Одилова Маҳфуза Очиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогларни ўқув фаолияти мотивларини шакллантиришнинг педагогик-психологик омиллари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P820.
Илмий раҳбар: Останов Шухрат Шарифович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Мақсадова Меҳри Сайхоновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларни ўқув фаолияти мотивларини шакллантиришнинг педагогик-психологик омилларини тадқиқ қилиш ва тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларда фаолият мотивининг таълим босқичига боғлиқ шаклланишига кўра иккинчи курсларда “ўзини олиб қочиш”, “билишга оид қизиқиш”нинг, тўртинчи курсларда эса “коммуникатив”, “касбий”, “ўзини ижодий намоён қилиш”, “ижтимоий” мотивларнинг устувор намоён бўлиши университетда ўқиш мотивининг дифференциал фарқланишига олиб келиши аниқланган;
бўлажак педагогларда билим олиш ва касб эгаллаш мотивларининг шаклланиши тенгдошлар ва педагоглар билан амалга ошириладиган шахслараро муносабатлардаги коммуникатив жараён шахснинг профессионал таълимда ўзлигини намоён қилиш, мулоқотдаги интерактив таъсир ва персепсия ҳисобига ижодий салоҳиятини кўрсатиш имконини берганлиги туфайли ижтимоий мотивлар контекстида юзага келиши исботланган;
бўлажак педагогларнинг ўқув мотивларини шакллантиришда педагоглик фаолиятига рационал ёндашув касб сир-асрорларини ўрганишга интилишни, касбга нисбатан оптимистик позиция ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришни, шахснинг ўз имкониятларини тўғри баҳолаши эса коммуникатив мотивларни кучли намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли касбий установкаларга устуворлик бериш муҳимлиги далилланганлигига оид исботланган;
бўлажак педагогларда ўқув фаолияти мотивларини шакллантириш учун таълим билан боғлиқ функсионал вазифаларни тўғри тақсимлаш кўникмалари, ўзини-ўзи бошқариш хусусиятлари, адекват касбий установкалар билан боғлиқ ички мотивларни фаоллашувини таъминлаш муҳимлиги туфайли “мотивацион”,”методик-ташкилий”, “шахсий-индивидуал” блокдан иборат интегратив педагогик-психологик моделни киритиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бўлажак педагоголарни ўқув фаолияти мотивларини шакллантиришнинг педагогик-психологик омиллари” ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
бўлажак педагогларда фаолият мотивининг таълим босқичига боғлиқ шаклланишига кўра иккичи курсларда “ўзини олиб қочиш”, “билишга оид қизиқиш”нинг, тўртинчи курсларда эса “коммуникатив”, “касбий”, “ўзини ижодий намоён қилиш”, “ижтимоий” мотивларнинг устувор намоён бўлиши университетда ўқиш мотивининг дифференциал фарқланишига оиб келиши аниқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-399-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-399а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагоголарни ўқув фаолияти мотивларини шакллантиришга таъсир этувчи педагогик-психологик омиллар ва уларнинг таъсир хусусиятлари аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларда билим олиш ва касб эгаллаш мотивларининг шаклланиши тенгдошлар ва педагоглар билан амалга ошириладиган шахслараро муносабатлардаги коммуникатив жараён шахснинг профессионал таълимда ўзлигини намоён қилиш, мулоқотдаги интерактив таъсир ва персепсия ҳисобига ижодий салоҳиятини кўрсатиш имконини берганлиги туфайли ижтимоий мотивлар контекстида юзага келиши исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-399-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-399а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагоголарни ўқув фаолияти мотивларини шакллантиришга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик натижалари очиб берилган;
бўлажак педагогларнинг ўқув мотивларини шакллантиришда педагоглик фаолиятига рационал ёндашув касб сир-асрорларини ўрганишга интилишни, касбга нисбатан оптимистик позиция ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришни, шахснинг ўз имкониятларини тўғри баҳолаши эса коммуникатив мотивларни кучли намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли касбий установкаларга устуворлик бериш муҳимлиги далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-399-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-399а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагоголарни ўқув фаолияти мотивлари кўрсаткичларини аниқлашга доир методикалар гуруҳи тизимлаштирилган;
бўлажак педагогларда ўқув фаолияти мотивларини шакллантириш учун таълим билан боғлиқ функсионал вазифаларни тўғри тақсимлаш кўникмалари, ўзини-ўзи бошқариш хусусиятлари, адекват касбий установкалар билан боғлиқ ички мотивларни фаоллашувини таъминлаш муҳимлиги туфайли “мотивацион”, “методик-ташкилий”, “шахсий-индивидуал” блокдан иборат интегратив педагогик-психологик моделни киритиш зарурати исботланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-399-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-399а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагогларни ўқув фаолияти мотивларини шакллантиришга мўлжалланган психологик тренинглар ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги баҳоланган.