Марданов Азиз Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4330.
Илмий раҳбар: Ахмедов Сайфулло Норматович, иқтисодиёт фанлари доктори ( DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Салоҳиддин Очилович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўйимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноатини барқарор ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноатида иқтисодий самарадорликни баҳолашнинг икки босқичли таркибий-декомпозицияси стратегик баҳолаш мантиғини белгиловчи мезонлар (ресурс тежамкорлик, капитал айланиш, қўшилган қиймат диверсификацияси ва технологик янгиланиш) ҳамда уларни миқдорий ифодалаш учун мезон ва индкаторлар тизими асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналари иқтисодий механизми самарадорлигини баҳолаш услуби ишлаб чиқариш самарадорлиги, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва молиявий натижадорликни ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс баҳолаш, мазкур кўрсаткичларни ягона интеграл баҳолаш тизимига бирлаштириш ҳамда самарадорлик даражаларини аниқлаш имконини берувчи индекс қийматларининг миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноатида пахта хомашёсидан тайёр текстил маҳсулотигача бўлган қиймат занжирини институционал ва иқтисодий жиҳатдан мувофиқлаштиришга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизми кластер координацияси, технологик модернизация ва ресурслар самарадорлигини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноатида иқтисодий самарадорликни оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш методологияси технологик, ресурс, институционал ва бозор омилларининг тизимли таъсирини ҳисобга олган ҳолда устувор иқтисодий йўналишлар мажмуаси ва кластер координациясига таянган институционал-иқтисодий модел асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноатининг барқарор ривожланишида иқтисодий самарадорликни ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тўқимачилик саноатида иқтисодий самарадорликни баҳолашнинг икки босқичли таркибий-декомпозицияси стратегик баҳолаш мантиғини белгиловчи мезонлар (ресурс тежамкорлик, капитал айланиш, қўшилган қиймат диверсификацияси ва технологик янгиланиш) ҳамда уларни миқдорий ифодалаш учун мезон ва индкаторлар тизими асосида такомиллаштириш бўйича берган таклифи “Осборн Техтиле” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01/06-563-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган мезон-индикаторли ёндашув самарадорликни алоҳида статистик кўрсаткичлар орқали эмас, балки нормаллаштириш, вазн коеффициентлари ва интеграллаштириш функсиялари орқали ҳисобланадиган комплекс индекс асосида баҳолаш имконини бериб, тармоқнинг ресурс, технологик ва институционал омиллари ўртасидаги функсионал боғлиқликни аниқлашга хизмат қилган;
тўқимачилик корхоналари иқтисодий механизми самарадорлигини баҳолаш услуби ишлаб чиқариш самарадорлиги, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва молиявий натижадорликни ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс баҳолаш, мазкур кўрсаткичларни ягона интеграл баҳолаш тизимига бирлаштириш ҳамда самарадорлик даражаларини аниқлаш имконини берувчи индекс қийматларининг миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Осборн Техтиле” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01/06-563-сонли маълумотномаси). Натижада корхонанинг иқтисодий механизми самарадорлигининг интеграл индекси 0,174-0,360 интервалида шаклланиб, корхона самарадорлиги паст даражада экани ҳамда ишлаб чиқариш ва молиявий натижалар ўртасида иқтисодий мувозанат заифлиги аниқланган;
тўқимачилик саноатида пахта хомашёсидан тайёр текстил маҳсулотигача бўлган қиймат занжирини институционал ва иқтисодий жиҳатдан мувофиқлаштиришга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизми кластер координацияси, технологик модернизация ва ресурслар самарадорлигини интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича берган таклифи “Осборн Техтиле” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01/06-563-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши корхонада қиймат занжири самарадорлигининг интеграл индексини 0,526 дан 0,679 гача ошириш имконини берган;
тўқимачилик саноатида иқтисодий самарадорликни оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш методологияси технологик, ресурс, институционал ва бозор омилларининг тизимли таъсирини ҳисобга олган ҳолда 8 та устувор иқтисодий йўналишлар мажмуаси ва кластер координациясига таянган институционал-иқтисодий модел асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Осборн Техтиле” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 15-апрелдаги 01/06-563-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши корхонада ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигининг ошириш, маҳсулотда яратиладиган қўшилган қиймат улушининг кенгайтириш имконини берган.