Жумаев Бобомурод Нурмахмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли туризм экотизимида истеъмолчилар ҳаракатларини рақамли платформалар асосида моделлаштириш механизмлари”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5928
Илмий раҳбар: Бобобеков Эргаш Абдумаликович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Турсунов Шерзод Абдукодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Саидасрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” халқаро туризм университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли туризм экотизимида истеъмолчилар ҳаракатларини рақамли платформалар асосида баҳолаш, прогнозлаш ва моделлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли туризмда истеъмолчилар хатти-ҳаракатларини моделлаштиришнинг назарий модели ҳамда онлайн саёҳат хизматларида қарор қабул қилиш механизмини ифодаловчи психологик, иқтисодий ва технологик омиллар интеграциясига асосланган “Рақамли туризм хулқ-атвори модели (РТХМ)” ишлаб чиқилиб, унинг асосида смарттравел.уз платформасида фойдаланувчи профилини автоматик таҳлил қилиш алгоритмлари жорий этилган, натижада маълумотларни таҳлил қилиш самарадорлиги 35 фоизга оширилиб, мижозларни қайта жалб этиш 1,4 бараварга кўпайган ҳамда реклама харажатлари 18 фоизга қисқартирилган;
рақамли платформалар орқали истеъмолчилар ҳаракатларини прогнозлаш усули ҳамда Биг Дата таҳлилига асосланган “Травел Предиcт” саёҳат прогнозлаш модули ишлаб чиқилиб, смарттравел.уз платформасига синов тариқасида интеграция қилинган, натижада турпакетларга бўлган талабни уч ой олдиндан прогнозлаш, хизматлар портфелини режалаштириш аниқлигини 87 фоизгача ошириш, ортиқча реклама харажатларини 25 фоизга камайтириш ва фойдани 12 фоизга кўпайтириш имконияти яратилган;
рақамли туризм платформалари самарадорлигини баҳолашнинг “Платформ Эффиcиенcй Индех (ПЕИ)” интеграл кўрсаткичи ишлаб чиқилиб, платформаларнинг технологик тайёргарлиги, истеъмолчилар ишончи, хизмат кўрсатиш тезлиги ва фойдаланувчилар қониқиш даражасини комплекс баҳолаш ҳамда смарттравел.уз платформасида мониторинг қилиш имконини яратган, натижада хизмат кўрсатишдаги кечикишлар 22 фоизга қисқарган, фойдаланувчилар мурожаатлари 18 фоизга камайган ва умумий қониқиш индекси 4,1 баллдан 4,6 баллга ошган;
рақамли саёҳат жараёнларини моделлаштириш асосида туризм хизматларини оптималлаштириш механизми ҳамда рақамли хариталар ва фойдаланувчиларнинг ҳаракат йўналишларига асосланган “Смарт Травел Патҳwай” алгоритми ишлаб чиқилиб, смарттравел мобил иловасига интеграция қилинган, натижада реал вақт режимида мақбул маршрутларни тавсия этиш, транспорт харажатларини 17 фоизга камайтириш ва хизматлардан фойдаланиш частотасини 1,5 бараварга ошириш имконияти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли туризм экотизимида истеъмолчилар ҳаракатларини рақамли платформалар асосида моделлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
рақамли туризмда истеъмолчилар хатти-ҳаракатларини моделлаштиришнинг назарий модели ҳамда онлайн саёҳат хизматларида қарор қабул қилиш механизмини ифодаловчи психологик, иқтисодий ва технологик омиллар интеграциясига асосланган “Рақамли туризм хулқ-атвори модели (РТХМ)” ишлаб чиқилиб, унинг асосида смарттравел.уз платформасида фойдаланувчи профилини автоматик таҳлил қилиш алгоритмлари жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги 02-17/6928-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг смарттравел.уз платформаси фаолиятига амалиётга жорий этилиши натижасида маълумотларни таҳлил қилиш самарадорлиги 35 фоизга оширилиб, мижозларни қайта жалб этиш 1,4 бараварга кўпайган ҳамда реклама харажатлари 18 фоизга қисқартирилган;
рақамли платформалар орқали истеъмолчилар ҳаракатларини прогнозлаш усули ҳамда Биг Дата таҳлилига асосланган “Травел Предиcт” саёҳат прогнозлаш модули ишлаб чиқилиб, смарттравел.уз платформасига синов тариқасида интеграция қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги 02-17/6928-сон маълумотномаси). Мазкур модулнинг платформага интеграция қилиниши натижасида турпакетларга бўлган талабни уч ой олдиндан прогнозлаш, хизматлар портфелини режалаштириш аниқлигини 87 фоизгача ошириш, ортиқча реклама харажатларини 25 фоизга камайтириш ва фойдани 12 фоизга кўпайтириш имконияти яратилган;
рақамли туризм платформалари самарадорлигини баҳолашнинг “Платформ Эффиcиенcй Индех (ПЕИ)” интеграл кўрсаткичи ишлаб чиқилиб, платформаларнинг технологик тайёргарлиги, истеъмолчилар ишончи, хизмат кўрсатиш тезлиги ва фойдаланувчилар қониқиш даражасини комплекс баҳолаш ҳамда смарттравел.уз платформасида мониторинг қилиш имконини яратган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги 02-17/6928-сон маълумотномаси). Мазкур интеграл кўрсаткичнинг платформа фаолиятини мунтазам мониторинг қилишга хизмат қилувчи таҳлилий панелга интеграция қилиниши натижасида хизмат кўрсатишдаги кечикишлар 22 фоизга қисқарган, фойдаланувчилар мурожаатлари 18 фоизга камайган ва умумий қониқиш индекси 4,1 баллдан 4,6 баллга ошган;
рақамли саёҳат жараёнларини моделлаштириш асосида туризм хизматларини оптималлаштириш механизми ҳамда рақамли хариталар ва фойдаланувчиларнинг ҳаракат йўналишларига асосланган “Смарт Травел Патҳwай” алгоритми ишлаб чиқилиб, смарттравел мобил иловасига интеграция қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 6-июлдаги 02-17/6928-сон маълумотномаси). Мазкур алгоритмнинг смарттравел мобил иловасига интеграция қилиниши натижасида реал вақт режимида мақбул маршрутларни тавсия этиш, транспорт харажатларини 17 фоизга камайтириш ва хизматлардан фойдаланиш частотасини 1,5 бараварга ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish