Меликулов Аслиддин Хамрокуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меьда саратонининг меьда ости безига ўсиб ўтиши диагностикаси ва хирургик давосини такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1834.
Илмий раҳбар: Джураев Миржалол Дехқонович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедаминов Шухрат Каримович, тиббиёт фанлари доктори; Абдужаппаров Сулаймон Бахриддинович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий тарқалган меъда саратонида ўсманинг меъда ости бези тана ва дум қисмига ўсиб ўтиши ҳолатларида ташхислаш ва жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор меъда саратонининг меъда ости безига ўсиб киришини комплекс визуал ва морфологик баҳолаш асосида ўсманинг паренхимага инвазия чуқурлигини операциягача ва интраоперацион аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилиб, уларнинг морфологик инвазия даражаси билан ўзаро мувофиқлиги ҳамда жарроҳлик аралашуви ҳажмини дифференциал танлашдаги прогностик аҳамияти исботланган;
меъда саратонининг меъда ости бези тана ва дум қисмига ўсиб ўтишида инвазия чуқурлиги 2 мм гача, кўндаланг ўлчами 1,5 см гача ва бўйлама тарқалиши 3 см гача бўлган ҳолатларда меъда ости бези паренхимасининг ясси резекциясини бажариш мезонлари ишлаб чиқилиб, ушбу аъзо сақловчи жарроҳлик усулининг R0-резекцияни таъминлаши, маҳаллий рецидив хавфини оширмаслиги ҳамда функцисини сақлаш имконини бериши асосланган;
меъда саратонининг меъда ости бези тана ва дум қисмига ўсиб ўтишида гастропанкреатоспленик комплексни ягона блокда мобилизация қилишнинг анатомик-топографик тамойиллари асосланиб, комбинирланган гастрэктомия ва дистал гемипанкреатэктомияни бажаришнинг такомиллаштирилган босқичма-босқич усули ишлаб чиқилган ҳамда унинг радикал лимфодиссекция ва ўсмани моноблок тарзда олиб ташлаш учун оптимал жарроҳлик шароитини таъминлаши исботланган;
морфологик таҳлиллар асосида меъда ости безига ўсманинг чуқурлиги билан амалиётдан кейинги рецидивлар частотаси ўртасида узвий боғлиқлик мавжудлиги, яъни 2 мм дан ортиқ инвазия ҳолатларида гемипанкреатэктомия радикалликни таъминлайдиган ягона самарали усул эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меьда саратонинг меьда ости безига ўсиб ўтиши диагностикаси ва хирургик давосини ўрганишга бағишланган тадқиқот натижалари асосида қуйидагилар амалга оширилди:
биринчи илмий янгилик: илк бор меъда саратонининг меъда ости безига ўсиб кириш ҳолатларида ПЭТ/КТ, МРТ ва интраоперацион УТТ маълумотларини морфологик натижалар билан таққослаш орқали диагностика аниқлиги баҳоланиб, интраоперацион УТТ ва морфологик усули инвазия чуқурлигини аниқлашда энг ишончли усул эканлиги исботланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 26 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Меда саратонининг меда ости безига ўсиб ўтиши диагностикаси ва хирургик давосини такомиллаштириш” мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликлар натижалари 2024 йил 15 октябрдаги 155И-сонли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали ва 2024 йил 21 октябрдаги -106И-сонли буйруғи билан марказнинг Қашқадарё филиали клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/36-сонли хулосаси билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, меъда саратонининг меъда ости безига ўсиб кириш ҳолатларида ПЭТ/КТ, МРТ ва интраоперацион УТТ маълумотларини морфологик натижалар билан таққослаб баҳолаш асосида инвазия чуқурлигини аниқлашнинг юқори ишончли алгоритми ишлаб чиқилди. Бу ўсманинг ҳақиқий тарқалиш даражасини операция вақтида аниқ баҳолаш, жарроҳлик ҳажмини индивидуал танлаш, меъда ости бези паренхимасини асоссиз олиб ташлаш ҳолатларини камайтириш ва операциядан кейинги қандли диабет ҳамда ҳазм тизими бузилишлари хавфини пасайтириш имконини берди. Натижада беморларнинг узоқ муддатли функционал ҳолати ва ҳаёт сифати яхшиланишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, инвазия чуқурлигини аниқ баҳолаш асосида жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш орқали асоссиз кенгайтирилган операциялар сонини камайтириш имкони яратилди. Бу эса ҳар бир беморда операция ҳажмини камайтириш ҳисобига ўртача 1 140 000 сўмгача маблағ тежашга имкон берди. Шунингдек, меъда ости бези функциясини сақлаб қолиш ҳисобига операциядан кейин қандли диабет ривожланиш хавфи камайиб, амбулатор ва стационар даволаш харажатларини узоқ муддатда сезиларли қисқартириш имкони яратилди. Хулоса: меъда саратонининг меъда ости безига ўсиб кириш ҳолатларида интраоперацион УТТ ва морфологик усуллар асосида инвазия чуқурлигини аниқ баҳолаш алгоритмини амалиётга жорий этиш жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш, операция ҳажмини индивидуаллаштириш, меъда ости бези функциясини сақлаб қолиш, беморлар ҳаёт сифати ва узоқ муддатли функционал натижаларини яхшилаш имконини берди. Шу билан бирга, мазкур ёндашув ҳар бир беморни даволаш харажатларини ўртача 1 140 000 сўмгача камайтириш ҳамда операциядан кейин қандли диабет билан боғлиқ амбулатор ва стационар даволаш харажатларини узоқ муддатда сезиларли қисқартириш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: меъда саратонининг меъда ости бези тана ва дум қисмига ўсиб ўтиш ҳолатларида паренхимани ясси резекция қилиш учун эхосонографик, клиник ва морфологик кўрсатмалар тизими ишлаб чиқилиб, унинг онкологик хавфсизлиги ва функционал самарадорлиги асосланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 26 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Меда саратонининг меда ости безига ўсиб ўтиши диагностикаси ва хирургик давосини такомиллаштириш” мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликлар натижалари 2024 йил 15 октябрдаги 155И-сонли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали ва 2024 йил 21 октябрдаги -106И-сонли буйруғи билан марказнинг Қашқадарё филиали клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/36-сонли хулосаси билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, меъда саратонининг меъда ости бези тана ва дум қисмига ўсиб ўтиш ҳолатларида паренхимани ясси резекция қилиш учун эхосонографик, клиник ва морфологик кўрсатмалар тизимининг ишлаб чиқилиши ўсманинг ҳақиқий тарқалиш чегараларини аниқ баҳолаш ва жарроҳлик ҳажмини мақсадли танлаш имконини берди. Бу меъда ости бези тўқимасини максимал сақлаб қолиш, операциядан кейинги қандли диабет ва ҳазм тизими ферментатив етишмовчилиги хавфини пасайтириш, операция травматизмини камайтириш ҳамда беморларнинг узоқ муддатли функционал натижалари ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, паренхимани ясси резекция қилиш усулини танлаб қўллаш орқали асоссиз кенгайтирилган дистал гемипанкреатэктомия ва спленэктомия операцияларини қисқартириш имкони яратилди. Бу ҳар бир беморда операция ҳажмини камайтириш ҳисобига ўртача 1 140 000 сўмгача маблағ тежашга имкон берди. Шунингдек, меъда ости бези функциясини сақлаб қолиш ҳисобига операциядан кейин қандли диабет ривожланиши эҳтимоли пасайиб, амбулатор ва стационар даволаш харажатларини узоқ муддатда камайтириш имкони пайдо бўлди. Хулоса: Меъда саратонининг меъда ости бези тана ва дум қисмига ўсиб ўтиш ҳолатларида паренхимани ясси резекция қилиш учун ишлаб чиқилган кўрсатмаларни амалиётга жорий этиш жарроҳлик тактикасини индивидуаллаштириш, операция травматизмини камайтириш ва меъда ости бези функциясини сақлаб қолиш имконини берди, бу эса беморлар ҳаёт сифати ва узоқ муддатли функционал натижаларини яхшилашга хизмат қилди. Мазкур ёндашувни қўллаш ҳар бир беморни даволаш харажатларини ўртача 1 140 000 сўмгача камайтириш ҳамда операциядан кейин қандли диабет билан боғлиқ даволаш харажатларини узоқ муддатда камайтириш имконини таъминлади.
учинчи илмий янгилик: комбинирланган гастрэктомия ва дистал гемипанкреатэктомия амалиётининг техник босқичлари такомиллаштирилиб, операция вақтидаги қон йўқотишни камайтириш, меъда ости бези шикастланишининг олдини олиш ва унинг функционал фаолиятини сақлаб қолиш имкони бериши исботланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 26 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Меда саратонининг меда ости безига ўсиб ўтиши диагностикаси ва хирургик давосини такомиллаштириш” мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликлар натижалари 2024 йил 15 октябрдаги 155И-сонли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали ва 2024 йил 21 октябрдаги -106И-сонли буйруғи билан марказнинг Қашқадарё филиали клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/36-сонли хулосаси билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, комбинирланган гастрэктомия ва дистал гемипанкреатэктомия амалиёти техник босқичларининг такомиллаштирилиши операция вақтида меъда ости бези тўқимасининг шикастланиш хавфини камайтириш, қон йўқотиш ҳажмини пасайтириш ва эндо- ҳамда экзокрин функцияларни сақлаб қолиш имконини берди. Бу операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш, реабилитация жараёнини енгиллаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, операция техникасини такомиллаштириш ҳисобига операция вақтидаги ўртача қон йўқотиш 260±20 мл дан 15–20 мл гача камайди, бу трансфузион даволаш ва интенсив терапияга бўлган эҳтиёжни сезиларли қисқартириш имконини берди. Шунингдек, операция вақтининг 45–60 дақиқадан 18–20 дақиқагача қисқариши натижасида анестезиологик ва стационар харажатлар камайди. Ушбу омиллар ҳисобига ҳар бир беморда операция ва операциядан кейинги даволаш билан боғлиқ умумий харажатлар ўртача 1 140 000 сўмгача камайтирилди. Хулоса: комбинирланган гастрэктомия ва дистал гемипанкреатэктомия амалиёти техник босқичларининг такомиллаштирилиши операция хавфсизлигини ошириш, қон йўқотиш ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш, меъда ости бези функциясини сақлаб қолиш имконини берди. Ушбу ёндашувни амалиётга жорий этиш ҳар бир беморда операция ва операциядан кейинги даволаш харажатларини ўртача 1 140 000 сўмгача қисқартириш ҳамда стационарда даволаниш муддатларини камайтиришни таъминлади.
тўртинчи илмий янгилик: морфологик таҳлиллар асосида меъда ости безига ўсманинг чуқурлиги билан амалиётдан кейинги рецидивлар частотаси ўртасида узвий боғлиқлик мавжудлиги, яъни 2 мм дан ортиқ инвазия ҳолатларида гемипанкреатэктомия радикалликни таъминлайдиган ягона самарали усул эканлиги асосланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 26 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Меда саратонининг меда ости безига ўсиб ўтиши диагностикаси ва хирургик давосини такомиллаштириш” мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликлар натижалари 2024 йил 15 октябрдаги 155И-сонли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали ва 2024 йил 21 октябрдаги -106И-сонли буйруғи билан марказнинг Қашқадарё филиали клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/36-сонли хулосаси билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, морфологик таҳлиллар асосида меъда ости безига ўсманинг инвазия чуқурлиги билан операциядан кейинги рецидивлар частотаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш жарроҳлик тактикасини илмий асосда танлаш имконини берди. Инвазия 2 мм дан ортиқ бўлган ҳолатларда гемипанкреатэктомияни қўллаш ўсма тўқимасини тўлиқ олиб ташлаш, локорегионар рецидивлар хавфини камайтириш ва касаллик прогрессиясини секинлаштиришга хизмат қилди. Бу беморларнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш ва қайта операциялар эҳтимолини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, инвазия чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда радикал жарроҳлик ҳажмини танлаш операциядан кейинги рецидивлар, қайта жарроҳлик аралашувлари ва қўшимча адъювант даволаш харажатларини камайтириш имконини берди. Меъда ости бези функциясини сақлаб қолиш ҳисобига операциядан кейин қандли диабет ривожланиши хавфи камайиб, амбулатор даволаш харажатларидан ўртача 92 300 000 сўм, стационар даволаш харажатларидан ўртача 108 000 000 сўм тежаш имкони яратилди. Узоқ муддатли кузатувда умумий иқтисодий самара бир бемор ҳисобига 200 млн сўмдан ортиқ маблағни ташкил этиши мумкин. Хулоса: Инвазия чуқурлиги 2 мм дан ортиқ бўлган ҳолатларда гемипанкреатэктомияни танлашга асосланган ёндашувни амалиётга жорий этиш жарроҳлик радикаллигини таъминлаш, рецидивлар хавфини камайтириш ва беморларнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш имконини берди. Мазкур ёндашувни қўллаш натижасида операция ва операциядан кейинги даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш, шунингдек қандли диабет профилактикаси ҳисобига бир беморда узоқ муддатда 200 млн сўмдан ортиқ иқтисодий самарага эришиш имкони яратилди.