Курбонов Мунис Умирбековичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларида касбий идентификация жараёнининг психологик механизмлари” 19.00.06 – “Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси” (психология фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/P1387.
Илмий раҳбар: Худайберганов Аниёз Ниязметович, Педагогика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/2025.27.12.P.43.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рустамов Шавкат Шухратович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Гофуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), проффессор. 
Етакчи  ташкилот:  Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак касб таълими ўқитувчиларида касбий идентификация жараёнининг психологик механизмларини тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий идентификация жараёнларини  ривожлантириши курслар кесимига кўра, 2-босқич талабаларида касбга қизиқишнинг табиий кучайиши, ўзини намоён қилишга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, касбий фаолият ҳали назарий билимлар босқичида намоён бўлиши, бўлғуси касбига нисбатан идеалистик ёндашувда бўлиб, бу ҳолат уларда мотивациянинг ташқи эмас, айнан ички манбаларига таянишининг кучлилиги, 4-босқич талабаларида эса касбий ўзликни англаш даражасининг ортиши, мақсадларни онгли равишда белгилаши касбий йўналишга нисбатан ички масъулият ҳиссининг шаклланиши, ўз касбий орзуларини реал муҳит шароитларига мослаштира олиши, касбий имиджга эга бўлишга интилишини, ўз меҳнат фаолиятининг стратегик асосларини тушуна бошлаши исботланган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий идентификация жараёнларини  ривожлантиришида “касбга қизиқиш”, “касбий мақсадларни белгилай олиш”, “ички мотивация”, “касбда ўз ўрни ва ролининг аниқлиги” каби омилларга зарурат борлигига кўра, касбда ўз ўрнини аниқлай олган талабалар ўзларини профессионал жамият вакили сифатида кўра бошлайди ва улар касбий ҳаётда фақат ижрочи эмас, балки ташаббускор субект сифатида намоён бўлиши аниқланган;
тадқиқотлар асосида, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида  “касбий мақсадларни белгилай олиш” омили ортган сари, уларнинг “мустақиллик” даражаси, “ички мотивация” даражасининг ошиши билан “мослашувчанлик” омили, “касбда ўз ўрни ва ролининг аниқлиги” омилининг кучайиши билан “натижаларни баҳолаш” омили, “касбга қизиқиш” омили ортиши билан “режалаштириш” омиллари ортиши исботланган; 
олинган эмпирик натижалар асосида, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида “касбий мотивацияни мустаҳкамлаш”, “касбий ролдаги рефлекцияни ривожлантириш”, “компетенсияларни кучайтириш” омиллари тренинг дастури давомида тақдим этилган амалий машғулотлар ва рефлектив муҳокамалар орқали  мотивацион компонентларига, касбнинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятини чуқур англаб етишга, касбий фаолиятга бўлган қизиқишнинг эндоген (ички) мотивлар асосида мустаҳкамланиб, касбга оид билимлар ва шахсий ижтимоий ролдаги аниқликни англашга таъсир қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Бўлажак касб таълими ўқитувчиларида касбий идентификация жараёнининг психологик механизмлари»ни оʻрганиш боʻйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида 
Педагогнинг касб таълими ўқитувчиларининг касбий идентификация жараёнларини  ривожлантиришида “касбга қизиқиш”, “касбий мақсадларни белгилай олиш”, “ички мотивация”, “касбда ўз ўрни ва ролининг аниқлиги” каби омилларга зарурат борлигига кўра, касбда ўз ўрнини аниқлай олган талабалар ўзларини профессионал жамият вакили сифатида кўра бошлайди ва улар касбий ҳаётда фақат ижрочи эмас, балки ташаббускор субект сифатида намоён бўлиши асосланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-449-сон буйруғи билан "Ривожланиш психологияси" модулларига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-449а-сон маълумотномаси). 
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий идентификация жараёнларини  ривожлантириши курслар кесимига кўра, 2-босқич талабаларида касбга қизиқишнинг табиий кучайиши, ўзини намоён қилишга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, касбий фаолият ҳали назарий билимлар босқичида намоён бўлиши, бўлғуси касбига нисбатан идеалистик ёндашувда бўлиб, бу ҳолат уларда мотивациянинг ташқи эмас, айнан ички манбаларига таянишининг кучлилиги, 4-босқич талабаларида эса касбий ўзликни англаш даражасининг ортиши, мақсадларни онгли равишда белгилаши касбий йўналишга нисбатан ички масъулият ҳиссининг шаклланиши, ўз касбий орзуларини реал муҳит шароитларига мослаштира олиши, касбий имиджга эга бўлишга интилишини, ўз меҳнат фаолиятининг стратегик асосларини тушуна бошлаши аниқланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-449-сон буйруғи билан "Ривожланиш психологияси" модулларига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-449а-сон маълумотномаси).  
Тадқиқотлар асосида, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида  “касбий мақсадларни белгилай олиш” омили ортган сари, уларнинг “мустақиллик” даражаси, “ички мотивация” даражасининг ошиши билан “мослашувчанлик” омили, “касбда ўз ўрни ва ролининг аниқлиги” омилининг кучайиши билан “натижаларни баҳолаш” омили, “касбга қизиқиш” омили ортиши билан “касбнинг шахсий аҳамияти” омиллари ортиши аниқланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-449-сон буйруғи билан "Ривожланиш психологияси" модулларига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-449а-сон маълумотномаси).
Олинган эмпирик натижалар асосида, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида “касбий мотивацияни мустаҳкамлаш”, “касбий ролдаги рефлекцияни ривожлантириш”, “компетенсияларни кучайтириш” омиллари тренинг дастури давомида тақдим этилган амалий машғулотлар ва рефлектив муҳокамалар орқали  мотивацион компонентларига, касбнинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятини чуқур англаб етишга, касбий фаолиятга бўлган қизиқишнинг эндоген (ички) мотивлар асосида мустаҳкамланиб, касбга оид билимлар ва шахсий ижтимоий ролдаги аниқликни англашга таъсир қилиши аниқланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-449-сон буйруғи билан "Ривожланиш психологияси" модулларига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-449а-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish