Аллоқулов Рустам Рўзибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кекса ва қари ёшдаги беморларда гонартрознинг клиник-иммунологик тавсифи, касаллик кечишининг хусусиятлари», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5214.
Илмий раҳбарлар: Акрамов Воҳид Рустамович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Нуралиев Фарид Неккадамович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Набиева Умида Пулатджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
кекса ва қари ёшдаги беморларда гонартрознинг клиник кечиши ва иммунологик кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик, касалликнинг ривожланиш қонуниятларини аниқлаш, шу асосда ташҳислаш ҳамда даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғими деформацияловчи остеоартрозининг клиник белгилари намоён бўлиши ва лаборатор, иммунологик таҳлиллар ўзгаришлари беморлар ёши улғайиши орасида кучсиз мусбат (r=0,25) ва касаллик оғирлик даражаси ошиши билан эса турғун мусбат (r=0,82) корреляцион богликлик борлиги исботланган;
кекса ва қари ёшдаги беморларда гонартрознинг клиник кечиши ҳужайравий иммунитетнинг тизимли пасайиши (CD3+, CD4+) ва табиий киллер ҳужайралар (CD16+/56+) фаоллигининг сусайиши билан бевосита боғлиқлиги илмий жиҳатдан исботланган бўлиб, бунда иммунорегулятор индекснинг пасайиши бўғим дегенерациясининг босқичини аниқловчи қўшимча прогностик мезон эканлиги аниқланган;
гонартроз патогенезида яллиғланиш чақирувчи цитокинлар (IL-1β, IL-6, TNF-α) ва яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-10) орасидаги мувозанатнинг бузилиши кекса ёшдаги беморларда тоғай тўқимаси деструкциясини тезлаштирувчи асосий молекуляр механизм эканлиги аниқланган бўлиб, илк бор ушбу цитокинлар миқдорининг синовиал қаватдаги яллиғланиш даражаси билан корреляцион боғлиқлиги кекса ёш омили ҳисобга олинган ҳолда исботланган;
тизза бўғими деформацияловчи остеоартрози ташҳисланган кекса ва қари ёшли беморларда минимал медикаментоз даво ва PRP терапиянинг ишлаб чиқилган индивидуаллаштирилган даволаш схемаси асосида PRP терапия ва физиотерапия муолажалари улуши оширилиши ва медикаментоз терапия улуши камайтирилиши асосий гуруҳ беморларида “яхши” натижалар улушини 80% га (56 нафарда) ошишига, қиёсий гуруҳда 60% (53-нафарда) ва “қониқарсиз” натижалар улушини эса 7% (5 нафарда) гача пасайишига, қиёсий гуруҳда 14% (12 нафарда) пасайишига замин яратиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2026 йил 12 январдаги 01/05-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилиги: тизза бўғими деформацияловчи остеоартрозининг клиник белгилари намоён бўлиши ва лаборатор, иммунологик таҳлиллар ўзгаришлари беморлар ёши улғайиши орасида кучсиз мусбат (r=0,25) ва касаллик оғирлик даражаси ошиши билан эса турғун мусбат (r=0,82) корреляцион богликлик борлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кекса ва қари ёшли беморларда ёш омили, клиник белгилари ҳамда лаборатор-иммунологик ўзгаришлар билан касаллик оғирлик даражаси ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш деформацияловчи остеоартрознинг кечиш хусусиятларини прогнозлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (18.09.2025 й.; № 324-сон) ҳамда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.09.2025 й.; №172ICh-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ёш ва касаллик оғирлик даражаси ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш беморларни хавф гуруҳларига ажратиш, уларни эрта аниқлаш ва мониторинг қилиш имконини берган, шу орқали касалликнинг оғирлашишини олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: корреляцион боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва мақсадли даволаш тактикасини белгилаш орқали беморларни касалхонага ётқизиш муддатларини қисқартириш ва сарф-харажатларни камайтиришга эришилган ва ҳар бир бемор учун 210000 сўмга маблағларни тежаш имкониятини берган. Хулоса: тадқиқот натижалари ёш омили ва касаллик оғирлик даражаси ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва даволаш тактикасини индивидуаллаштиришнинг юқори амалий аҳамиятга эга эканини тасдиқлаган;
иккинчи илмий янгилиги: кекса ва қари ёшдаги беморларда гонартрознинг клиник кечиши ҳужайравий иммунитетнинг тизимли пасайиши (CD3+, CD4+) ва табиий киллер ҳужайралар (CD16+/56+) фаоллигининг сусайиши билан бевосита боғлиқлиги илмий жиҳатдан исботланган бўлиб, бунда иммунорегулятор индекснинг пасайиши бўғим дегенерациясининг босқичини аниқловчи қўшимча прогностик мезон эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кекса ва қари ёшли беморларда ҳужайравий иммунитет кўрсаткичлари ҳамда иммунорегулятор индекс ўзгаришларини баҳолаш гонартрознинг кечиш хусусиятларини прогнозлаш, бўғим дегенерациясининг оғирлик даражасини аниқлаш ва индивидуал иммунокоррекцион даволаш тактикасини танлаш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (27.10.2025 й.; №346-сон) ҳамда Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (10.12.2025 й.; №184-I -сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ҳужайравий иммунитет кўрсаткичлари ва иммунорегулятор индексни прогностик мезон сифатида қўллаш касалликнинг оғирлашиш хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, уларга индивидуал иммунокоррекцион даво тавсиялари бериш ва бўғим дегенерациясининг олдини олишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: иммунологик кўрсаткичларга асосланган прогностик баҳолаш усулини қўллаш беморларни касалхонага кеч мурожаат қилишини камайтириш, оператив аралашув заруратини чеклаш ва даво харажатларини оптималлаштириш орқали орқали ҳар бир бемор учун 400000 сўмга маблағларни тежаш имконини берган. Хулоса: тадқиқот натижалари кекса ва қари ёшдаги гонартрозли беморларда ҳужайравий иммунитет кўрсаткичларини мунтазам баҳолашнинг ташхислаш ва прогнозлашдаги юқори амалий аҳамиятга эга эканини кўрсатган;
учинчи илмий янгилиги: гонартроз патогенезида яллиғланиш чақирувчи цитокинлар (IL-1β, IL-6, TNF-α) ва яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-10) орасидаги мувозанатнинг бузилиши кекса ёшдаги беморларда тоғай тўқимаси деструкциясини тезлаштирувчи асосий молекуляр механизм эканлиги аниқланган бўлиб, илк бор ушбу цитокинлар миқдорининг синовиал қаватдаги яллиғланиш даражаси билан корреляцион боғлиқлиги кекса ёш омили ҳисобга олинган ҳолда исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кекса ва қари ёшли беморларда цитокин профилидаги дисбалансни баҳолаш гонартрознинг патогенетик кечиш хусусиятларини аниқлаш, яллиғланиш жараёни фаоллигини прогнозлаш ва индивидуал патогенетик даволаш тактикасини ишлаб чиқиш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (27.10.2025 й.; №346-сон) ҳамда Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (10.12.2025 й.; №184-I -сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: цитокин профилидаги дисбалансни баҳолаш асосида беморларга патогенетик жиҳатдан асосланган индивидуал даволаш тавсиялари ишлаб чиқиш, яллиғланишга қарши мақсадли муолажаларни тўғри танлаш ва бўғим тоғайи деструкциясини секинлаштириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: цитокинлар даражасини биологик маркёр сифатида қўллаш касалликни эрта босқичларда аниқлаш, нооптимал даво усулларини истисно этиш ва даволаш харажатларини камайтиришга олиб келиги орқали ҳар бир бемор учун 400000 сўмга маблағларни тежаш имконини берган. Хулоса: Тадқиқот натижалари кекса ва қари ёшдаги гонартрозли беморларда цитокин статусини мунтазам баҳолаш ва яллиғланиш жараёнларини назорат қилишнинг касаллик прогнозини яхшилашдаги юқори амалий
тўртинчи илмий янгилиги: тизза бўғими деформацияловчи остеоартрози ташҳисланган кекса ва қари ёшли беморларда минимал медикаментоз даво ва PRP терапиянинг ишлаб чиқилган индивидуаллаштирилган даволаш схемаси асосида PRP терапия ва физиотерапия муолажалари улуши оширилиши ва медикаментоз терапия улуши камайтирилиши асосий гуруҳ беморларида “яхши” натижалар улушини 80% га (56 нафарда) ошишига, қиёсий гуруҳда 60% (53-нафарда) ва “қониқарсиз” натижалар улушини эса 7% (5 нафарда) гача пасайишига, қиёсий гуруҳда 14% (12 нафарда) пасайишига замин яратиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кекса ва қари ёшли гонартрозли беморларда PRP терапия ва физиотерапия муолажаларига асосланган индивидуаллаштирилган комплекс даволаш схемасини қўллаш клиник симптомларни камайтириш, функционал ҳолатни яхшилаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (18.09.2025 й.; № 324-сон) ҳамда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.09.2025 й.; №172ICh-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: PRP терапия ва физиотерапия муолажаларини ўз ичига олган комплекс индивидуаллаштирилган даволаш схемасини қўллаш кекса ва қари ёшдаги беморларда клиник симптомларни камайтириш, иммунологик кўрсаткичларни нормаллаштириш ва “яхши” даво натижалари улушини сезиларли ошириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: медикаментоз терапия улушини камайтириш ва номедикаментоз усулларга устунлик бериш дори-дармон харажатларини қисқартириш, асоратлар сонини камайтириш ва беморларнинг стационарда ётиш муддатини қисқартириш орқали тиббий хизматларнинг умумий харажатларини оптималлаштиришга олиб келган ва ҳар бир бемор учун 210000 сўмга маблағларни тежаш имкониятини берган. Хулоса: тадқиқот натижалари кекса ва қари ёшдаги гонартрозли беморларни даволашда PRP терапия ва физиотерапия муолажалари асосидаги комплекс, индивидуал ёндашувнинг юқори клиник самарадорлигини амалда тасдиқлаган.