Каюмов Ғайратшер Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз-жағ соҳаси онкологик операциядан кейинги нуқсонларни комплекс реаблитацияси»; 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4947.
Илмий раҳбар: Гаффоров Сунатилло Амриллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Камолова Феруза Рахматиллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шариф Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз-жағ соҳаси аъзо ва тўқималарини операциядан кейинги анатомик шаклини тиклашда сунъий протезларни қўллаш самарадорлигини бахолаш ва реабилитация усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Фарғона вилояти ахолиси орасидаги юқори жағ соҳаси ёмон сифатли ўсмаларининг учраш частотаси, локализацияси, гистологик тузилма тавсифи ўрганилди, ретроспектив маълумотлар билан киёсий тахлили солиштирилиб этиопатогенизи тўғрисида етакчи омиллар ишлаб чиқилган;
юқори жағ соҳасида ёмон сифатли ўсмалари мавжуд инсонларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳолати ва организмнинг иммунологик барқарорлигини баҳолаш асосида жарроҳлик даврида, кейинги яқин ва узоқ муддатларда комплекс реабилитация чора-тадбирлари самарадорлиги индивидуал таҳлиллар асосида амалга оширилиши зарурати исботланган;
юқори ва пастки жағ учун, юзнинг ўрта сохаси аъзо ва тўқималари учун протезлар тайёрлашда виртуал хамда 3D – технологияларни қўллаб тўлиқ протез конструкциялари яратилиб қўлланилиш муддатлари оптималлаштириш имконияти аниқланган;
фонопедик терапия, механотерапия ва миогимнастика усулларини эрта қўллаш юқори жағ соҳаси аъзо ва тўқималари фаолият тризмини эрта тикланиши имкониятлари ёрдамида ёмон сифатли ўсмаларидан кейинги нуқсонларни бартараф этишда комплекс реабилитация самарадорлиги мезонларини ишлаб чиқишга асос бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2026 йил 12 майдаги 08/48-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор, Фарғона вилояти ахолиси орасидаги ЮЖС ЁСЎларнинг учраш частотаси, локализацияси, гистологик тузилма тавсифи ўрганилди, ретроспектив маълумотлар билан қиёсий тахлили солиштирилиб этиопатогенизи тўғрисида етакчи омиллар ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Фарғона вилояти аҳолиси орасида юз-жағ соҳаси ўсмаларининг учраш частотаси, локализацияси ва гистологик тузилмаси илк бор комплекс ўрганилди. Олинган ретроспектив маълумотлар асосида касалликнинг этиопатогенезида етакчи омиллар аниқланиб, ташхис ва профилактикани такомиллаштириш учун илмий асос яратилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали (02.02.2026 йил, №21 сонли Буйруқ), Фарғона вилоят стоматология шифохонасида (02.02.2026 йил, №21 сонли Буйруқ) стоматология амалиётига татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари юз-жағ соҳаси ўсмаларини эрта аниқлаш ва профилактик чораларни самарали ташкил этишга хизмат қилади. Бу аҳоли орасида касалликнинг асоратлари ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга ҳамда стоматологик ёрдам сифатини оширишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Юз-жағ соҳаси ўсмаларини эрта ташхислаш ва тўғри клиник тактикани танлаш ортиқча лаборатор ва инструментал текширувлар сонини камайтиради. Бу бир беморни ташхислаш ва даволаш харажатларини ўртача 1150000 сўмгача камайтириш имконини беради ҳамда тиббий муассасаларда молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди. Хулоса: Тадқиқот натижалари Фарғона вилояти аҳолисида юз-жағ соҳаси ўсмаларининг тарқалиши, локализацияси ва этиопатогенезига оид муҳим илмий маълумотларни аниқлаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор, ЮЖС даги ЁСЎси мавжуд инсонларнинг ОБШҚнинг ҳолати ва организмнинг иммунологик барқарорлигини баҳолаш асосида жарроҳлик даврида, кейинги яқин ва узоқ муддатларда комплекс реабилитация чора-тадбирлари самарадорлиги индивидуал таҳлиллар асосида амалга оширилиши зарурати асослаб берилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳолати ва иммунологик статусни ҳисобга олган ҳолда жағ-юз соҳасида хавфли ўсмалари бўлган беморларни комплекс реабилитация қилишни индивидуал режалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали (02.02.2026 йил, №21 сонли Буйруқ), Фарғона вилоят стоматология шифохонасида (02.02.2026 йил, №21 сонли Буйруқ) стоматология амалиётига татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Индивидуал ёндашувга асосланган комплекс реабилитация усуллари беморларда асоратлар ривожланишини камайтиришга ва функционал ҳолатнинг тезроқ тикланишига ёрдам беради. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига ва уларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Иммунологик ҳолат ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда реабилитацияни индивидуал режалаштириш даволаш жараёнини оптималлаштиради. Натижада такрорий муолажалар ва асоратлар билан боғлиқ харажатлар камайиб, бир беморни даволаш харажатларини ўртача 685000 сўмгача қисқартириш имконини беради. Хулоса: Олинган натижалар юз-жағ соҳаси ўсмалари мавжуд беморларда оғиз бўшлиғи ҳолати ва иммунологик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда комплекс реабилитацияни ташкил этиш муҳимлигини кўрсатди.
учинчи илмий янгилик илк бор, юқори ва пастки жағ учун, юзнинг ўрта сохаси аъзо ва тўқималари учун протезлар тайёрлашда ракамли технологиянинг 3D моделлаштириш имкониятлари радикал жарроҳлик оқибатидаги аъзо ва тўқималарнинг анатомик-физиологик холатини дастлабки шаклигача тиклаш имконияти ва муддатларини оптималлаштишда ягона усул эканлиги исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти шундан иборатки: Юқори ва пастки жағ ҳамда юзнинг ўрта соҳаси аъзо ва тўқималари учун протезлар тайёрлашда рақамли технологиялар ва 3D-моделлаштириш имкониятларининг афзалликлари илмий жиҳатдан асослаб берилди. Ушбу усул радикал жарроҳликдан кейин юз-жағ аъзо ва тўқималарининг анатомик-физиологик ҳолатини максимал даражада қайта тиклаш имконини бериши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ қилиниши: олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали (02.02.2026 йил, №21 сонли Буйруқ), Фарғона вилоят стоматология шифохонасида (02.02.2026 йил, №21 сонли Буйруқ) стоматология амалиётига татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: 3D-моделлаштиришга асосланган протезлаш беморларда эстетик ва функционал тикланишни тезлаштиради. Бу беморларнинг ҳаёт сифати, нутқ, чайнаш ва ижтимоий мослашув даражасини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Рақамли 3D-моделлаштириш асосида протез тайёрлаш протез конструкцияларини аниқ ва тез ишлаб чиқиш имконини беради. Натижада қайта ишлаш ва такрорий тайёрлаш ҳолатлари камайиб, даволаш муддати қисқаради ҳамда бир беморга тўғри келадиган умумий харажатлар ўртача 986000 сўмгача камайиши мумкин. Хулоса: тадқиқот доирасида илк бор юқори ва пастки жағ ҳамда юзнинг ўрта соҳаси аъзо ва тўқималари учун протез конструкцияларини лойиҳалаш ва тайёрлашда рақамли технологиялар ҳамда 3D-моделлаштириш имкониятларининг афзалликлари илмий жиҳатдан асослаб берилди.
тўртинчи илмий янгиликнинг: илк бор, ЮЖС даги ЁСЎда “Хаёт сифати” мезонларига таяниб касаллик босқичларида даволаш-профилактика ва реабилитация муддатлари, турлари ва даражаларига хар бир беморга индивидуал режалар ишлаб чиқиш хамда амал қилиш рухий реакцияларни интенсивлигини назорат қилишда, ижтимоий ва меҳнат фаолиятини тиклашда клиник муассаса имкониятлари бахолаш хамда реабилитация афзалликлари мезонларига асос солинди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Юз-жағ соҳаси ўсмаларида “ҳаёт сифати” мезонларига таяниб касаллик босқичларига мос равишда даволаш, профилактика ва реабилитация чора-тадбирларини индивидуал режалаштиришнинг илмий асослари ишлаб чиқилди. Бу ёндашув ҳар бир бемор учун оптимал реабилитация муддати, тури ва даражасини белгилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ қилиниши: олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали (02.02.2026 йил, №21 сонли Буйруқ), Фарғона вилоят стоматология шифохонасида (02.02.2026 йил, №21 сонли Буйруқ) стоматология амалиётига татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: “Ҳаёт сифати” кўрсаткичларига асосланган индивидуал реабилитация дастурлари беморларда руҳий ҳолатни барқарорлаштириш ва стресс реакцияларини камайтиришга ёрдам беради. Бу эса беморларнинг ижтимоий ва меҳнат фаолиятига тезроқ қайтишини таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Индивидуал реабилитация режаларини ишлаб чиқиш даволаш жараёнини мақсадли ва самарали ташкил этиш имконини беради. Натижада ортиқча муолажалар ва узоқ давом этувчи стационар даволаниш ҳолатлари камайиб, бир беморга тўғри келадиган умумий тиббий харажатлар ўртача 755000 сўмгача қисқариши мумкин. Хулоса: юз-жағ соҳаси ёмон сифатли ўсмалари бўлган беморларни комплекс реабилитация қилишда «Ҳаёт сифати» мезонларига асосланган индивидуал режалаштириш тизими психоэмоционал ҳолатни назорат қилиш, ижтимоий-меҳнат реадаптациясини тезлаштириш ва тиббий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосланган йўналиши сифатида тавсия этилади.