Эшмуратов Адилбай Ялгашбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шимолий-ғарбий Ўзбекистон визилдоқ (Cолеоптера, Cарабидае) қўнғизларининг фаунаси ва экологияси”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/B468.
Илмий раҳбар: Халиллаев Шерзод Алимбоевич, биология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М.
Расмий оппонентлар: Матякубов Зафарбек Шарипович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Сейтназаров Сулайман Кутлимуратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий-ғарбий Ўзбекистоннинг хилма-хил табиий ва антропоген ҳудудларида тарқалган визилдоқ (Cолеоптера, Cарабидае) қўнғизлар фаунасининг тур таркиби, экологияси ва зоогеографик хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларнинг амалий аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Шимолий-ғарбий Ўзбекистон визилдоқ қўнғизлари фаунасининг тур таркиби тўлиқ таҳлил қилиниб, 7 та кенжа оила, 39 авлодга тегишли 104 тур ва кенжа турлари аниқланган;
илк бор Шимолий-ғарбий Ўзбекистон визилдоқ қўнғизларнинг ҳудудлар ва ландшафтлар бўйича тарқалиши ўрганилиб, уларнинг Устюрт платосида 36 (34.6%), Қизилқум чўлида             55 (52.9%), Оролқумда 17 (16.3%), Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 30 (28,8%), агроценозларда эса 52 (50%) тур ва кенжа турлар тарқалганлиги аниқланган;
ҳудудлар кесимида визилдоқ қўнғизлар фаунасининг ўхшашлик коеффициентлари аниқланиб, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ва агроценозлар ўртасидаги ўхшашлик 28%, Устюрт ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ўртасидаги ўхшашлик эса энг паст 8,2%,  кўрсаткични ташкил этиши асосланган;
Шимолий-ғарбий Ўзбекистон визилдоқ қўнғизларидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Сcаритес туркестаниcус Ҳейден, 1884 турининг популяциясининг ҳозирги ҳолати баҳоланган ва асосланган;
Шимолий-ғарбий Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Cарабидае оиласига мансуб 104 та тур ва кенжа турнинг зоогеографик таркиби таҳлил қилиниб, улар 8 та зоогеографик гуруҳга мансублиги аниқланган. Мазкур гуруҳлар орасида Марказий Осиё гуруҳи устунлик қилиб, 28 та турни, яъни умумий фаунанинг 26,92 фоизини ташкил этган. Кейинги ўринларда Транспалеарктика, Шарқий Ўрта Ер денгизи ва Турон зоогеографик гуруҳлари қайд этилиб, уларнинг ҳар бири 16 тадан тур билан ифодаланган бўлиб, умумий таркибдаги улуши 15,38 фоизни ташкил қилган. Қолган гуруҳлар орасида Ўрта Ер денгизи гуруҳи 11 та тур (10,58%), Палеотропик гуруҳ 9 та тур (8,65%), Ўрта Осиё эндемиклари ҳамда Евро-Ўрта Ер денгизи гуруҳлари эса 4 тадан тур (3,85%) билан ифодаланганлиги аниқланган;
визилдоқ қўнғизларнинг экологик гуруҳлари ҳаётий шаклларига кўра ажратилиб, уларнинг тарқалиши ва сонига антропоген омилларнинг таъсири баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимолий-ғарбий Ўзбекистон визилдоқ (Cолеоптера, Cарабидае) қўнғизларининг фаунаси ва экологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Шимолий-ғарбий Ўзбекистоннинг бешта ҳудуди кесимида тарқалган визилдоқ қўнғизларнинг 104 тури аниқланиб, уларнинг миқдорий кўрсаткичлари жуда кам сонли, кам тарқалган, доимий ва кўп сонли турларга ажратилган. Мазкур маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, йўқолиб кетаётган ва кам учрайдиган турлар тарқалган ҳудудларни аниқлаш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026-йил 29-апрелдаги 01/18-8-1998-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий ҳудудлари карабидларининг биологик хилма-хиллигини баҳолаш, мавсумий динамикасини аниқлаш ва кадастр маълумотларини шакллантириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тарқалган, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Сcаритес туркестаниcус тури ҳамда камёб турларни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг Беруний, Қўнғирот ва Мўйноқ тумани бўлимлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026-йил 29-апрелдаги 01/18-8-1998-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Оролқум шароитида антропоген босим ҳудудларида тарқалган визилдоқ қўнғизларнинг муҳофазага муҳтож 11 та тури популяцияларининг ҳолатини баҳолаш ва уларни сақлаб қолиш имконини берган;
Шимолий-ғарбий Ўзбекистон визилдоқ қўнғизларининг 7 та кенжа оиласи, 39 авлодига тегишли 104 тур ва кенжа турига мансуб 120 нусха намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Зоология коллекцияси» ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 17-апрелдаги № 4/1255-1033-сон маълумотномаси). Натижада Шимолий-ғарбий Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳашаротлар фонди бойитилиб, уларнинг популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш, турли ландшафтларда тарқалиши ва экологиясини ўрганиш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish