришларга замин ҳозирлайдиган муайян ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маданий ҳолатларнинг яхлит тизими эканлиги асосланган;
тинчлик ғоясининг “ҳимояланиш – келишув – муроса – консенсус – интеграция – барқарор ҳамкорлик” каби тарихий босқичларига хос ахлоқий (фазилат, ўзини тарбиялаш), ҳуқуқий (адолат, қонун устуворлиги), геосиёсий (адолатли бошқарув ва можаронинг олдини олиш), маърифий (таълим, диалог, бағрикенглик), иқтисодий (тенг тақсимот, табиат билан уйғунлик) жиҳатларининг замонавий глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш механизми сифатидаги фалсафий аҳамияти очиб берилган;
ижтимоий трансформациялар шароитида шаклланган тинчлик ва ҳамкорлик моделларининг “мувозанат – компромисс – консенсус – интеграция – барқарор ҳамкорлик” ва “озодлик – суверенитет – бирдамлик – мулоқот – ҳамкорлик – барқарор тараққиёт” каби қиёсий-ретроспектив хусусиятлари асосида Шарқ ва Ғарб тажрибасидаги умумий ҳамда дифференциал жиҳатлари аниқлаштирилган;
Янги Ўзбекистон жамиятида ижтимоий-сиёсий ҳамжиҳатлик ғояларининг устувор бўлишида муроса (компромисс) ва мадора (консенсус) тамойилларининг ўрнатилиши ҳамда тинчлик ва ҳамкорликни таъминлаш механизмларининг самарадорлиги ишонч, адолат, бағрикенглик, фуқаролик иштироки, мулоқот сифати, манфаатлар мувозанати, ижтимоий шериклик ва ҳамжиҳатлик индикаторлари орқали баҳоланиши, тинчлик ва ҳамкорликнинг интеграция ва бунёдкорлик салоҳиятини кучайтиришдаги имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий трансформациялар жараёнида тинчлик ва ҳамкорликни таъминлашнинг фалсафий-ретроспектив таҳлилини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
тинчлик ва ҳамкорлик яхлит ҳолда жамиятнинг узвий ривожланишини, ижтимоий адолат ва сиёсий барқарорликни ва глобал интеграцияни кучайтириши ҳамда ўзаро манфаатларнинг уйғунлигига таянадиган, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёʻналтирилган, ижобий ўзгаришларга замин ҳозирлайдиган муайян ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маданий ҳолатларнинг яхлит тизими эканлигига доир илмий янгиликлар ва натижалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ ёʻналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни ёʻлга қўйиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 12-ноябрдаги 10/746-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий трансформациялар жараёнида тинчлик ва ҳамкорликни таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, жамиятда дўстлик муҳитини шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишда муҳим назарий асос бўлиб хизмат қилган;
тинчлик ғоясининг “ҳимояланиш – келишув – муроса – консенсус – интеграция – барқарор ҳамкорлик” каби тарихий босқичларига хос ахлоқий (фазилат, ўзини тарбиялаш), ҳуқуқий (адолат, қонун устуворлиги), геосиёсий (адолатли бошқарув ва можаронинг олдини олиш), маърифий (таълим, диалог, бағрикенглик), иқтисодий (тенг тақсимот, табиат билан уйғунлик) жиҳатларининг замонавий глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш механизми сифатидаги фалсафий аҳамиятига оид хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисциплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-ноябрдаги 04/11-26465-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда тинчликсевар сиёсатни давом эттириш, халқаро ҳамжамият ва чет элдаги ҳамюртлар билан дўстликни мустаҳкамлаш тинчлик ва барқарорликни таъминлаш тизимини ривожлантириш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий ҳамкорликни кенгайтириш ва “халқ дипломатияси” орқали ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлашга хизмат қилган;
ижтимоий трансформациялар шароитида шаклланган тинчлик ва ҳамкорлик моделларининг “мувозанат – компромисс – консенсус – интеграция – барқарор ҳамкорлик” ва “озодлик – суверенитет – бирдамлик – мулоқот – ҳамкорлик – барқарор тараққиёт” каби қиёсий-ретроспектив хусусиятлари асосида Шарқ ва Ғарб тажрибасидаги умумий ҳамда дифференциал жиҳатларига оид илмий янгиликлардан Бухоро вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга “Давлат рамзлари”, “Конституция қомусимиз” теледастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиоканалининг давлат муассасасининг 2025-йил 11-ноябрдаги 01-09-249-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва радио эшиттиришларда ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлашга қаратилган миллий контент материалларини тайёрлаш, уларни оммалаштиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон жамиятида ижтимоий-сиёсий ҳамжиҳатлик ғояларининг устувор бўлишида муроса (компромисс) ва мадора (консенсус) тамойилларининг ўрнатилиши ҳамда тинчлик ва ҳамкорликни таъминлаш механизмларининг самарадорлиги ишонч, адолат, бағрикенглик, фуқаролик иштироки, мулоқот сифати, манфаатлар мувозанати, ижтимоий шериклик ва ҳамжиҳатлик индикаторлари орқали баҳоланиши, тинчлик ва ҳамкорликнинг интеграция ва бунёдкорлик салоҳиятини кучайтиришдаги имкониятларига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 28-январдаги 2-13-21-525-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-сиёсий трансформациялар кучайиб бораётган бугунги шароитда, хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалиётга татбиқ этишга хизмат қилган.