Йўлбарсова Муаттар Абдуллажон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг биологик фаол моддаларини таҳлил қилиш ва синфлаш”, 02.00.10 – Биоорганик кимё, 02.00.09 – Товалар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/К1091.
Илмий раҳбарлар: Сиддиков Ғопуржон Усмонович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Хайдарова Дилрабо Рахимжоновна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К.10.06.
Расмий оппонентлар: Жалолов Иқболжон Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент; Рустамов Санжар Аширалиевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ламиасеае оиласига мансуб Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг таркибидаги биологик фаол моддалар, микро- ва макроелементлар миқдорини аниқлаш ҳамда улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг кимёвий таркиби комплекс ўрганилиб, ундан 6 та флавоноид (апигенин, лутеолин, кверсетин, нарингенин, нарингенин-5-О-β-Д-глюкопиранозид ва рутин) ҳамда 4 та стероид (стигмастерол, α-спинастерол, β-ситостерол ва β-ситостерол-3-О-β-Д-глюкопиранозид) соф ҳолда ажратиб олинган, уларнинг кимёвий тузилиши замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;
Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг ер устки қисми макро- ва микроелемент таркиби нейтрон-активацион таҳлил усулида тадқиқ этилиб, 35 та биоген элемент аниқланган ҳамда ўсимликнинг биологик фаол минерал элементлар манбаи эканлиги исботланган;
Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг ер устки қисмидан гидродистиллация усулида олинган эфир мойининг кимёвий таркиби ГХ-МС усулида ўрганилиб, унинг таркибида 86 та учувчан бирикма мавжудлиги аниқланган;
Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг ер устки қисми биринчи марта юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ) усули ёрдамида ўрганилиб, Б₁ (тиамин), Б₂ (рибофлавин), Б₃ (ниацин), Б₆ (пиридоксин), Б₉ (фолат) ҳамда C (аскорбин кислотаси) витаминлари аниқланган;
Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг ер устки қисми таркибидаги аминокислоталар, органик кислоталар ҳамда флавоноидлар (дегидрокверсетин, лутеолин, кверсетин, рутин, синарозид ва салидрозид) юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ) усулида тадқиқ этилиб, уларнинг таркиби ва миқдорий кўрсаткичлари аниқланган;
Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг сувли экстрактининг биологик фаоллиги ин виво шароитида антидиабетик хусусияти мавжуд эканлигини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ламиаcеае оиласига мансуб Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлиги кимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятларини аниқлаш, улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва кимёвий таркиби асосида синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“АС-МОМО” шифобахш озиқ-овқат қўшимчаси ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Санитария-эпидемиологик хулоса олинган (№ 022657, 27.05.2025-й., Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2025-йил, №26-11б-413 сон хати). Натижада антидиабетик фаолликка эга озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш имконини берган;
“АС-МОМО” шифобахш озиқ-овқат қўшимчаси учун ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича таркибида флавоноидлар ва биоген микроелементлар тутган доривор ўсимликлар ёки уларнинг экстрактларидан тайёрланган биологик шифобахш озиқ-овқат қўшилмаси учун 1212 994909 халқаро код рақами ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2025-йил 16-декабрдаги №2905252973-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу каби биологик фаол шифобахш озиқ-овқат қўшимчаларини синфлаш, экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган;
Пҳломоидес брачйстегиа ўсимлигининг биологик фаол моддалари таркиби, фитокимёвий хусусиятлари ва биологик аҳамиятини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалардан Шинжон Тиббиёт Университети (Хинжианг Медиcал Университй, Урумчи, 830011, Хитой) ҳамда Шинжон Физика ва Кимё Техник Институтида олиб борилаётган доривор ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва биологик хусусиятларини тадқиқ этишга йўналтирилган илмий изланишларда фойдаланилган (2026 йил 7 июл маълумотномаси). Мазкур натижалардан 2025Е01054-сонли илмий лойиҳа доирасида доривор ўсимликларнинг фитокимёвий таркибини таҳлил қилиш, биологик фаол бирикмаларни аниқлаш ва уларнинг илмий-амалий аҳамиятини баҳолаш жараёнларида фойдаланилиб, магистрлик ҳамда докторлик (PhD) диссертация тадқиқотларини ривожлантиришга хизмат қилган. Натижада, Пҳломоидес туркумига мансуб ўсимликларнинг биологик фаол моддаларини ўрганиш, уларнинг кимёвий таркиби бўйича илмий маълумотлар базасини кенгайтириш ва янги илмий йўналишларни шакллантириш имконияти яратилган.