Каримова Ширин Зохид қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий мутаносиб ривожланишини рақамли мониторинг тизимини ишлаб чиқиш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt368.
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саломова Сарвиноз Салимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий мутаносиб ривожланишини рақамли мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудий табақалашув даражасини ижтимоий-иқтисодий ҳолат индекси (ИИҲИ) асосида баҳолашнинг назарий, халқаро-институционал ва стратегик-норматив конвергенсияни назарда тутувчи индикаторларни танлаш асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий мутаносиб ривожланишини рақамли мониторингини амалга ошириш таклифи асосланган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини доимий мониторинг қилиш ва стратегик тартибга солишни ягона экотизимда амалга оширувчи, ҳудудий табақалашувни диагностик баҳолаш (ИИҲИ) орқали директив, билвосита, норматив ва индикатив стратегик воситалар тақдим этувчи ягона рақамли тизим методологияси таклиф этилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолат индекс қийматлари асосида ҳудудларни етакчи (ИИҲИ > 55), юқори (50 < ИИҲИ ≤ 55), ўрта (45 < ИИҲИ ≤ 50) ҳамда паст (ИИҲИ ≤ 45) ривожланганлик ҳолатига кўра кластерлаш асосида институционал ривожланиш даражаси тартибга солиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг стратегик дастаклари таклиф этилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини доимий мониторинг тизими асосида стратегик тартибга солишга асосланган дастурий платформа (ҳттпс://ҳд.э-инвестмент.уз/) тузилмаси, ишлаш консепсияси, интеллектуал аналитик қатлам модулли архитектураси таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудий ривожланиш тенденсияларини рақамли мониторинги асосида дивергент ва конвергент ривожланиш истиқболлари 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий мутаносиб ривожланишини рақамли мониторинг тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудий табақалашув даражасини ижтимоий-иқтисодий ҳолат индекси (ИИҲИ) асосида баҳолашнинг назарий, халқаро-институционал ва стратегик-норматив конвергенсияни назарда тутувчи индикаторларни танлаш асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий мутаносиб ривожланишини рақамли мониторингини амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 11-июндаги 01/00-02/09-6063-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик вазирликнинг Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашга ҳамда ҳудудий ривожланишнинг манзилли дастурларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини доимий мониторинг қилиш ва стратегик тартибга солишни ягона экотизимда амалга оширувчи, ҳудудий табақалашувни диагностик баҳолаш (ИИҲИ) орқали директив, билвосита, норматив ва индикатив стратегик воситалар тақдим этувчи ягона рақамли тизим методологияси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 11-июндаги 01/00-02/09-6063-сонли маълумотномаси.). Мазкур илмий янгилик вазирликнинг ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланишни мувофиқлаштириш ҳамда ҳудудларга нисбатан қўлланиладиган ижтимоий тартибга солишнинг норматив ва қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишга га хизмат қилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолат индекс қийматлари асосида ҳудудларни етакчи (ИИҲИ > 55), юқори (50 < ИИҲИ ≤ 55), ўрта (45 < ИИҲИ ≤ 50) ҳамда паст (ИИҲИ ≤ 45) ривожланганлик ҳолатига кўра кластерлаш асосида институционал ривожланиш даражаси тартибга солиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг стратегик дастаклари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 11-июндаги 01/00-02/09-6063-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик ҳудудларнинг ривожланганлик даражаси бўйича 4 та кластерига мувофиқ номарказлашган стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган манзилли дастурларни шакллантиришга имкон берган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини доимий мониторинг тизими асосида стратегик тартибга солишга асосланган дастурий платформа (ҳттпс://ҳд.э-инвестмент.уз/) тузилмаси, ишлаш консепсияси, интеллектуал аналитик қатлам модулли архитектураси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 11-июндаги 01/00-02/09-6063-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик ҳудудий ривожланишни рақамли мониторинг қилиш ва аналитик таҳлил жараёнларини автоматлаштиришда фойдаланилган. Платформа асосида стратегик тартибга солиш лозим бўлган Жиззах вилояти (40.9), Навоий вилояти (38.5) ҳамда Сирдарё вилоятлари аниқланиб, улар учун ижтимоий ҳимоя тизими ва бандликни оширишга қаратилган манзилли дастурлар шакллантирилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудий ривожланиш тенденсияларини рақамли мониторинги асосида дивергент ва конвергент ривожланиш истиқболлари 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 11-июндаги 01/00-02/09-6063-сонли маълумотномаси). Прогноз натижалари инновацион-рақамли ссенарийда камбағаллик бўйича ҳудудлараро тафовут 1,91-мартадан 1,34-мартагача қисқариши аниқланган ва мазкур стратегик мақсадга эришиш эҳтимоли эмпирик жиҳатдан тасдиқланган. Шунингдек, 2030-йилда давлат конвергенсияси табиий чегаравий қийматга яқинлашгани сабабли яхшиланиш сурʼати секинлашиб, аммо фаол ижтимоий сиёсат шароитида камбағаллик даражаси 2,9 фоизгача, ҳудудлараро тафовут эса 1,34-мартагача қисқариши асосланган. Мазкур прогноз натижаларини “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари билан мунтазам таққослаб бориш тизими йўлга қўйиш амалиёти киритилган.