Пулатов Жахонгир Назировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш тенденсиялари: миллий мақсад ва вазифалар (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Fal108
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02  
Илмий маслаҳатчи: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори,профессор
Расмий оппонентлар: Тешаев Нутфулло Насруллоевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Шарипова Ойгул Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш йўналишлари ва уларнинг жамият фаровонлигини оширишдаги ўзига хос ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда инсон манфаатлари ва қадр-қиммати устуворлиги, ижтимоий адолат ва шахс салоҳиятини рўёбга чиқаришга йўналтирилган инсонпарварлик хусусиятлари консептуал жиҳатдан очиб берилиб, унинг жамият тараққиётини янги сифат босқичига олиб чиқишда ижтимоий эҳтиёжларни миллий манфаатларга, миллий манфаатларни стратегик мақсадларга, стратегик мақсадларни амалий вазифаларга трансформацияловчи тизимли-методологик парадигма ҳамда барқарор ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи омили эканлиги далилланган;
жамиятда “ижтимоий аудит” фаолиятини ривожлантиришнинг тизимли-институционал (давлат–жамият–фуқаро ўртасидаги очиқлик, ҳисобдорлик ва ўзаро масъулият), функсионал (ижтимоий эҳтиёж – жамоатчилик мониторинги – баҳолаш – бошқарув қарорини такомиллаштириш) ва мониторинг (фуқаро, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик кенгашлари, экспертлар, давлат органлари ҳамкорлиги) каби механизмлари фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик, ижтимоий масъулият ва ташаббускорликни кучайтириши асосланган;
миллий қадриятлар ва миллий менталитет трансформациясида “ҳеч кимни унутмаслик ва ортда қолдирмаслик” тамойилининг инсон қадри, ижтимоий адолат, тенг ҳуқуқлилик ва фаровонликнинг барча фуқаролар учун универсал қадрият сифатида амал қилиши ҳамда турли ижтимоий қатлам ва гуруҳларнинг эҳтиёжлари, имкониятлари ҳамда ижтимоий ҳолатини дифференциал ҳисобга олиш “эҳтиёжни аниқлаш – манзилли қўллаб-қувватлаш – тенг имконият – ижтимоий инклюзия – фаровонлик” асосида ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилувчи инклюзив барқарор ривожланиш консепсияси эканлиги аниқлаштирилган;
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида демографик дивиденддан унумли фойдаланиш ва жамиятда ижобий ижтимоий муҳитни қарор топтириш учун ҳудудий ўзига хослик, реал вақт талаблари  ҳамда ижтимоий муносабатлар тизимини, авлодлараро тенглик тамойилини ўзаро уйғунликда инобатга олиш зарурати асослаб берилган;
Янги Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини таъминлашда инсон капиталини ривожлантириш, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий ҳимоя механизмлари самарадорлигини оширишга қаратилган стратегик вазифаларнинг амалий натижадорлигини тармоқлараро интеграция, функсионал узвийлик, индикаторларнинг ўзаро мувофиқлиги асосида кучайтириш имкониятлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш тенденсиялари билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
Янги Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар марказида инсон манфаатлари ва қадр-қиммати устуворлиги фалсафанинг атрибутив категориялари кесимида тадқиқ этилиб, унинг жамиятни макон ва замон ўлчовларида янги сифат босқичига олиб чиқувчи тизимли пойдевор ва бош ҳаракатлантирувчи куч эканлигига оид назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан “Ноила” ижтимоий кўмак, ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг марказининг 2023-йилда бажарилган 83-09/134-сон “Ҳуқуқни англаш-масъулият ҳиссини ривожлантиради” номли лойиҳасида белгиланган И йўналишининг 7-бандидаги устувор вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 18-февралдаги 01-06/43-сон маълумотномаси). Натижада, жамият барқарор тараққиётига эришишнинг асосий омиллари: иқтисодий ўсиш, ижтимоий инвестисия, инсон ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, асосий эҳтиёжларни қондириш, иитимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш каби ғояларининг моҳияти Янги Ўзбекистон барқарор тараққиётини таъминлашга хизматқилган; 
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида аҳоли салоҳиятидан (демографик дивиденддан) унумли фойдаланиш ва жамиятда ижобий ижтимоий муҳитни қарор топтириш учун ҳудудий ўзига хослик, реал вақт талаблари ҳамда ижтимоий муносабатлар тизимини, шу билан бирга, барқарор ривожланишнинг фалсафий асоси бўлган авлодлараро тенглик тамойилини ўзаро уйғунликда инобатга олиш заруратига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йилга мўлжалланган “Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасида маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудларда ташкил этиладиган чора-тадбирлар” режасидаги ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга оид тадбир ва лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 30-июлдаги 2-13-21-4153-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини теран англаган ҳолда, миллий ўзлигимиз ва эзгу қадриятларимизни асраб-авайлаш, маданият, маънавият ва маърифат соҳаларини ривожлантиришга, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришга, ватанпарварлик каби фазилатларни ёшлар тарбиясини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар сифати ва мазмунини бойитишга хизмат қилган;
жамиятда “ижтимоий аудит” фаолиятини ривожлантириш натижасида инсоннинг жамият ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларга ўзини масъул ва дахлдор субект сифатида англашига хизмат қилиши фалсафанинг имконият ва воқелик категориялари контекстида очиб берилганлигига оид илмий-назарий ғоялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-йил 24-июлдаги 02/02-76-сон маълумотномаси). Натижада, халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган ва уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотлардаги ролини кучайтириш каби вазифаларни амалга оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган; 
Янги Ўзбекистонга хос миллий қадрият, миллий менталитет трансформациясида “ҳеч кимни унутмаслик ва ортда қолдирмаслик” тамойили жамиятда ҳар бир фуқаронинг тенг имкониятлардан фойдаланишни кафолатлаши ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилиши ҳақидаги илмий-назарий таклиф ва хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлари”нинг 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 28-июлдаги 10/483-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш тенденсиялари миллий мақсад ва вазифаларни ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон барқарор тараққиётини мустаҳкамлашда юксак инсон капитали, сифатли таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш каби стратегик мақсадларнинг амалий натижадорлигини ошириш заруратига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2025-йилда эфирга узатилган “Жараён” эшиттиришининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025- йил 21-июлдаги 05-09-1196-сон маълумотномаси). Натижада, жамият барқарор тараққиётида инсон, унинг қадр-қиммати, ҳуқуқ ва имкониятларининг кафолоти, сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, кучли ижтимоий сиёсат каби омиллар Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish