Сулаймонова Хосиятхон Хомиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Елка ва тирсак бўғимининг куйишдан кейинги чандиқли деформацияси бор беморларни жарроҳлик даволашда дифференциал ёндашув» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.4.PhD/Tib5234.
Илмий раҳбар: Тешабоев Муҳаммадяҳё Ғуломқодирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Абдулазиз Джалилович Фаёзов, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ботиров Акрам Кодиралиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадқиқот мақсадига эришиш ва белгиланган вазифаларни ҳал қилиш учун умумий клиник, лаборатор, инструментал, морфологик, махсус ва статистик тадқиқот усуллари қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
куйикдан кейинги елка ва тирсак бўғими контрактураларни бартараф этишда анаъанавий тери кўчириб ўтказишдан кейинги даврда эпидермис шилинишига олиб келувчи жароҳат майдонига антисептик ишлов беришда спирт-йоддан фойдаланиш терининг барча қаватларида кимёвий куйишга сабаб бўлиши патоморфилогик жиҳатдан исботланган;
эпидермисни кимёвий таъсирдан ҳимоялаш, ташрихдан кейинги муддатларда қисқа таъсир этувчи лазердан фойдаланиш билан тавсифланувчи куйишдан кейинги чандиқли деформацияни тўлиқ қатламли тери трансплантати билан пластика қилиш усули (IAP 7838) такомиллаштирилган;
тери кўчириб ўтказишда терини олишда донор жароҳатга ишлов беришнинг, ҳамда тери кўчирилгандан сўнгги даврда даволашни техник ва тактик жиҳатдан такомиллаштириш реципиент соҳада терини яшаб қолиши, қайта ретракция бўлиши ва рангини ўзгариши каби асоратларни камайтириши аниқланган;
такомиллаштирилган тери кўчириш амалиётини комплекс жарроҳлик реабилитация даврига жорий этилиши куйикдан кейинги елка, тирсак бўғими контрактурасини даволашда табиий тери қопламини пайдо бўлишига, бужмайиб қолмаслигига, атроф тўқималарга текистураси, эластиклиги ва ҳаракатчанглиги билан яқинлашиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Елка ва тирсак бўғимларининг куйишдан кейинги чандиқли деформацияларини хирургик даволашнинг функционал ва косметик натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: куйикдан кейинги елка ва тирсак бўғими контрактураларни бартараф этишда анаъанавий тери кўчириб ўтказишдан кейинги даврда эпидермис шилинишига олиб келувчи жароҳат майдонига антисептик ишлов беришда спирт-йоддан фойдаланиш терининг барча қаватларида кимёвий куйишга сабаб бўлиши патоморфилогик жиҳатдан исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 27 ноябрда 6i-77/u-сон билан тасдиқланган “Тери кўчириб ўтказишда ташрих майдонини тозалаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2025 йил 22-январдаги 28-сон ва РШТЁИМ Наманган филиалининг 2025 йил 4-мартдаги 53s/t1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/58-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: куйикдан кейинги елка ва тирсак бўғими контрактураларини жарроҳлик йўли билан даволашда жароҳат майдонига антисептик ишлов бериш усулини такомиллаштириш терининг иккиламчи кимёвий шикастланиши ва трансплантатнинг кўчиб кетиши хавфини камайтиришга, операциядан кейинги асоратларни қисқартиришга, беморларнинг функционал тикланишини тезлаштиришга ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: спирт-йод эритмасини қўллаш билан боғлиқ маҳаллий асоратларни барвақт олдини олиш ҳисобига қўшимча даволаш муолажалари, қайта тери кўчириб ўтказиш операциялари ва стационарда ётиш муддатини қисқартириш орқали даволаш харажатларини камайтириш имкони яратилади. Хулоса: мазкур илмий янгиликдан амалиётда фойдаланиш куйикдан кейинги контрактураларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашга, операциядан кейинги асоратлар ва қайта жарроҳлик аралашувлари сонини камайтиришга, беморларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартиришга ҳамда соғлиқни сақлаш тизими харажатларини тежашга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: эпидермисни кимёвий таъсирдан ҳимоялаш, ташрихдан кейинги муддатларда қисқа таъсир этувчи лазердан фойдаланиш билан тавсифланувчи куйишдан кейинги чандиқли деформацияни тўлиқ қатламли тери трансплантати билан пластика қилишнинг такомиллаштирилган усули (Ихтиро учун IAP7838-сон патент) Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 27 ноябрда 6i-77/u-сон билан тасдиқланган “Тери кўчириб ўтказишда ташрих майдонини тозалаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2025 йил 22-январдаги 28-сон ва РШТЁИМ Наманган филиалининг 2025 йил 4-мартдаги 53s/t1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/58-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: куйишдан кейинги чандиқли деформацияларни даволашда тўлиқ қатламли тери трансплантати пластикасининг такомиллаштирилган усулини қўллаш трансплантатнинг яхши битишини таъминлайди, операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтиради, бўғимлар ҳаракат функциясининг тезроқ тикланишига ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: рансплантат некрози, эпидермис шилиниши ва қайта пластик операцияларга эҳтиёжнинг камайиши ҳисобига даволаш муддати ва харажатлари қисқаради, стационарда ётиш кунлари камаяди ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг иқтисодий сарф-харажатлари тежалади. Хулоса: мазкур такомиллаштирилган усулдан амалиётда фойдаланиш куйишдан кейинги чандиқли деформацияларни жарроҳлик даволаш самарадорлигини ошириш, функционал ва эстетик натижаларни яхшилаш, беморларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартириш ва даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: тери кўчириб ўтказишда терини олишда донор жароҳатга ишлов беришнинг, ҳамда тери кўчирилгандан сўнгги даврда даволашни техник ва тактик жиҳатдан такомиллаштириш реципиент соҳада терини яшаб қолиши, қайта ретракция бўлиши ва рангини ўзгариши каби асоратларни камайтириши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 27 ноябрда 6i-77/u-сон билан тасдиқланган “Тери кўчириб ўтказишда ташрих майдонини тозалаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2025 йил 22-январдаги 28-сон ва РШТЁИМ Наманган филиалининг 2025 йил 4-мартдаги 53s/t1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/58-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур ёндашувни қўллаш тери трансплантатининг барқарор битишини таъминлашга, реконструктив-пластик операциялар натижаларини яхшилашга, функционал ва эстетик нуқсонларни камайтиришга, беморларнинг тезроқ реабилитация қилиниши ва ҳаёт сифати ошишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратлар, қўшимча даволаш тадбирлари ва қайта реконструктив аралашувларга эҳтиёжнинг камайиши ҳисобига стационар даволаниш муддати қисқаради ҳамда даволаш билан боғлиқ харажатлар тежалади. Хулоса: донор жароҳатга ишлов бериш ва операциядан кейинги даволаш тактикасини такомиллаштиришга асосланган мазкур ёндашув тери трансплантатининг яшаб қолиш даражасини ошириш, қайта чандиқли деформациялар ва эстетик нуқсонларни камайтириш, беморларнинг меҳнатга лаёқатини тезроқ тиклаш ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: такомиллаштирилган тери кўчириш амалиётини комплекс жарроҳлик реабилитация даврига жорий этилиши куйикдан кейинги елка, тирсак бўғими контрактурасини даволашда табиий тери қопламини пайдо бўлишига, бужмайиб қолмаслигига, атроф тўқималарга текистураси, эластиклиги ва ҳаракатчанглиги билан яқинлашиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 27 ноябрда 6i-77/u-сон билан тасдиқланган “Тери кўчириб ўтказишда ташрих майдонини тозалаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2025 йил 22-январдаги 28-сон ва РШТЁИМ Наманган филиалининг 2025 йил 4-мартдаги 53s/t1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/58-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур ёндашувни комплекс реабилитация жараёнига татбиқ этиш бўғимлар функциясининг тўлароқ тикланишига, ҳаракат чекланишининг камайишига, яхши эстетик натижаларга эришишга ва беморларнинг ҳаёт сифати ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: қайта чандиқли деформациялар, ретракциялар ва қўшимча реконструктив операцияларга эҳтиёжнинг камайиши ҳисобига даволаш муддати қисқаради, реабилитация самарадорлиги ошади ва тиббий хизматлар учун сарфланадиган маблағлар тежалади. Хулоса: такомиллаштирилган тери кўчириш амалиётини комплекс жарроҳлик реабилитацияси билан биргаликда қўллаш куйикдан кейинги елка ва тирсак бўғими контрактураларини даволаш натижаларини яхшилаш, тери қопламининг морфофункционал хусусиятларини тиклаш, беморларнинг меҳнат ва ижтимоий фаолиятига тезроқ қайтишини таъминлаш имконини беради.