Жиянбаев Отабек Эшдавлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш ва унга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш», 14.00.33 - Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5252.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва илмий кенгаш рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳуузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.11.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Хилола Пулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
тиббиёт техникасини маҳаллий шарт-шароитларда самарали ишлаб чиқариш ва унга хизмат кўрсатиш амалиётини тизимли равишда ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт муассасаларида тиббий ускуналардан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида «тиббий муҳандис - шифокор - тиббий ускуна» ўзаро ҳамкорлик тизимининг менежмент модели ишлаб чиқилган ҳамда мазкур модел техник носозликлар, инсон омили ва эксплуатацион хавфларни камайтиришга хизмат қилиши асосланган;
соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий техника сервисини самарали бошқариш, сифат барқарорлигини таъминлаш ва профилактик хизмат кўрсатишни тизимлаштиришга қаратилган «Самарали тиббий жараён» гибрид усулини маҳаллий инфратузилма ҳамда ресурс шароитида қўллаш мезонлари аниқланган ва унинг сервис жараёнлари самарадорлигига таъсири исботланган;
сунъий интеллект воситалари ёрдамида тиббий техниканинг бузилиш хавфи ва клиник муҳитдаги ишончлилик даражасини баҳолашга асосланган техник хизмат кўрсатиш ресурсларини бошқариш эвристик алгоритми ишлаб чиқилган; бунда ускуналар юқори (0,8 < I ≤ 1,0), қониқарли (0,5 < I ≤ 0,8) ва паст (0 < I ≤ 0,5) ишончлилик тоифаларига ажратилиб, хизмат кўрсатиш харажатларини мақбуллаштириш ва тиббий ёрдам узлуксизлигини таъминлаш жараёни оптималлаштирилган;
республика тиббиёт муассасаларида тиббий ускуналарга техник хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган интеллектуал бошқарув модели ишлаб чиқилган; мазкур модел эксплуатация маълумотларини реал вақт режимида таҳлил қилиш, профилактик режаларни автоматик шакллантириш, шунингдек, сунъий интеллект ва катта маълумотлар (Big Data) асосида метрологик текширув ҳамда таъмирлаш интервалларини мақбуллаштириш имконини бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш ва унга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш» мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: тиббиёт муассасаларида тиббий ускуналардан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган «тиббий муҳандис - шифокор - тиббий ускуна» ўзаро ҳамкорлик тизимининг менежмент модели техник носозликлар, инсон омили ва эксплуатацион хавфларни камайтиришга хизмат қилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгашининг 2025 йил 26 февралдаги 48-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам клиник шифохонасининг 2025 йил 6 мартдаги 20-сонли ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 4 мартдаги 47-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 27 майдаги 05/17-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: тиббий техникаларни ишлаб чиқаришда маҳсулот сифати барқарорлашиб, соғлиқни сақлаш муассасаларини ишончли ва хавфсиз жиҳозлар билан таъминлаш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлик: автоматлаштириш технологияларининг синергиясига эришилиб, сервис тизимидаги носозликлар 17-20 фоизга камайган, таъмирлаш муддатлари 25-30 фоизга қисқарган ҳамда умумий эксплуатацион самарадорлик 1,6-1,8 баробарга ошган.
иккинчи илмий янгилик: соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий техника сервисини самарали бошқариш, сифат барқарорлигини таъминлаш ва профилактик хизмат кўрсатишни тизимлаштиришга қаратилган «Самарали тиббий жараён» гибрид усулини маҳаллий инфратузилма ҳамда ресурс шароитида қўллаш мезонлари аниқланганлиги ва унинг сервис жараёнлари самарадорлигига таъсири исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгашининг 2025 йил 26 февралдаги 48-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур усул «Chirana Asia» ҚК МЧЖнинг 2025 йил 28 февралдаги 5/25d-сонли ҳамда «TCMT» ҚК МЧЖнинг 2025 йил 26 февралдаги 25r-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 27 майдаги 05/17-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: тиббий муҳандислар ва шифокорлар ўртасидаги интеграциялашган ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ходимларнинг қурилмалардан фойдаланиш маданияти юксалтирилган ҳамда инсон омили туфайли келиб чиқадиган хатоларнинг олди олинган. Иқтисодий самарадорлик: учлик модел жорий этилган муассасаларда таъмирга муҳтож қурилмалар улуши 2,8 фоиздан 1,9 фоизга қисқарган ҳамда тиббий ускуналарнинг ишончлилиги ва техник хавфсизлик даражаси 1,7 баробарга ошган.
учинчи илмий янгилик: сунъий интеллект воситасида тиббий техниканинг бузилиш хавфи ва клиник муҳитдаги ишончлилик даражасини баҳолаш асосида техник хизмат кўрсатиш ресурсларини бошқаришнинг эвристик алгоритми ишлаб чиқилганлиги, ускуналар ишончлилик даражасига кўра юқори (0,8 < I ≤ 1,0), қониқарли (0,5 < I ≤ 0,8) ва паст (0 < I ≤ 0,5) тоифаларга ажратилган ҳолда хизмат кўрсатиш харажатларини мақбуллаштириш ва тиббий ёрдам узлуксизлигини таъминлаш жараёни оптималлаштирилганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгашининг 2025 йил 26 февралдаги 48-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар «Chirana Asia» ҚК МЧЖнинг 2025 йил 28 февралдаги 5/25d-сонли ҳамда «TCMT» ҚК МЧЖнинг 2025 йил 26 февралдаги 25r-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 27 майдаги 05/17-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ҳар бир тиббий ускуна учун индивидуал профилактик таъмирлаш ва сервис интерваллари белгиланиб, тиббий техникадан фойдаланишда узлуксизлик таъминланган. Иқтисодий самарадорлик: алгоритм қўлланилиши натижасида хизмат кўрсатиш харажатлари, эҳтиёт қисмлар сарфи ва техник хатолар 20-25 фоизгача мақбуллаштирилган; «TCMT» ҚК МЧЖда йилига 189 600 000 сўм, «Chirana Asia» ҚК МЧЖда 86 400 000 сўм маблағ тежалиб, умумий иқтисодий самарадорлик 276 000 000 сўмни ташкил этган.
тўртинчи илмий янгилик: республика тиббиёт муассасаларида тиббий ускуналарга техник хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган интеллектуал бошқарув модели ишлаб чиқилганлиги, мазкур модел профилактик режаларни автоматик шакллантириш, эксплуатация маълумотларини реал вақт режимида таҳлил қилиш ҳамда метрологик текширув ва таъмирлаш интервалларини сунъий интеллект алгоритмлари ва катта маълумотлар таҳлили (Big Data) асосида оптималлаштириш имконини бериши бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгашининг 2025 йил 26 февралдаги 48-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 4 мартдаги 47-сонли, «Chirana Asia» ҚК МЧЖнинг 2025 йил 28 февралдаги 5/25d-сонли ҳамда «TCMT» ҚК МЧЖнинг 2025 йил 26 февралдаги 25r-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 27 майдаги 05/17-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: интеллектуал бошқарув модели жорий этилиши натижасида тиббиёт муассасаларида ускуналарнинг доимий шай ҳолати таъминланиб, тўғри клиник қарорлар қабул қилиш ва даволаш жараёнларининг узлуксизлиги таъминланган. Иқтисодий самарадорлик: оптималлаштирилган бошқарув тизими орқали профилактик таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари ўртача 18-22 фоизга қисқарган. Хулоса: ишлаб чиқилган менежмент модели, гибрид усул, эвристик алгоритм ва интеллектуал бошқарув ечимларининг амалиётга жорий қилиниши тиббий ускуналарнинг ишончлилиги ҳамда доимий шайлигини ошириш, носозликларнинг олдини олиш, сервис харажатларини қисқартириш ва тиббий ёрдам узлуксизлигини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish