Абдурахманова Матлуба Махамадаминовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари рақобатбардошлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари рақобатбардошлигини ошириш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “тижорат банкининг молия бозорида рақобатбардошлигини баҳолаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий барқарорлик, инновацион фаоллик, рақамли трансформация, мижозлар ва инвесторлар ишончи ҳамда бозор ўзгаришларига мослашувчанлик кўрсаткичлари асосида рақобатбардошликни ошириш стратегияси ва механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилувчи комплекс иқтисодий жараён сифатида такомиллаштирилган;
замонавий молия бозори шароитларига мослаштирилган ва банк фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тижорат банки рақобатбардошлигини баҳолашнинг ягона методологик тизими доирасида омилли, рейтинг орқали таққослаш, интеграл, хулқ-атвор ҳамда иқтисодий-математик ёндашувларни комплекс қўллашга асосланган интеграциялашган методологияси таклиф этилган;
ҳосилавий молиявий инструментлар бозори ривожланиши шароитида тижорат банклари фаолиятининг трансформацияси консепсияси банкларнинг рискларни самарали бошқариш орқали молия бозоридаги рақобат позицияларини мустаҳкамловчи тизимли иштирокчиси жиҳатидан такомиллаштирилган;
тижорат банклари молиявий натижаларига ички ва ташқи омилларнинг таъсири ҳамда улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни миқдорий баҳолаш имконини берувчи ярим логарифмик эконометрик модел асосида банк рақобатбардошлигини прогнозлаш ва бошқарув қарорларини асослаш механизми таклиф этилган;
тижорат банклари рақобатбардошлиги даражасига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олувчи кўп омилли эконометрик модел асосида “Капиталбанк” АТБ фаолиятининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари рақобатбардошлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тижорат банкининг молия бозорида рақобатбардошлигини баҳолаш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини молиявий барқарорлик, инновацион фаоллик, рақамли трансформация, мижозлар ва инвесторлар ишончи ҳамда бозор ўзгаришларига мослашувчанлик кўрсаткичлари асосида рақобатбардошликни ошириш стратегияси ва механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилувчи комплекс иқтисодий жараён сифатида такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан “Банк иши ва аудит” таълим йўналиши олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган «Банковское дело И» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2026-йил 22-майдаги 183-сонли буйруғи билан тасдиқланган 183-03-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тижорат банкларининг рақобатбардошлиги консепсиясининг назарий-методик жиҳатларига оид назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
замонавий молия бозори шароитларига мослаштирилган ва банк фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тижорат банки рақобатбардошлигини баҳолашнинг ягона методологик тизими доирасида омилли, рейтинг орқали таққослаш, интеграл, хулқ-атвор ҳамда иқтисодий-математик ёндашувларни комплекс қўллашга асосланган интеграциялашган методологияси бўйича таклифи АТБ “Капиталбанк” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги 01-06-30-4262-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга татбиқ этиш банкнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган стратегик режа вазифаларини ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган ва натижада мижозлар базаси 5,8 фоизга, фоизли даромадлар 15,5 фоизга, банк умумий активларида ликвид активлар улуши эса 4,3 фоизга ошган;
ҳосилавий молиявий инструментлар бозори ривожланиши шароитида тижорат банклари фаолиятининг трансформацияси консепсияси банкларнинг рискларни самарали бошқариш орқали молия бозоридаги рақобат позицияларини мустаҳкамловчи тизимли иштирокчиси жиҳатидан такомиллаштириш таклифи АТБ “Капиталбанк” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги 01-06-30-4262-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга татбиқ этиш банк риск-менежмент тизимини такомиллаштириш, кредитлаш ҳамда ликвидликни бошқариш жараёнларига хеджирлаш ва дериватив инструментларини интеграция қилиш орқали молиявий активларни бошқариш самарадорлигини ошириш имконини берган, молия бозоридаги рақобат позициялари мустаҳкамланган, актив операциялар рентабеллиги ошган, фоиз рисклари волатиллиги камайган ва корпоратив мижозлар ишончи ортган;
тижорат банклари молиявий натижаларига ички ва ташқи омилларнинг таъсири ҳамда улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни миқдорий баҳолаш имконини берувчи ярим логарифмик эконометрик модел асосида банк рақобатбардошлигини прогнозлаш ва бошқарув қарорларини асослаш механизми таклиф АТБ “Капиталбанк” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги 01-06-30-4262-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга татбиқ этиш банк фаолиятига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг молиявий натижаларга таъсирини ҳамда улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни миқдорий баҳолаш, рақобат позицияларини статик таҳлилдан маълумотларга асосланган стратегик бошқарув (дата-дривен манагемент) босқичига ўтиш имконини таъминлаган;
тижорат банклари рақобатбардошлиги даражасига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олувчи кўп омилли эконометрик модел асосида АТБ “Капиталбанк” фаолиятининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари акциядорлик тижорат банки “Капиталбанк” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги 01-06-30-4262-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга татбиқ этиш банк фаолиятининг рентабеллигини ошириш ва рақобатбардошликни кучайтириш йўналишидаги истиқболларини аниқлаш имконини берган, бу эса бозор иқтисодиётининг энг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади.