Ҳабибов Яшин Хайруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кадастр ходимларида эмпатия омилларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”.  19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология  (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1180. 
Илмий раҳбар: Рустамов Шавкат Шухратович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.12.2025.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ражабова Гўзал Зарифовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларнинг интеллектуал ривожланишини таъминловчи психологик омилларини тадқиқ этиш ва зарурий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
кадастр ходимларида эмпатия омилларининг касбий тажриба билан боғлиқ ривожланиши хизмат жараёнида мижозларнинг эҳтиёжларини англаш, ҳуқуқий мурожаатларни тўғри идрок этиш ва коммуникатив вазиятларга мос ёндашиш имкониятини кучайтириши туфайли беш йилдан ортиқ меҳнат тажрибасига эга ходимларда когнитив эмпатия, ижтимоий эмпатия ҳамда шахсий мослашув кўрсаткичларининг юқори намоён бўлиши касбий етукликнинг муҳим психологик шарти эканлиги исботланган;
кадастр ходимларининг мижозлар билан ўзаро муносабатларида эмпатик ёндашувнинг рационал, ҳиссий ва интуитив каналлари муҳим аҳамият касб этиб, эмпатиянинг рационал канали мижоз ҳолатини мантиқий таҳлил қилишга, ҳиссий канали ички кечинмаларни сезишга, интуитив канали эса вербал ифодаланмаган психологик ҳолатларни англашга хизмат қилиши орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширувчи интегратив психологик механизм эканлиги асосланган;
кадастр ходимларида эмпатия омиллари шахснинг ўз-ўзига муносабати, ўзига ишончи ва ўз-ўзини бошқариш қобилияти билан ўзаро алоқадор ҳолда шаклланиши, когнитив эмпатиянинг ўз-ўзига муносабат билан, ижтимоий эмпатиянинг ўз-ўзини бошқариш билан, шахсий мослашувнинг эса ўзига ишонч билан ижобий боғлиқлиги орқали касбий мулоқотда барқарорлик, масъулият ва конструктив ёндашувни таъминлаши далилланган; 
кадастр ходимларида эмпатия омилларини ривожлантиришга йўналтирилган психологик тренинг дастури таъсирида тажриба гуруҳида когнитив эмпатия, ижтимоий эмпатия ва шахсий мослашув кўрсаткичларининг сезиларли даражада ошиши, мижозлар билан мулоқотда тушуниш, мослашувчанлик, ҳамкорлик ва муаммоли вазиятларга рационал ечим топиш салоҳиятининг кучайиши орқали эмпатик компетенсияни шакллантириш касбий самарадорликни оширувчи амалий психологик омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Кадастр ходимларида эмпатия омилларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
кадастр ходимларида эмпатия омилларининг касбий тажриба билан боғлиқ ривожланиши хизмат жараёнида мижозларнинг эҳтиёжларини англаш, ҳуқуқий мурожаатларни тўғри идрок этиш ва коммуникатив вазиятларга мос ёндашиш имкониятини кучайтириши туфайли беш йилдан ортиқ меҳнат тажрибасига эга ходимларда когнитив эмпатия, ижтимоий эмпатия ҳамда шахсий мослашув кўрсаткичларининг юқори намоён бўлиши касбий етукликнинг муҳим психологик шарти эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-августдаги ПМ-179а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 26-августдаги ПМ-179-сонли маълумотномаси). Натижада кадастр ходимларида эмпатия омилларини шакллантиришга тасъир этувчи омиллар аниқлаштирилган;
кадастр ходимларининг мижозлар билан ўзаро муносабатларида эмпатик ёндашувнинг рационал, ҳиссий ва интуитив каналлари муҳим аҳамият касб этиб, эмпатиянинг рационал канали мижоз ҳолатини мантиқий таҳлил қилишга, ҳиссий канали ички кечинмаларни сезишга, интуитив канали эса вербал ифодаланмаган психологик ҳолатларни англашга хизмат қилиши орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширувчи интегратив психологик механизм эканлиги асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-августдаги ПМ-179а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 26- августдаги ПМ-179-сонли маълумотномаси). Натижада кадастр ходимларида эмпатия омилларини шакллантиришига хизмат қилувсҳи компонентлар осҳиб берилган;
кадастр ходимларида эмпатия омиллари шахснинг ўз-ўзига муносабати, ўзига ишончи ва ўз-ўзини бошқариш қобилияти билан ўзаро алоқадор ҳолда шаклланиши, когнитив эмпатиянинг ўз-ўзига муносабат билан, ижтимоий эмпатиянинг ўз-ўзини бошқариш билан, шахсий мослашувнинг эса ўзига ишонч билан ижобий боғлиқлиги орқали касбий мулоқотда барқарорлик, масъулият ва конструктив ёндашувни таъминлаши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-августдаги ПМ-179а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 26-августдаги ПМ-179-сонли маълумотномаси). Натижада кадастр ходимларида фаолийатида намойон боълувсҳи шахснинг ўз-ўзига муносабати ва ҳиссий-иродавий сифатлар оъртасидаги оъзаро коррелйацион боғлиқлик коърсаткисҳлари аниқланган; 
кадастр ходимларида эмпатия омилларини ривожлантиришга йўналтирилган психологик тренинг дастури таъсирида тажриба гуруҳида когнитив эмпатия, ижтимоий эмпатия ва шахсий мослашув кўрсаткичларининг сезиларли даражада ошиши, мижозлар билан мулоқотда тушуниш, мослашувчанлик, ҳамкорлик ва муаммоли вазиятларга рационал ечим топиш салоҳиятининг кучайиши орқали эмпатик компетенсияни шакллантириш касбий самарадорликни оширувчи амалий психологик омил эканлиги исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-августдаги ПМ-179а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 26-августдаги ПМ-179-сонли маълумотномаси). Натижада кадастр ходимларида эмпатия омилларини шаклантиришга моължалланган психологик тренинг дастурлари ишлаб сҳиқилган ва самарадорлигини баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish