Муминов Азим Шарифовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тос суяклари ва пастки мучаларнинг синишидан кейин асоратларни прогноз қилиш ва олдини олишнинг иммунопатогенетик жиҳатлари”, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib1450 
Илмий маслаҳатчилар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тиляков Акбар Бўриевич, тиббиёт фанлари доктори, Зиядуллаев Шухрат Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Россия Федерациясининг «Академик Павлов номидаги Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети»  
II. Тадқиқотнинг мақсади: асоратланган кечиш хавфини клиник-лаборатор баҳолашни ҳисобга олган ҳолда чаноқ ва пастки аъзолар йирик суяклари синишлари бўлган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш самарадорлигини оширишдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тос, сон ва болдир суяклари синишлари асоратланган кечишининг локализацияга (жойлашув)  боғлиқ тузилмаси аниқланиб, тос суяклари шикастланишларида асосан тромбоэмболик асоратлар ва ўлим хавфи юқорилиги билан тавсифланса, сон суяклари шикастланишидан кейин тизза контрактураси, суяк битмаслиги, болдир суяклари синишларида юмшоқ тўқималарнинг инфекцион асоратлари  устун келиши исботланган;
синишнинг морфобиомеханик хусусиятлари, фиксация усули ва тизимли яллиғланиш-коагуляция жавобининг яққоллик даражаси ўртасидаги патогенетик боғлиқлик далилланди, бу очиқ, ностабил ва кўп парчаланган шикастланишларда IL-2, TNF-α, CРО ва D-димер кўрсаткичларининг кўтарилиши билан намоён бўлиши исботланган;
суяк шикастланишларидан сўнги 14-сутка назорат нуқтасининг прогностик аҳамиятга эгалиги кўрсатилиб, клиник-рентгенологик белгилар, IL-2, TNF-α, CРО, D-димер, 25(OH)D ва остеокалцин кўрсаткичларини эрта баҳолаш асосида йирик суяк синишларининг асоратланган кечишининг замирида юқори яллиғланиш-коагуляцион кўрсаткич ҳамда асоратли кечиш хавфи бўлган беморлар аниқланган;
иммун-яллиғланиш, яллиғланиш-коагуляцион, остеотроп ва морфологик мезонларни ўз ичига олган, асоратларнинг индивидуаллаштирилган профилактикаси ва кучайтирилган реабилитация тактикасига муҳтож беморларни ажратиш имконини берувчи синишларнинг асоратланган кечиш хавфини стратификация қилишнинг 8 та предиктордан иборат бўлган прогностик клиник-лаборатор модели ишлаб чиқилган;
фаол инфекцион жараён мавжуд бўлган, яллиғланиш-коагуляция хавфи юқори беморларнинг комплекс реабилитацияси таркибида маҳаллий карбокситерапияни қўллашнинг тизимли яллиғланиш, гиперкоагуляция, репаратив остеогенезга ижобий таъсири ўрганилиб, хавфни стратификация қилиш, асоратлар профилактикаси ва эрта реабилитациясини бирлаштирган, чаноқ, сон ва болдир суяклари синишлари бўлган беморларни персоналлаштирилган интеграл алгоритмининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2026 йил 28 мартдаги 05/06-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тос, сон ва болдир суяклари синишлари асоратланган кечишининг локализацияга (жойлашув)  боғлиқ тузилмаси аниқланиб, тос суяклари шикастланишларида асосан тромбоэмболик асоратлар ва ўлим хавфи юқорилиги билан тавсифланса, сон суяклари шикастланишидан кейин тизза контрактураси, суяк битмаслиги, болдир суяклари синишларида юмшоқ тўқималарнинг инфекцион асоратлари  устун келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тромбоэмболик ва инфекцион асоратлар хавфи нафақат синишнинг хусусияти, балки тизимли иммун-яллиғланиш ва коагуляция реакциясининг яққоллик даражаси билан ҳам белгиланиши далилланди. Бу асоратланган кечишни эрта персоналлаштирилган прогноз қилиш заруриятини асослаб беради. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Хоразм филиали (30.12.2025 й.; №223/I) ва РШТЁИМ Навоий филиалида (17.11.2025 й.; № 149/I) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: моделнинг қўлланилиши юқори хавф гуруҳидаги беморларни ўз вақтида ажратиш, асоратлар частотасини камайтириш, функционал натижаларни ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: шифохонада ётиш (госпитализация) муддатини ўртача 2–3 кунга қисқартириш ҳисобига бир бемор учун тахминан 330000–410000 сўм иқтисод қилиниши таъминланади. Хулоса: ишлаб чиқилган 8-предикторли модел чаноқ суяклари ва пастки аъзо синишлари бўлган беморларда хавфни эрта стратификация қилиш ва уларни персоналлаштирилган ҳолда олиб бориш учун асос яратади.
иккинчи илмий янгилик: синишнинг морфобиомеханик хусусиятлари, фиксация усули ва тизимли яллиғланиш-коагуляция жавобининг яққоллик даражаси ўртасидаги патогенетик боғлиқлик далилланди, бу очиқ, ностабил ва кўп парчаланган шикастланишларда IL-2, TNF-α, CРО ва D-димер кўрсаткичларининг кўтарилиши билан намоён бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: яллиғланиш олди цитокинлари ва гиперкоагуляция маркерининг кўтарилиши тромбоэмболик ҳамда инфекцион асоратларнинг юқори хавфидан далолат бериши исботланди, бу эса бемор ҳолатини эрта баҳолашни объективлаштириш имконини беради. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ (30.12.2025 й.; №550) ва РШТЁИМ Навоий филиалида (17.11.2025 й.; № 149/I) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бўсоға мезонлардан фойдаланиш юқори хавф гуруҳидаги беморларни эртароқ аниқлаш, асоратлар профилактикасини ўз вақтида кучайтириш ва аъзо функциясининг тикланишини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: хавфни эрта стратификация қилиш госпитализация муддатларини қисқартиришга, асоратланган ҳолатлар частотасини камайтиришга ва қайта даволаниш харажатларини камайтиришга ёрдам беради ҳамда бир бемор ҳисобига тахминан 430000–500 000 сўм атрофида иқтисод қилинишини таъминлайди. Хулоса: ИЛ-2, ФНО-α ва D-димернинг таклиф этилган бўсоғавий қийматлари асоратларни эрта прогноз қилиш ва индивидуал даволаш-профилактика тактикасини танлаш учун объектив клиник-лаборатор асос бўлиб хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: суяк шикастланишларидан сўнги 14-сутка назорат нуқтасининг прогностик аҳамиятга эгалиги кўрсатилиб, клиник-рентгенологик белгилар, IL-2, TNF-α, CРО, D-димер, 25(OH)D ва остеокалцин кўрсаткичларини эрта баҳолаш асосида йирик суяк синишларининг асоратланган кечишининг замирида юқори яллиғланиш-коагуляцион кўрсаткич ҳамда асоратли кечиш хавфи бўлган беморлар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тромбопрофилактика ҳажми нафақат синиш факти билан, балки клиник-лаборатор хавфнинг индивидуал даражаси билан ҳам белгиланиши лозимлиги асослаб берилди. Бу паст молекуляр гепаринлар ва механик профилактика усулларини табақалаштирилган ҳолда қўллаш имконини беради. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Хоразм филиали (30.12.2025 й.; №223/I) ва РШТЁИМ Навоий филиалида (17.11.2025 й.; № 149/I) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: алгоритмнинг қўлланилиши чуқур веналар тромбози ва ўпка артерияси тромбоэмболияси хавфини камайтириш, операциядан кейинги давр хавфсизлигини ошириш ва беморларнинг тикланишини тезлаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ВТЭА (веноз тромбоэмболик асоратлар)нинг табақалаштирилган профилактикаси асоратлар частотасини ва госпитализация муддатини қисқартиришга хизмат қилади ҳамда бир бемор ҳисобига тахминан 700000–900000 сўм атрофида иқтисод қилинишини таъминлайди. Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритм тромбопрофилактика ҳажмини персоналлаштирилган ҳолда танлашни таъминлайди ва оғир синишлари бўлган беморларда веноз тромбоэмболик асоратлар профилактикаси самарадорлигини оширади.
тўртинчи илмий янгилик: иммун-яллиғланиш, яллиғланиш-коагуляцион, остеотроп ва морфологик мезонларни ўз ичига олган, асоратларнинг индивидуаллаштирилган профилактикаси ва кучайтирилган реабилитация тактикасига муҳтож беморларни ажратиш имконини берувчи синишларнинг асоратланган кечиш хавфини стратификация қилишнинг 8 та предиктордан иборат бўлган прогностик клиник-лаборатор модели ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: маҳаллий CO2-терапия микроциркуляцияни яхшилаши, яллиғланиш-коагуляция реакциясининг яққоллигини камайтириши ва репаратив остеогенез (суяк тикланиши) учун янада қулай шароитлар яратиши асослаб берилди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ (30.12.2025 й.; №550) ва РШТЁИМ Навоий филиалида (17.11.2025 й.; № 149/I) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: карбокситерапиянинг қўлланилиши эрта асоратлар частотасини камайтиришга, аъзо функциясининг тикланишини тезлаштиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: CO2-терапиядан фойдаланиш асоратлар частотасини ва тикланиш давоси муддатларини қисқартириш имконини беради ҳамда бир бемор учун тахминан 600000–800000 сўм атрофида иқтисод қилинишини таъминлайди. Хулоса: маҳаллий карбокситерапия яллиғланиш, гиперкоагуляция ва синишларнинг асоратланган кечиш хавфи юқори бўлган беморларда қўшимча таъсир кўрсатишнинг патогенетик асосланган усули ҳисобланади.
бешинчи илмий янгилик: фаол инфекцион жараён мавжуд бўлган, яллиғланиш-коагуляция хавфи юқори беморларнинг комплекс реабилитацияси таркибида маҳаллий карбокситерапияни қўллашнинг тизимли яллиғланиш, гиперкоагуляция, репаратив остеогенезга ижобий таъсири ўрганилиб, хавфни стратификация қилиш, асоратлар профилактикаси ва эрта реабилитациясини бирлаштирган, чаноқ, сон ва болдир суяклари синишлари бўлган беморларни персоналлаштирилган интеграл алгоритмининг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: маҳаллий карбокситерапия нафақат клиник тикланишга, балки репаратив остеогенез жараёнига ҳамда яллиғланиш жавоби динамикасига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Хоразм филиали (30.12.2025 й.; №223/I) ва РШТЁИМ Навоий филиалида (17.11.2025 й.; № 149/I) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: суяк тўқимаси консолидациясининг тезлашиши беморларни эртароқ фаоллаштириш, аъзо функцияси чекланиши даврини қисқартириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: консолидация муддатларининг қисқариши ва эрта асоратлар частотасининг камайиши даволаш ва реабилитация давомийлигини қисқартиришга хизмат қилади ҳамда бир бемор ҳисобига тахминан 800000–1000000 сўм атрофида иқтисод қилинишини таъминлайди. Хулоса: СО2-терапиянинг қўлланилиши суяк репарациясини тезлаштиришга, эрта асоратларни камайтиришга ҳамда чаноқ суяклари ва пастки аъзо синишлари бўлган беморларни тикланиш давоси самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish