Стопницкий Амир Александровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экзоген ва эндоген интоксикацияда жигарнинг токсик шикастланишларини ташхислаш ва интенсив даволаш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт ва 14.00.39 – Токсикология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Tib449.
Илмий раҳбар: Хаджибаев Абдухаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталаи илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Полушин Юрий Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Лодягин Алексей Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Уразметова Маиса Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Москва шаҳридаги Н.В.Склифосовский номидаги шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти (Россия).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқоднинг мақсади экзоген ва эндоген интоксикацияли токсик гепатит билан оғриган беморларда ўлим кўрсаткичи ва асоратларни камайтиришга қаратилган сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда дифференциаллашган, патогенетик асосланган тактика, диагностика ва интенсив терапияни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экзоген ва эндоген интоксикация фонида жигарнинг токсик шикастланишида эркин аммиак, лактат ва кардиоинтервалография кўрсаткичларининг прогностик қиймати улар даражасининг гепатоцитлар дисфункцияси, эркин аммиакнинг гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиб глутамин ҳосил қилиши, нейротрансмиссиянинг бузилиши, қўзғатувчи ва тормозловчи таъсирлар дисбаланси ҳамда симпатоадренал тизимнинг фаоллашуви оқибатида эрта ортиши ҳисобига асосланган;
ушбу генлар бўйича мутацияга эга бўлган беморларда ксенобиотиклар биотрансформациясининг I ва II босқич ферментлари фаоллиги камайиши оқибатида экзоген ва эндоген интоксикацияда CYP2E1 ва GSTs генлари полиморфизмининг гепатотоксик агентга жигарнинг жавоб реакцияси билан боғлиқлиги исботланган;
жигарнинг токсик шикастланиши нафас занжирининг I Комплексига зарар етказиш орқали жигар ҳужайраларининг митохондриал нафас олишига салбий таъсир кўрсатиши, сукцинат эса нафас занжирининг II Комплексини фаоллаштириш орқали энергетик шунт ҳосил қилиши ва митохондрияларнинг энергетик балансини тиклаш орқали митохондриал нафас олишга ижобий таъсир кўрсатиши исботланган; 
сукцинатлар ва глюкуронат гепатопротекторининг комплекс қўлланилиши жигар ҳолатига ижобий таъсири уларнинг глюкуронидланиш, жигарнинг конъюгация механизмларини кучайтириш, ҳужайралардаги энергетик танқисликни тиклаш ҳамда гепатоцитларнинг шикастланишини камайиши хисобига асосланган;
экзоген ва эндоген интоксикацияда жигарнинг токсик шикастланишининг асосий патогенетик механизмларининг умумийлиги улар гепатоцитларнинг детоксикатсион функциясининг бузилиши, гипераммониемия, тўқима гипоксияси, митохондриал дисфункция ва ҳужайра энергия алмашинувининг бузилиши орқали асосланган ва турли этиологияли токсик гепатитларни эрта ташхислашда башорат қийматлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Илмий тадқиқот натижаларига кўра, токсик гепатити бўлган беморларга ёрдам кўрсатиш натижаларини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилди ва соғлиқни сақлаш амалиётига қуйидаги услубий тавсияномалар жорий этилди: «Алкоголли интоксикацияда жигарнинг токсик шикастланишлари ташхисоти ва интенсив терапиясини такомиллаштириш» (РШТЁИМ Илмий кенгашининг 2021 йил 13 апрелдаги 2-сон баённомаси) ва «Оғир куйганларда жигарнинг токсик шикастланишлари ташхисоти ва даволаш  алгоритми» (РШТЁИМ Илмий кенгашининг 2023 йил 9 февралдаги 1-сон баённомаси).
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техникавий кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги 02/28-сонли мажлиси баённомаси асосида берилган илмий-тадқиқот иши натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: турли этиологияли токсик гепатитнинг ишончли эрта ташхислаш мезонларига эркин аммиак, лактат, кардиоинтервалография кўрсаткичлари кириши исботланган. Ишлаб чиқилган ташхислаш мезонлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали (2025 йил 29 апрелдаги 79-U-сон буйруқ) ва Андижон филиали (2025 йил 10 январдаги 8-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: анъанавий кўрсаткичлар намоён бўлгунига қадар токсик гепатитнинг эрта ташхислаш мезонларини аниқлаш гепатитнинг оғирлик даражасини ўз вақтида баҳолаш ва шу асосда манзилли ихтисослаштирилган терапияни эрта бошлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: токсик гепатит кечишининг оғирлик даражасини белгиловчи мезонларни эрта аниқлаш клиник натижаларнинг яхшиланишига хизмат қилди. Жумладан, алкоголли делирий частотаси 33,3% га, тутқаноқ ҳолатлари 46,7% га камайди, беморларнинг шифохонада ётиш давомийлиги 56,7% га қисқарди, ўлим кўрсаткичи 10% га камайди. Натижада бир бемор ҳисобига 330 000 сўмдан ортиқ миқдорда молиявий маблағлар тежалди. Хулоса: токсик гепатит кечишининг оғирлик даражасини белгиловчи эрта ташхислаш мезонларини қўллаш ўз вақтида ихтисослаштирилган даволашни бошлашга, клиник натижаларни яхшилашга ҳамда токсик гепатити бўлган беморларда оғир асоратлар ривожланишининг олдини олишга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: ТГ (токсик гепатит) билан оғриган беморларни интенсив терапиясида биз томонимиздан қўлланилган рационал метаболик гепатопротекция, жумладан сукцинатлар ва глюкоронатлардан фойдаланиш ушбу тоифадаги беморларни даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилаши исботланган. Ишлаб чиқилган даволаш усуллари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали (2025 йил 29 апрелдаги 79-U-сон буйруқ), Андижон филиали (2025 йил 10 январдаги 8-сон буйруқ), Навоий филиали (2025 йил 3 сентябрдаги 124/1-сон буйруқ) ва Наманган филиали (2025 йил 8 сентябрдаги 210/16-сон буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: мажмуавий гепатопротекциянинг ишлаб чиқилган усуллари режалаштирилган даволаш самарадорлиги, ўткир жигар етишмовчилиги ва ўлим кўрсаткичи ривожланиш эҳтимолини камайтиришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: комбинацияланган гепатопротекция усулларини қўллаш беморларнинг реанимацияда бўлиш вақтини 35,7% га, койка-кунларини 43% га, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни 51% га қисқартиришга сезиларли даражада ёрдам берди, бу эса бир бемор ҳисобига 505 000 сўмдан ортиқ молиявий маблағларни тежашни таъминлади. Хулоса: комбинацияланган гепатопротекция токсик гепатит билан оғриган беморларда даволаш жараёнини оптималлаштириш ҳисобига юқори самарадорликка эга. 
учинчи илмий янгилик: ТГ (токсик гепатит) билан оғриган беморларда касаллик кечишининг оғирлик даражасини баҳолаш учун мўлжалланган «Жигарнинг токсик шикастланишларини диагностика қилиш ва даволаш алгоритми» компьютер дастури аниқ бир беморнинг асосий клиник ва лаборатория параметрлари киритилгандан сўнг автоматик режимда жигар шикастланишининг оғирлик даражасини ҳисоблаш ва тегишли даволаш тавсияларини бериш имконини бериши исботланган. Ушбу ишланмага Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг № DGU 25869-сонли гувоҳномаси олинган. Компьютер дастури Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали (2025 йил 29 апрелдаги № 79-У буйруқ), Андижон филиали (2025 йил 10 январдаги № 8 буйруқ), Навоий филиали (2025 йил 3 сентябрдаги № 124/1 буйруқ) ва Наманган филиали (2025 йил 8 сентябрдаги № 210/16 буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: компьютер дастури асосида ишлаб чиқилган беморлар ҳолати оғирлик даражасини баҳолаш шкаласи, шу жумладан янги диагностика меъёрлари ва даволаш тавсиялари ТГ билан оғриган беморларни жадал терапия қилинишини сезиларли даражада яхшилаш ва стандартлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда ТГ оғирлигини баҳолашнинг автоматик шкаласини қўллаш диагностик хатолар даражасини камайтириш имконини берди. Бундан ташқари, дифференциал ёндашув асосида оғирлик даражаси бўйича даволаш тадбирларини қўллаш ҳисобига клиник натижалар яхшиланди ва беморларнинг токсикология бўлимларида бўлиш давомийлиги 38% га қисқарди, бу эса бир бемор ҳисобига 100 000 сўмдан ортиқ молиявий маблағларни тежашни таъминлади. Хулоса: компьютер дастурига асосланган жигарнинг токсик шикастланишларини диагностика қилиш ва даволашга оғирлик даражаси бўйича дифференциал ва автоматик ёндашув, шифохонага ётқизишнинг эрта босқичида ТГ билан оғриган беморларга сунъий интеллектни қўллашнинг ишончли ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ воситаси ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: сукцинатлар ва глюкуронат гепатопротекторининг комплекс қўлланилиши Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали (2025 йил 29 апрелдаги № 79-U буйруқ), Андижон филиали (2025 йил 10 январдаги № 8 буйруқ), Навоий филиали (2025 йил 3 сентябрдаги № 124/1 буйруқ) ва Наманган филиали (2025 йил 8 сентябрдаги № 210/16 буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: компьютер дастури асосида ишлаб чиқилган ўткир жигар етишмовчилигини прогноз қилиш шкаласи профилактик чора-тадбирларни эрта амалга ошириш имкониятини таъминлайди ва шу орқали клиник вазиятни бошқариш даражасини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: эрта прогноз мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш прогноз шкаласи ҳамда хавфни аниқловчи онлайн-калькуляторни яратиш орқали ташхислашни яхшилаш имконини берди. Бу шунингдек, юқори хавф гуруҳидаги беморларда интенсив терапияни кучайтириш орқали ушбу хавфли асоратнинг олдини олишга имкон беради. Бундай ёндашув ўткир жигар етишмовчилиги учраши даражасини 8% дан 3,5% гача камайтиришга ва ўлим кўрсаткичини 2,5 бараварга қисқартиришга хизмат қилди. Хулоса: сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ўткир жигар етишмовчилиги ривожланишини прогноз қилишнинг автоматилаштирилган ёндашуви беморларни эрта стратификация қилишни, профилактик ва даволаш тадбирларининг индивидуаллаштирилган тактикасини шакллантиришни таъминлайди.
бешинчи илмий янгилик: экзоген ва эндоген интоксикацияда жигарнинг токсик шикастланиши ва ҳужайра энергия алмашинувининг бузилиши эрта ташхислаш усули  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали (2025 йил 29 апрелдаги №79-У-сонли буйруқ), Андижон филиали (2025 йил 10 январдаги №8-сонли буйруқ), Навоий филиали (2025 йил 3 сентябрдаги №124/1-сонли буйруқ) ва Наманган филиали (2025 йил 8 сентябрдаги №210/16-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларни оғирлик даражаси бўйича табақалаштириш ва компьютер дастурлари асосида жигар етишмовчилигининг предикторларини аниқлаш клиник-лаборатор кўрсаткичларни яхшилаш, гепатитларнинг оғир кечиши частотасини камайтириш, беморларнинг реанимация ва токсикология бўлимларида бўлиш муддатини қисқартириш, даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги:  беморларнинг реанимация ва токсикология, комбустиология бўлимларида бўлиш муддатларини қисқартириш стационар даволаниш билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Хусусан, асоратлар частотаси 2,1 мартага камайди, бу эса реанимация, токсикология ва комбустиология бўлимларида даволанаётган ҳар бир бемор учун умумий 900 000 сўмдан ортиқ молиявий маблағни тежашни таъминлади. Хулоса: клиник амалиётга сунъий интеллект воситаларини жорий этиш юқори клиник аҳамиятга эга, чунки жигарнинг тоусик шикастланишларининг оғир кечиши хавфини эрта баҳолаш орқали ферментопатия, гипоксия, аммиакли интоксикацияни бостиришга қаратилган даволашни ўз вақтида бошлаш, даволаш самарадорлигини ошириш ва салбий натижалар частотасини камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish