Разикова Шахноза Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эрта ёшдаги болаларда сепсисни даволашғташхислаш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.1.PhD/Tib3445.
Илмий раҳбар: Хамраева Гульчехра Шахобовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Висолат Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухитдинова Хурия Нуритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасида олий таълимдан кейинги таълим институти (Тожикистон).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади даволашни такомиллаштириш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш мақсадида болаларда сепсиснинг клиник-лаборатор ва инструментал кўрсаткичларини баҳолаш асосида эрта даволаш-диагностика тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Боланинг бирламчи иммунодефицит ҳолати билан туғилиши онадаги сурункали касалликлар фонида, жумладан, анемия (53,3%), респиратор касалликлар (31,1%) ва туғруқнинг асоратли кечиши (21,2%), шунингдек, генитал ва экстрагенитал патологиялар мавжудлиги сепсис ривожланишига олиб келувчи муҳим омил эканлиги ўрганилиб, илмий жиҳатдан исботланган;
сепсис билан асоратланган пневмонияга чалинган эрта ёшдаги болаларнинг 60,7 фоизида микроорганизмларнинг ўсиши аниқланиши, бунда асосан граммусбат микрофлора устунлик қилиши аниқланган. Қоннинг бактериологик текширувида манфий натижалар кузатилишининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири (15,6%) бактериемия даражасининг пастлиги эканлиги асосланган;
сепсис билан асоратланган пневмонияга чалинган эрта ёшдаги болаларда пресепсин (PSP)нинг диагностик аҳамияти С-реактив оқсил (CRP), лактат ва прокальцитонин (PCT)га нисбатан юқори эканлиги, шунингдек, қон плазмасида PSP >400 pg/ml бўлиши ўлим хавфи юқорилиги билан боғлиқлиги исботланган;
эрта ёшдаги болаларни олиб боришнинг клиник-лаборатор жиҳатдан асосланган алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, у антибактериал даволашни ўз вақтида бошлаш ҳамда беморнинг ҳолатини динамик мониторинг қилиш орқали даволаш самарадорлигини назорат қилиш имконини бериши исботланган ва уни амалиётда қўллаш кўрсатмалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эрта ёшдаги болаларда сепсисни даволаш ва ташхислаш тактикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: «Эрта ёшдаги болаларда сепсисни эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш» номли методик қўлланма ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Илмий кэнгашининг 2023-йил 6-мартдаги 1-сон баённомаси хулосаси).
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 май санасидаги №4-сонли баёни хулосасига кўра, олинган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
биринчи илмий янгилик: сепсис билан асоратланган пневмония аниқланган эрта ёшдаги болаларда яллиғланиш маркери бўлган пресепсин кўрсаткичларининг 300 pg/ml дан юқори бўлиши касалликни эрта ташхислаш учун асос бўлиб, 400 pg/ml дан юқори бўлиши касалликнинг ўлимга олиб келиши исботланди. Илмий ишланмалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон (2025 йил 14 июлдаги 15911-сонли буйруқ) ва Тошкент вилояти (2025 йил 23 июлдаги 89-сонли буйруқ) вилоят филиаллари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда пневмония фонида юзага келадиган сепсисни эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини тўғри танлаш полиорган етишмовчилиги авж олишининг олдини олиш, касалхонага ётқизиш муддатларини қисқартириш ва ногиронликни олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда септик шокни эрта ташхислаш орқали деэскалацион антибактериал терапияни ўз вақтида бошлаш ва шу орқали беморнинг касалхонада бўлиш кунларини қисқартириш имконини беради. Хулоса: Сепсис ва септик шокни эрта ташхислаш ҳамда деэскалацион антибактериал терапияни ўз вақтида бошлаш полиорган етишмовчилигининг олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириш, беморнинг касалхонада бўлиш муддати ва ногиронлик хавфини камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: сепсис билан асоратланган пневмония билан касалланган эрта ёшдаги болаларда пресепсин кўрсаткичлари 350–400 pg/ml гача кўтарилган ҳолларда деэскалацион антибактериал терапияни қўллаш орқали қондаги гемодинамик ва респиратор барқарорлик, лейкоцитлар, лактат, СРО, ПКТ ва пресепсин даражасини камайишига олиб келиши исботланган. Илмий ишланмалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон (2025 йил 14 июлдаги 15911-сонли буйруқ) ва Тошкент вилояти (2025 йил 23 июлдаги 89-сонли буйруқ) вилоят филиаллари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: сепсис билан асоратланган пневмония билан касалланган болаларда сепсисни эрта ташхислаш, шунингдек, пресепсин даражаси 350–400 pg/ml дан ошганда деэскалацион антибактериал терапияни қўллаш, аъзо ва тизимларнинг ҳаётий муҳим функцияларининг кескин бузилишининг олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронлик хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда сепсисни эрта ташхислаш маркери сифатида пресепсинни қўллаш ва унинг кўрсаткичлари асосида антибактериал терапияни ўз вақтида коррекция қилиш асоратлар сонини камайтириш ва даволаш давомийлигини 9 кундан 6 кунгача қисқартириш имконини беради. Бу бир бемор учун харажатларни 902 055 сўмга иқтисод қилишни таъминлайди. Хулоса Пресепсинни сепсисни эрта ташхислаш маркери сифатида қўллаш ва унинг даражаси асосида антибактериал терапияни ўз вақтида коррекция қилиш сепсис билан асоратланган пневмония билан касалланган болаларда оғир аъзо ва тизимлар дисфункциясининг олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронлик хавфини камайтириш имконини беради. Мазкур ёндашув даволаш муддатини 9 кундан 6 кунгача қисқартириш ва ҳар бир бемор учун 902 055 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликка эришишни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: сепсис билан асоратланган пневмонияга шубҳа бўлган эрта ёшдаги болаларда антибиотикотерапияни бошлашдан аввал қонни микробиологик текшируви ва пресепсин даражасини аниқлаш касалхонага ётқизишнинг 1-соати давомида ўтказиш беморга антибактериал даво тактикасини эрта ва тўғри танлашда асосий омил эканлиги исботланди. Илмий ишланмалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон (2025 йил 14 июлдаги 15911-сонли буйруқ) ва Тошкент вилояти (2025 йил 23 июлдаги 89-сонли буйруқ) вилоят филиаллари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: сепсис билан асоратланган пневмония билан касалланган эрта ёшдаги болаларда антибиотик терапияси бошланишидан олдин, шифохонага ётқизилгандан сўнг 1 соат ичида қонни микробиологик текширувдан ўтказиш беморда сепсис ташхисини тўлиқ тасдиқлаш ва сезгирлик асосида антибактериал терапияни тузатиш учун асос бўлади. Иқтисодий самарадорлиги: беморлар қонининг микробиологик таҳлилини эрта олиш беморларда эрта сезгирлик асосида антибактериал даво тактикасини ўзгартириш ва клиник яхшиланишни эрта ривожланишига олиб келади, бу эса ўз навбатида реанимация бўлимида ётиш кунларининг 11,2% га қисқаришига олиб келади. Хулоса: қонни микробиологик текширувдан антибиотикотерапия бошланишидан олдин, госпитализациянинг биринчи соатида ўтказиш сепсис ташхисини эрта тасдиқлаш ва аниқланган қўзғатувчининг сезгирлигига асосланган антибактериал терапияни ўз вақтида коррекция қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: сепсисда беморларнинг даволаш тактикасини бошқариш учун ишлаб чиқилган алгоритм самарадорлиги клиник қарорлар қабул қилиш жараёнини ҳамда госпитал даврнинг барча босқичларида даволаш натижаларини ишончли равишда яхшилаш имконини берди. Мазкур ёндашув Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон (2025 йил 14 июлдаги 15911-сонли буйруқ) ва Тошкент вилояти (2025 йил 23 июлдаги 89-сонли буйруқ) вилоят филиаллари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: асоратлар частотасини камайтириш, системали бузилишлар оғирлигини пасайтиришда ифодаланди. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда сепсисни эрта ташхислаш маркери сифатида пресепсиндан фойдаланиш ва унинг динамик кўрсаткичлари асосида антибактериал терапияни ўз вақтида мақбуллаштириш асоратлар частотасини камайтириш имконини беради. Хулоса: Пресепсинни эрта диагностик маркер сифатида қўллаш ва унинг динамикаси асосида антибактериал терапияни ўз вақтида коррекция қилиш сепсис билан асоратланган пневмонияли болаларда оғир асоратларнинг олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва ногиронлик хавфини камайтиришга хизмат қилади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Эрта ёшдаги болаларда сепсисни даволаш-ташхислаш тактикасини мукаммаллаштириш» мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2026 йил 5 мартдаги 04/28-сонли хати юборилган.