Ҳайдарова Сарвиноз Сайдуллевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг гуруҳдаги мавқеи шаклланшига таъсир этувчи психологик детерминантлар” 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P935.
Илмий раҳбар: Қодирова Азиза Бекмуродовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар; психология фанлари доктори (DSc), профессор Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори ( DSc), профессор Разакова Райҳон Сайлайбековна.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг академик гуруҳдаги ижтимоий мавқеини шакллантирувчи психологик детерминантларни комплекс равишда аниқлаш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсир механизмларини эмпирик жиҳатдан асослаш, шунингдек, талабаларнинг ижобий ижтимоий мавқеини ривожлантиришга қаратилган психологик-педагогик дастурни ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ҳамда унинг самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг гуруҳдаги ўз-ўзига муносабат, коммуникатив фаоллик, лидерликка мойиллик, эмоционал барқарорлик, ўз-ўзини баҳолаш ўзига ишонч даражаси детерминанти талабаларнинг гуруҳдаги мавқеи билан узвий алоқадор омиллар ва унга бевосита таъсир этувчи ўзаро боғлиқ компонентлар консептуал асосда асосланган;
талабаларда гуруҳдаги мавқеига етакчилик қобилияти мустақил кўрсаткич сифатида аниқ темперамент типлар, шахс сифатлари, коммуникатив фаоллик, ҳиссий барқарорлик, мустақиллик ижтимоий мардлик, ўзини англаш,ва ўзига ишончнинг уйғунлашуви уни шакллантириш учун психологик замин яратишда олиб келиши исботланган;
талабаларнинг гуруҳдаги мавқеига таъсир этувчи асосий психологик омиллар ўз-ўзига муносабат, коммуникатив фаоллик, ижтимоий мардлик, ўзини англаш, ҳиссий барқароролик , ҳукумронликка интилиш, мустақиллик, ўзини назорат қилиш, ўзини назорат қилиш ўз - ўзига ишонч шахс хусусиятларининг етакчилик қобилияти ўзаро боғлиқлиги корреляцион боғлиқликлари далилланган.
талабаларнинг гуруҳдаги мавқеини оширишга қаратилган психологик тренинг дастури ижтимоий фаолликни кучайтириш, ўзини баҳолашни ижобийлаштириш, ҳиссий барқароролик, ўз-ўзига муносабат, ўзини назорат қилиш, етакчилик қобилияти, мулоқот компетенсиясини яхшилаш гуруҳдаги мавқеини оширишга хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши юзасидан олиб борилган илмий психологик ма'лумотлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг гуруҳдаги ўз-ўзига муносабат етакчилик қобилияти ва коммуникатив фаоллик детерминанти мавқе билан узвий алоқадор омиллар ва унга бевосита таъсир этувчи ўзаро боғлиқ компонентлар консептуал асосда янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 5-февралдаги ПМ-7-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг2026-йил 5-февралдаги ПМ-27-сонли маълумотномаси).Натижада марказ лабораторияларининг илмий-методик таъминотини янада бойишини таъминланишига хизмат қилган;
талабаларда “етакчилик қобилияти” мустақил кўрсаткич сифатида аниқ темперамент ёки хулқ омиллари билан тўлиқ боғланмаган аммо мулоқот, ҳиссий барқарорлик, мустақиллик ва ўзига ишончнинг уйғунлашуви уни шакллантириш учун психологик замин яратишга олиб келиши исботланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 5-февралдаги ПМ-7-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси о'қув режасининг "Психофизиология" модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг
2026-йил 5-февралдаги ПМ-27-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мавқеига таъсир қилувчи психологик омиллар жиҳатлари юзасидан кўникмаларини бойитишга хизмат қилган;
талабаларнинг гуруҳдаги мавқеига таъсир этувчи асосий психологик омиллар ўз-ўзига муносабатлар, шахс хусусиятларининг екатчилик қобилияти ўзаро боғлиқлиги корреляцион боғлиқликлари далилланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 5-февралдаги ПМ-7-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси о'қув режасининг "Умумий психодиагностика" модулига киритилган. (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 7-февралдаги ПМ-27-сонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг мавқеига таъсир этувчи психологик омилларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг гуруҳдаги мавқеини оширишга қаратилган психологик тренинг дастури ижтимоий фаолликни кучайтириш,ўзини баҳолашни ижобийлаштириш, мулоқот компетенсиясини яхшилаш етакчилик қобилиятига хизмат қилиши асосланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 5-февралдаги ПМ-7-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси о'қув режасининг "лжтимоий психологик тренинг " модулига киритилган. (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 5-февралдаги ПМ-27-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларни мавқеини ривожлантирувчи дастури тузилмаси ва мазмуни, дастурнинг амалиётда татбиқ этиш, амалий кўникмалари шаклланишига хизмат қилган.