Иргашев Камрон Нодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тишларнинг патологик емирилиши бўлган беморларда стоматологик реабилитация самарадорлигини ошириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5194.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib. 17.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кримов Сафорахмад Муноварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самара давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оклюзион бузилишларни коррекция қилишнинг комплекс алгоритмини ишлаб чиқиш орқали патологик тиш емирилиши бўлган беморларни реабилитацияси самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тишларнинг патологик емирилишида ТПЖ дисфункцияси асосан ёндош окклюзия аномалиялари эмас, балки дистал окклюзион қўллаб-қувватлашнинг жойлашуви яъни дистал таянчнинг йўқолиши чайнов юкламасини қайта тақсимланиши, вертикал окклюзион ўлчовни пасайиши, пастки жағни дистал силжиши ва диск-кондиляр муносабат бузилиб, мушак гипертонуси ва дегенератив ўзгаришлар шаклланиши патогенетик жиҳатдан асосланган;
рақамли аксиография кўрсаткичлари (кондиляр йўл қиялиги, Беннет бурчаги, терминал ҳаракат траекторияси) ва чайнов мушакларининг функционал ҳолати ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган ва бу окклюзион-артикуляцион мувозанат бузилишида пародонт, ТПЖ ва мушак рецепторларидан афферент сигналларнинг ўзгариши, марказий мотор дастурнинг қайта шаклланиши ҳамда нейромускуляр дискоординация ривожланиши билан асосланган;
оклюзион бузилишлари бор беморларда реабилитация максадида индивидуал каппалар ёрдамида мажбурий окклюзион тайёргарликни киритиш чакка пастки жағ бўғими функциясини нормаллаштиришни таъминлаши ва доимий ортопедик конструкцияларга мослашиш муддатларини сезиларли даражада қисқартириши аникланган;
тишларнинг патологик емирилиши билан оғриган беморларда рақамли аксиографик диагностика, алвеолалараро баландликни тиклаш билан қаттиқ тўқималарни табақалаштирилган тиклаш ва ҳимоя окклюзион шиналаридан фойдаланишни ўз ичига оладиган реабилитациянинг кам инвазив протоколи ишлаб чиқилган ва унинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тишларнинг патологик емирилиши бўлган беморларда стоматологик реабилитация самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: тишларнинг патологик емирилишида ТПЖ дисфункцияси асосан ёндош окклюзия аномалиялари эмас, балки дистал окклюзион қўллаб-қувватлашнинг жойлашуви яъни дистал таянчнинг йўқолиши чайнов юкламасини қайта тақсимланиши, вертикал окклюзион ўлчовни пасайиши, пастки жағни дистал силжиши ва диск-кондиляр муносабат бузилиб, мушак гипертонуси ва дегенератив ўзгаришлар шаклланиши патогенетик жиҳатдан асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: тишларнинг патологик емирилиши локализациясининг гендерга боғлиқлигини аниқлаш хавф гуруҳларини шакллантириш ва дифференсиал профилактика ўтказиш имконини беради. Қўшма окклюзион патологияларни чакка пастки жағ бўғими дисфункциянинг етакчи триггерлари сифатида истисно қилиш диагностик изланишни функционал омилларга - алвеолалараро баландликнинг пасайиши ва дистал таянчнинг йўқолишига қайта йўналтиради. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар амалий фаолиятга, хусусан, соғлиқни сақлаш амалий тизимига 13.02.2026 йил Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази № 28/2к -сон буйруқ ва 12.02.2026 йил Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси № 21-Т -сон буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Фронтал емирилиши бўлган эркакларни чакка пастки жағ бўғими дисфункциясини ривожланишининг юқори хавф гуруҳига ажратиш ва мутахассисга ўз вақтида йўналтиришни таъминлаш имконини беради. Қўшма окклюзион патологияси бўлган беморларда чакка пастки жағ бўғими дисфункцияси сабабларини аниқлашда диагностик хатолар эҳтимолини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Қўшма патология ва чакка пастки жағ бўғими ўртасида мавжуд бўлмаган сабаб-оқибат боғлиқлигини излашга йўналтирилган ортиқча диагностик тадбирларни истисно қилиш диагностика харажатларини қисқартиради ва ресурсларни функционал даволашга жамлаш имконини беради ва хар бир нафар бемор учун 750 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Фронтал тишларнинг патологик емирилишида эркаклар беморларнинг 71,4% ини ташкил этади (p<0,05). Қўшма окклюзион патологиялар ЧПЖБД ривожланишини белгиламайди, буни диагностика ва даволашни режалаштиришда ҳисобга олиш зарур.
иккинчи илмий янгилик: рақамли аксиография кўрсаткичлари (кондиляр йўл қиялиги, Беннет бурчаги, терминал ҳаракат траекторияси) ва чайнов мушакларининг функционал ҳолати ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган ва бу окклюзион-артикуляцион мувозанат бузилишида пародонт, ТПЖ ва мушак рецепторларидан афферент сигналларнинг ўзгариши, марказий мотор дастурнинг қайта шаклланиши ҳамда нейромускуляр дискоординация ривожланиши билан асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Дистал таянч йўқолишининг патогенетик ролини аниқлаш, уни тиклаш заруратини тишларнинг патологик емирилиши мавжуд беморларни реабилитация қилишнинг мажбурий босқичи сифатида асослайди. Аниқланган боғлиқликлар клиник кўрик босқичидаёқ чакка пастки жағ бўғими дисфункцияси шаклини прогноз қилиш ва емирилиш топографиясини ҳисобга олган ҳолда, даволашни режалаштириш имконини беради. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар амалий фаолиятга, хусусан, соғлиқни сақлаш амалий тизимига 13.02.2026 йил Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази № 28/2к -сон буйруқ ва 12.02.2026 йил Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси № 21-Т -сон буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Шифокор-ортопедга тишларнинг патологик емирилиши билан беморларни даволаш режасига дистал таянчни тиклашни асосли равишда киритиш, чакка пастки жағ бўғими дисфункциясининг прогрессияланиши ва оғриқ синдромининг сурункалашувининг олдини олиш имконини беради. Мутахассисларнинг ён тишлар йўқолиши ва бўғим патологияси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳақидаги хабардорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Дистал окклюзион қўллаб-қувватлашни ўз вақтида тиклаш узоқ муддатли ва қиммат даволашни талаб қиладиган чакка пастки жағ бўғими дисфункциянинг оғир шакллари ривожланишининг олдини олади, реабилитация муддатлари ва беморларнинг такрорий мурожаатлари сонини қисқартиради. Иқтисодий самара бир нафар бемор учун 350 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Дистал окклюзион қўллаб-қувватлашнинг йўқолиши, тишларнинг патологик емирилишида чакка пастки жағ бўғими дисфункциянинг ривожланишининг етакчи патогенетик омили ҳисобланади. Дисфункция характери емирилиш локализациясига боғлиқ: тотал шакл кўпроқ бўғим (31,1%) ва комбинацияланган (22,2%) бузилишлар билан; дистал участкалар емирилиши эса мушак ва комбинацияланган шакллар билан кечади.
учинчи илмий янгилик: оклюзион бузилишлари бор беморларда реабилитация максадида индивидуал каппалар ёрдамида мажбурий окклюзион тайёргарликни киритиш чакка пастки жағ бўғими функциясини нормаллаштиришни таъминлаши ва доимий ортопедик конструкцияларга мослашиш муддатларини сезиларли даражада қисқартириши аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тишларнинг патологик емирилишининг аксиографик маркерларини аниқлаш чакка пастки жағ бўғими дисфункциянинг диагностикаси ва артикуляторни индивидуал дастурлаш учун объектив инструментал асос яратади. Бўғим йўллари бурчакларининг миқдорий параметрлари протез конструкцияларини тайёрлашда пастки жағ ҳаракатларини аниқ қайта тиклаш имконини беради. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар амалий фаолиятга, хусусан, соғлиқни сақлаш амалий тизимига 13.02.2026 йил Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази № 28/2к -сон буйруқ ва 12.02.2026 йил Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси № 21-Т-сон буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тишларнинг патологик емирилиши билан беморларни текшириш стандартига электрон аксиографияни жорий этиш чакка пастки жағ бўғими функциясини обектив баҳолашни таъминлайди, диагностик хатолар хавфини камайтиради ва реабилитацияни режалаштириш аниқлигини оширади. Беморларнинг протез конструкцияларига мослашиш муддатларини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлиги: Диагностика босқичида аксиографияни қўллаш протез конструкцияларининг такрорий коррекцияларидан қочиш ва асоратлар сонини камайтириш имконини беради, бу эса даволашга кетадиган жами харажатларни қисқартиради. Иқтисодий самара бир нафар бемор учун 2 500 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Электрон аксиография тишларнинг патологик емирилиши учун хос бўлган бўғим бошчалари траекторияларидаги оғишлар ва бўғим йўллари бурчакларидаги ўзгаришларни аниқлайди. Ушбу маълумотлардан артикуляторни дастурлашда фойдаланиш протезлаш аниқлигини оширади ва беморларнинг мослашиш муддатларини қисқартиради.
тўртинчи илмий янгилик: тишларнинг патологик емирилиши билан оғриган беморларда рақамли аксиографик диагностика, алвеолалараро баландликни тиклаш билан қаттиқ тўқималарни табақалаштирилган тиклаш ва ҳимоя окклюзион шиналаридан фойдаланишни ўз ичига оладиган реабилитациянинг кам инвазив протоколи ишлаб чиқилган ва унинг клиник самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Аниқланган хавотирланиш профили (беморларнинг 100% ида паст ва ўрта даража) ушбу тоифадаги беморларнинг сақланган адаптацион потенсиалини исботлайди ва психологни мажбурий жалб қилмасдан босқичма-босқич реабилитация ўтказиш имкониятини асослайди. Спилбергер–Ханин сўровномаси бўйича психодиагностикани текширув стандартига киритиш беморларни даволанишга тайёрлиги бўйича стратификация қилиш ва терапияга риоя этишини прогнозлаш имконини беради. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар амалий фаолиятга, хусусан, соғлиқни сақлаш амалий тизимига 13.02.2026 йил Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази № 28/2к -сон буйруқ ва 12.02.2026 йил Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси № 21-Т -сон буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Психодиагностикани текширув протоколига киритиш хавотирланиши юқори бўлган беморларни аниқлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида тузатиш, терапияга риоя этишни ошириш имконини беради. Шифокор ва бемор ўртасидаги коммуникацияни яхшилайди, даволаниш олдидан хавотирни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Реабилитация муддатлари ва босқичларини режалаштиришда психоэмоционал статусни ҳисобга олиш беморнинг оралиқ босқичларда даволанишдан бош тортиш хавфини камайтиради, такрорий мурожаатлар ва конструкцияларнинг асоссиз коррекциялари сонини камайтиради. Иқтисодий самара бир нафар бемор учун 1 800 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: тишларнинг патологик емирилиши билан беморларда шахсий ва ситуатив хавотирланишнинг паст ва ўрта даражаси устунлик қилади; шахсий хавотирланишнинг юқори даражаси бирор ҳолатда ҳам аниқланмаган, бу сақланган адаптацион потенсиал ва реабилитациянинг қулай прогнозидан далолат беради. Спилбергер–Ханин сўровномаси бўйича психодиагностикани ушбу тоифадаги беморларни даволанишга тайёрлиги бўйича стратификация қилиш ва унинг муддатларини оптималлаштириш учун текширув стандартига киритиш тавсия этилади.