Равшанов Нодиржон Бегалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Олий таълим тизимида интеллектуал хизматларни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти. (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4025
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Амиров Акмал Мехрожович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институте, DSc.03/2025.27.12.1.27.01
Расмий оппонентлар:
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич;
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Насимов Дилмурод Абдуллаевич
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида олий таълим тизимида интеллектуал хизматларни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Олий таълим тизимида интеллектуал хизматлар самарадорлигини интеграл баҳолаш усули олий таълим муассасаларида интеллектуал хизматлар самарадорлиги даражаларини паст (0,125≤Ис<0,283), 32 йўрта (0,284≤Ис<0,596) ва юқори (0,597≤Ис<1,000) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда интеллектуал хизматларни ифодаловчи кўрсаткичларни алоҳида тоифалар бўйича тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Олий таълим ташкилоти инновацион инфратузилмасини ривожлантириш механизми олий таълим ташкилотларининг инновация ва тадқиқотлар соҳасидаги мақсадларини шакллантириш, таълим ва илмий фаолиятни ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун шароит яратиш ва интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Олий таълим ташкилотларида янги билимларни ўзлаштириш жараёнини ривожлантириш, талабаларни жалб қилиш учун рақобат муҳитини кучайтириш, таълим жараёнини рақамлаштириш, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг глобал мобиллигини ошириш ҳамда олий таълим тизимини реал бизнес билан интеграциялашга йўналтирилган интеллектуал ресурсларнинг инновацион ривожланиш модели ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида олий таълим хизматлари бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида олий таълим ташкилотлари битирувчилари рақобатбардошлиги даражасининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълим тизимида интеллектуал хизматларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
Олий таълим тизимида интеллектуал хизматлар самарадорлигини интеграл баҳолаш усулини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2025–2027-йилларда олий таълим ташкилотларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/01-01-588-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим ташкилотларида интеллектуал хизматларни баҳолаш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш имконияти кенгайган;
Олий таълим ташкилотлари инновацион инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш бўйича таклифлар мазкур дастурни ишлаб чиқишда қўлланилган. Натижада инновацион фаолликни ошириш ва интеллектуал маҳсулотларни бозорга чиқариш имкониятлари кенгайган;
Олий таълим тизимида интеллектуал ресурсларнинг инновацион ривожланиш модели Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга татбиқ этилган. Натижада интеллектуал ресурсларни бошқариш жараёнларини оптималлаштириш ва таълим муассасаларининг инновацион ривожланишини таъминлаш имконияти яратилган;
Олий таълим хизматлари бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ва таъсир этувчи омиллар асосида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “2025–2030-йилларда олий таълим муассасаларини барқарор ривожлантириш” дастурлари ва “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада 2030-йилга келиб республикада олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг рақобатбардошлиги даражасини 2,3 фоизга ва қабул қилинган талабалар сонини 11,2 фоизга ошириш имконияти асосланган.