Элмирзаев Фарруҳ Йўлчибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Ҳизбут-таҳрир” уюшмаси ғоявий-ақидавий мафкурасининг реаксион моҳияти”, 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми, илоҳиёт (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Isl96.
Илмий раҳбар: Юсупова Нигора Жалолиддин қизи, юридик фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, DSc.15/27.12.2025.Isl/Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупов Артукбек Адилович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ҳизбут-таҳрир” уюшмаси ғоявий-ақидавий мафкурасининг реаксион моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳизбут-таҳрир” тарғиботида анъанавий ҳалқа (حلقة) дарслари ўрнини ижтимоий тармоқлардаги платформалар эгаллаб, ижтимоий-маиший муаммоларга диний тус бериб, сохта ечимлар орқали фуқаролар ишончини суиистеъмол қилиш ва шахсий мулоқот босқичида уларни “рақамли тузоқ” амалиёти қўлланилиши исботланган;
уюшманинг аёллар қаноти – “мушрифа” (مشرفة) институтини доимий такомиллаштириш, никоҳ ва оилавий ришталарни мафкуравий биродарлик воситасига айлантириш амалиёти аёллар ўртасида диний радикаллашувни тизимли кенгайтиришга қаратилган ўзига хос махсус стратегияси экани далилланган;
ҳаракат реаксион ғояларида замонавий сиёсий тизимларни рад этиши ва қатъий шаръий бошқарув тарғиботига қаратилган ғоя билан “жамият юз йилдан ортиқ давр мобайнида халифасиз жаҳолатда яшаяпти” деган даъво асосида уюшма фаолиятига қаршиларни такфирда айблаётгани асосланган;
уюшма ғояларини қўллаб-қувватловчи шахсларни оиласи, собиқ аъзолар ва малакали мутахассислар ҳамкорлигида доимий мулоқот, ақидавий-фиқҳий ва сиёсий-ҳуқуқий далилларга суянган раддиялар орқали уларни ғоясидан қайтариш механизми самарали натижа бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳизбут-таҳрир” уюшмаси ғоявий-ақидавий мафкурасининг реаксион моҳиятини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Ҳизбут-таҳрир”нинг ёшлар онгида радикал кайфият ва тегишлилик ҳиссини шакллантиришга хизмат қилувчи психологик таъсир механизмлари сифатида, бир томондан, ҳалқа (حلقة) дарслари, иккинчи томондан эса, ижтимоий тармоқларда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан долзарб мавзулар асосида далилдан кўра, ҳиссий таъсирга таянган сунъий баҳсларни юзага келтириш, бу мавзуларга диний тус бериш орқали қизиқиш ва шубҳани кучайтириш, кейин эса юқори эмоционал ҳолатдаги шахсларни ажратиб олиб, улар билан шахсий мулоқот асосида ғояларни тезкор оғдириш усулидан фойдаланилаётганига оид илмий хулосалардан “Ўқувчилар ва ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш” номли китобни чоп этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 14-мартдаги 16/Т4-1672-сон маълумотномаси). Натижада, китоб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва тингловчилари учун муҳим қўлланма сифатида хизмат қилган;
“Ҳизбут-таҳрир”нинг замонавий сиёсий тизимларни қатъий рад этиши, Усмонли халифалигининг тугатилишини шаръий ҳукм барҳам топган ҳолат сифатида талқин қилиши тўғрисидаги илмий хулосалардан “Жиҳодчилар экстремистик оқимининг вужудга келиши: мақсад ва вазифалари” номли ҳаммуаллифликда чоп этилган китобда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 30-январдаги 3/3-798-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур китоб Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси тингловчилари учун муҳим қўлланма сифатида хизмат қилган;
уюшма доирасида аёллар учун жорий этилган лавозимлар орқали ижтимоий таъсирни сақлаб туриш, уюшмага нисбатан аёллар садоқатини мустаҳкамлаш, аёллар воситасида оила муҳитига кириб бориш ва никоҳ муносабатларидан ташкилий имконият сифатида фойдаланиш йўли билан тармоқнинг оилалар кесимида кенгайиб бораётганидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2026-йил 19-январдаги “Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2026 йил ИИ ярим йиллигига мўлжалланган режаси”нинг 80-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2026 йил 17-мартдаги 02/02-591-сон маълумотномаси). Натижада, аёллар орқали оила муҳитига кириб бориш ва тармоқни оилалар кесимида кенгайтириш хусусиятлари ўрганилиб, шу асосда хотин-қизлар ўртасидаги салбий ижтимоий ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда маҳаллаларда манзилли профилактика чораларини кучайтиришга хизмат қилувчи ёндашувлар механизми ишлаб чиқилган;
“Ҳизбут-таҳрир”нинг замонавий сиёсий тизимларни қатъий рад этиши, Муҳаммад (а.с)дан кейин қиёматгача шаръий бошқарув узлюксиз давом этиши шарт, деган даъво асосида Усмонли халифалигининг тугатилишини шаръий ҳукм барҳам топган ҳолат сифатида талқин қилиши асослангани, шунингдек, Тақиюддин Набаҳоний шариатда инсон омилининг ҳар қандай кўринишини инкор этгани сабабли, мусулмон жамиятида қадрият ва қоидага айланган “истиҳсон”, “маслаҳат ул-мурсала” ва “урф” каби шаърий манбаларни рад этганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида 2025-йил 19-майда қабул қилинган 4-ққ сон Қўшма қарор ва “Жамиятда виждон эркинлигини кафолатлаш, диний бағрикенглик, фуқаролараро тотувлик ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида, “Барқарор жамият – барқарор давлат” тамойили асосида тузилган чора-тадбирлар режаси”нинг 5,7,8 ва 12-бандаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026-йил 27-апрелдаги 02-02/3387-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда диний бағрикенглик, фуқаролараро тотувлик ва ижтимоий-маънавий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи тизимли ҳамкорлик механизмини янада кучайтиришга эришилган.