Абдурахманова Наргиза Тахировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абул Баракот Насафий “ал-Мустасфо” асарининг Мовароуннаҳр фиқҳ илмидаги ўрни”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Isl62.
Илмий раҳбар: Исламов Захид Махмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, DSc.15/2025.27.12.Isl/Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Аширбек Курбанович, тарих фанлари доктори, профессор; Мирзаев Насриддин Мухритдинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абул Баракот Насафий “ал-Мустасфо” асарининг ҳанафий фиқҳ илми тарихидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот кутубхона марказида сақланаётган Абул Баракот Насафий “ал-Мустасфо” асарининг № 20-қўлёзма нусхаси 1286-йил, муаллиф ҳаётлиги даврида кўчирилгани ҳамда унда Хўжа Порсо шахсий муҳрларининг мавжудлиги унинг юқори манбашунослик қийматига эга ноёб манба эканини кўрсатиши очиб берилган;
Абул Баракот Насафий “ал-Мустасфо” асарида фуруъу-л-фиқҳнинг соҳалари ибодат (العبادات), муомалот (المعاملات), жазо (العقوبات) каби уч асосий қисм доирасида баён қилинган бўлса-да, эътиқод (الاعتقادات) ҳамда одоб (الاداب) масалаларининг ҳам алоҳида шарҳланиши фиқҳий тасниф доирасини кенгайтириб, асарни инсоннинг диний-ахлоқий камолотига оид жиҳатларни ҳам қамраб олган мукаммал манба сифатида талқин этишга асос бўлгани исботланган;
Имом Ғаззолийга нисбат берилган “Ақлий мезонларга кўра тўғри деб топилган ва соғлом табиат (қалб) томонидан қабул қилинган нарса”
(ما استقر فى النفوس من جهة قضايا العقول و تلقته الطباع السليمة بالقبول ) мазмунидаги урф таърифи Абул Баракот Насафийнинг “ал-Мустасфо” асарида келтирилган бўлиб, кейинги давр олимларидан Муҳаммад Салом, Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж каби муаллифлар ҳам уни ўз асарларида нақл қилганлари аниқланган;
“ал-Мустасфо” асарининг “Ижаралар” бобида “Вақт ўтиши (шароит ўзгариши) билан ҳукмларнинг ўзгариб туриши эҳтимолдан холи эмас” (لا يبعد ان يختلف الحكم باختلاف الاوقات) деган қоидани Фахриддин Зайлаъий “Табйину-л-ҳақоиқ”, Муҳаммад Шалабий “Таълийлу-л-аҳком” асарида диний ишларда сустлик пайдо бўлмаслиги учун Қуръонга ҳақ олиш жоизлиги масаласига нисбатан татбиқ қилингани билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абул Баракот Насафий “ал-Мустасфо” асарининг Мовароуннаҳр фиқҳ илмидаги ўрни мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот кутубхона марказида сақланаётган Абул Баракот Насафий “ал-Мустасфо” асарининг № 20 қўлёзма нусхаси 1286-йил, муаллиф ҳаётлиги даврида кўчирилгани ҳамда унда Хўжа Порсо шахсий муҳрларининг мавжудлиги унинг юқори манбашунослик қийматига эга ноёб манба эканини кўрсатиши очиб берилгани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш ҳамда тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2026-йил 21-майдаги
02-02/02/1/1790-сон хулосаси). Натижада ушбу қўлёзманинг муаллиф ҳаётлиги даврида кўчирилгани ҳамда унда Хўжа Порсо шахсий муҳрларининг мавжудлигига оид манбашунослик жиҳатдан муҳим маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилиб, асарнинг ноёб илмий-маънавий мерос сифатидаги аҳамияти ҳақидаги тасаввурларни янада бойитишга хизмат қилган;
Абул Баракот Насафий “ал-Мустасфо” асарида фуруъу-л-фиқҳнинг соҳалари ибодат (العبادات), муомалот (المعاملات), жазо (العقوبات) каби уч асосий қисм доирасида баён қилинган бўлса-да, эътиқод (الاعتقادات) ҳамда одоб (الاداب) масалаларининг ҳам алоҳида шарҳланиши фиқҳий тасниф доирасини кенгайтириб, асарни инсоннинг диний-ахлоқий камолотига оид жиҳатларни ҳам қамраб олган мукаммал манба сифатида талқин этишга асос бўлгани тўғрисидаги хулосалардан “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” шиори остида таълим муассасалари талаба-ўқувчилари ўртасида ўтказилган маданий-маърифий тарғибот ишларида фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 24-апрелдаги 01-03-126-сон маълумотномаси). Натижада илмий жамоатчиликни фиқҳий китоблардаги масалаларнинг ёритилиши тўғрисидаги билимларини янада ривожлантиришга ҳисса қўшилган;
Имом Ғаззолийга нисбат берилган “Ақлий мезонларга кўра
тўғри деб топилган ва соғлом табиат (қалб) томонидан қабул қилинган нарса”
(ما استقر فى النفوس من جهة قضايا العقول و تلقته الطباع السليمة بالقبول)
мазмунидаги урф таърифи Абул Баракот Насафийнинг “ал-Мустасфо” асарида келтирилган бўлиб, кейинги давр олимларидан Муҳаммад Салом, Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж каби муаллифлар ҳам уни ўз асарларида нақл қилганлари ҳақидаги илмий хулосалардан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш ҳамда тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 18-майдаги 01/120-сон маълумотномаси). Натижада ушбу асар кенг жамоатчиликда фиқҳий ҳукмлар тўғрисидаги билимларини янада кенгайишига хизмат қилгани далилланган;
“Ал-Мустасфо” асарининг “Ижаралар” бобида “Вақт ўтиши (шароит ўзгариши) билан ҳукмларнинг ўзгариб туриши эҳтимолдан холи эмас” (لا يبعد ان يختلف الحكم باختلاف الاوقات) деган қоидани Фахриддин Зайлаъий “Табйину-л-ҳақоиқ”, Муҳаммад Шалабий “Таълийлу-л-аҳком” асарида диний ишларда сустлик пайдо бўлмаслиги учун Қуръонга ҳақ олиш жоизлиги масаласига нисбатан татбиқ қилингани ҳақидаги илмий хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан (буюртма асосида) тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедик китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 23-апрелдаги 02/191-сон маълумотномаси). Натижада китобхонларнинг фиқҳий атама ва қоидаларга оид билимларини янада ривожлантиришга эришилган.