Пўлатова Мадина Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: психология “Бошланғич синф ўқувчилар диққатини ривожлантиришнинг педагогик-психологик детерминантлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P942.
Илмий раҳбар: Рустамов Шавкат Шухратович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.З.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманиёзова Мухайя Хусиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчилар диққатини ривожлантиришнинг педагогик-психологик детерминантларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида диққатнинг ёш хусусиятларига боғлиқ ривожланиш қонуниятларига кўра, ўқув фаолиятини ташкил этувчи педагогик детерминантлар таъсирида бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифага эътибор қаратиш ва бир вазифа устида узоқ муддат ишлаш кўникмаларининг ривожланиши натижасида 4-синф ўқувчиларида диққат кучи ҳамда диққат кўламининг юқорироқ даражада намоён бўлиши далилланган;
бошланғич синф ўқувчиларида диққат сифатлари ва ижодий фикрлаш компонентларининг ўзаро ривожланиш механизми ўқувчи позициясини шакллантирувчи педагогик-психологик детерминантлар таъсирида диққатнинг кўчувчанлиги, кучи ва кўлами тафаккурнинг ўзига хослиги, мослашувчанлиги, ривожланганлик даражаси ҳамда номлаш қобилиятини ривожлантирувчи когнитив омил сифатида намоён бўлиши туфайли шахснинг когнитив ресурсларини фаоллаштирувчи интегратив психологик омил эканлиги исботланган;
бошланғич синф ўқувчиларида диққат ривожланишининг педагогик-психологик детерминантларига кўра, диққатнинг тақсимланиши, барқарорлиги, кучи ва кўлами ҳамда тафаккурнинг ўзига хослиги, равонлиги ва мослашувчанлиги каби когнитив хусусиятларнинг динамик уйғунлашуви натижасида когнитив функсияларнинг фаоллашуви ижодий фикрлашнинг шаклланиши билан идентив боғлиқ эканлиги исботланган;
бошланғич синф ўқувчиларида диққат сифатларини ривожлантириш жараёнида когнитив, мотивацион, шахсий ва ижтимоий омилларнинг ўзаро интеграцияси асосида диққатнинг тақсимланиши, барқарорлиги, кучи ва кўлами ҳамда ижодий фикрлаш компонентларининг уйғун ривожланиши таъминланиши етакчи педагогик детерминант сифатида намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бошланғич синф ўқувчилар диққатини ривожлантиришнинг педагогик-психологик детерминантлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида диққатнинг ёш хусусиятларига боғлиқ ривожланиш қонуниятларига кўра, ўқув фаолиятини ташкил этувчи педагогик детерминантлар таъсирида бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифага эътибор қаратиш ва бир вазифа устида узоқ муддат ишлаш кўникмаларининг ривожланиши натижасида 4-синф ўқувчиларида диққат кучи ҳамда диққат кўламининг юқорироқ даражада намоён бўлиши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-392а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-392-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилар диққатини ривожлантириш борасидаги назарий таҳлиллар таснифланган;
бошланғич синф ўқувчиларида диққат сифатлари ва ижодий фикрлаш компонентларининг ўзаро ривожланиш механизми ўқувчи позициясини шакллантирувчи педагогик-психологик детерминантлар таъсирида диққатнинг кўчувчанлиги, кучи ва кўлами тафаккурнинг ўзига хослиги, мослашувчанлиги, ривожланганлик даражаси ҳамда номлаш қобилиятини ривожлантирувчи когнитив омил сифатида намоён бўлиши туфайли шахснинг когнитив ресурсларини фаоллаштирувчи интегратив психологик омил эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги 392а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-392-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилар диққатини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларида диққат ривожланишининг педагогик-психологик детерминантларига кўра, диққатнинг тақсимланиши, барқарорлиги, кучи ва кўлами ҳамда тафаккурнинг ўзига хослиги, равонлиги ва мослашувчанлиги каби когнитив хусусиятларнинг динамик уйғунлашуви натижасида когнитив функсияларнинг фаоллашуви ижодий фикрлашнинг шаклланиши билан идентив боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги 392а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-392-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилар диққатини ривожлантиришга таъсир қилувчи омиллар изоҳланган;
бошланғич синф ўқувчиларида диққат сифатларини ривожлантириш жараёнида когнитив, мотивацион, шахсий ва ижтимоий омилларнинг ўзаро интеграцияси асосида диққатнинг тақсимланиши, барқарорлиги, кучи ва кўлами ҳамда ижодий фикрлаш компонентларининг уйғун ривожланиши таъминланиши етакчи педагогик детерминант сифатида намоён бўлиши исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги 392а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-392-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилар диққатини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган ва самарадорлиги баҳоланган.