Юсупов Исломбек Абдумуталиб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Счоеноплеcтус лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлигининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллиги”, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/К1002.
Илмий раҳбар: Назаров Отабек Мамадалиевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К.10.06.
Расмий оппонентлар: Каримов Абдурашид Мусахонович, кимё фанлари доктори, доцент; Исаев Юсуп Тожимаматович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида ўсувчи Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлигининг фитокимёвий таркибини комплекс ўрганиш ҳамда ўсимлик экстрактларининг биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикамиз ҳудудида ўсувчи Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлигининг ер устки қисмидан биринчи марта 4 та модда индивидуал ҳолда ажратиб олиниб, тузилиши замонавий тадқиқот усуллари билан исботланган;
илк бор Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлиги эфир мойи фракциясининг кимёвий таркибидан хромато-масс-спектрометрия усули орқали 38 та компонент аниқланиб, улардан 35 таси идентификация қилинган ва миқдорий таркиби исботланган;
Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлигининг аминокислоталар, флавоноидлар, сувда эрувчан витаминлар ҳамда углевод таркиби тадқиқ қилинган;
Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлиги гул, поя ва илдиз қисмлари таркибидаги 16 та макро- ва микроелементларнинг миқдорий таркиби индуктив боғланган плазмали оптик эмиссион спектрометрия усули билан аниқланган;
Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлиги экстрактининг сичқонларда ҳосил қилинган экспериментал очиқ ярани битишига самарали регенерацион таъсири, яллиғланишига қарши ва иммун тизимига таъсири, патоген микроорганизмларга қарши антибактериал ва антифунгал фаоллиги асослаб берилган;
Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлигининг сувли ва спиртли экстрактларининг умумий фенол миқдори ва антиоксидантлик фаоллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. . Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлигининг кимёвий таркиби, биологик фаоллигини ўрганиш ва турли воситалар ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлиги экстракти асосида “ЛаcуСеед-Био” номли ғалла уруғларига экишдан олдин ишлов бериш учун антибактериал, антифунгал препарат ишлаб чиқилиб, Қува туманидаги “Дилнавозхон Жураева”, “Одилжон Хамрақулов”, “Садирдин Ристаев” фермер хўжаликларида ҳамда “Шермирзахожи” хусусий уруғчилик фермер хўжалигида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-288-сонли маълумотномаси). Натижада, ғалла ўсимлиги уруғини патогенлардан ҳимоя қилиш, унувчанликни ва ўсимликнинг стрессга чидамлилигини яхшилаш ҳамда ҳосилдорликни 3-5% га ошириш имконини берган;
Сч. лаcустрис субсп. ҳипполйти ўсимлигининг кимёвий таркибини аниқлаш натижаларидан “Биокимё фанидан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Натижада, олий ўқув юртларида мутахассисларнинг биокимё бўйича билимларини мустаҳкамлаш имконини берган.