Аляви Муфассал Насирхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Стабил зўриқиш стенокардиясида сурункали тарқалган пародонтитни олдини олиш ва даволаш чораларини такомиллаштириш”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №2019.1.PhD/Tib782.
Илмий раҳбар: Хайдаров Артур Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар)номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Соколович Наталья Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг  мақсади стабил  стенокардияси бўлган беморларда сурункали генерализациялашган пародонтитнинг профилактикаси ва даволаш самарадорлигини оптималлаштириш ҳамда оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
стабил зўриқиш стенокардияси билан кечувчи сурункали тарқалган пародонтитда GI, OHI-S, PMA ва KPI индексларининг 1,4–1,8 баробар ошиши, пародонтал чўнтак чуқурлигининг 6,2±0,52 мм гача ортиши ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг SCORE ва Reynolds шкалалари бўйича баҳоланган юқори кардиоваскуляр хавф билан боғлиқлиги аниқланган;
стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда сурункали тарқалган пародонтит оғирлашиши билан яллиғланиш олди цитокинлари IL-1β ва IL-6 миқдорининг 1,8–2,4 баробар ошиши, яллиғланишга қарши цитокин IL-10 даражасининг 1,5 баробар пасайиши, эндотелин-1 ва VEGF кўрсаткичларининг эса 1,7–2,1 баробар ортиши кузатилиши исботланган;
биофаол ва иммуномодулятор препаратлар қўлланган комплекс даволаш натижасида IL-1β ва IL-6 даражасининг 1,6–2,3 баробар пасайиши, IL-10 кўрсаткичининг 1,4 баробар ошиши ҳамда клиник стоматологик индексларнинг 35–48% га яхшиланиши асосланган;
стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда юрак-қон томир хавфини ҳисобга олган ҳолда сурункали тарқалган пародонтитни ташхислаш ва профилактика қилиш алгоритмини қўллаш натижасида асоратлар ривожланиш хавфи 22–27% га камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2026 йил 12 январдаги01/15-сонли хулосаси кўра:
биринчи илмий янгилик: стабил зўриқиш стенокардияси билан кечувчи сурункали тарқалган пародонтитда GI, OHI-S, PMA ва KPI индексларининг 1,4–1,8 баробар ошиши, пародонтал чўнтак чуқурлигининг 6,2±0,52 мм гача ортиши ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг SCORE ва Reynolds шкалалари бўйича баҳоланган юқори кардиоваскуляр хавф билан боғлиқлиги аниқланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:олинган илмий-амалий маълумотлар- 1.Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича буйруқ(27-июл 2025-йил №53- сонли );2. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилди(2025 йил, 22-июндаги№02/16-сонли)лари амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: стабил стенокардияси бўлган беморларда пародонтит профилактикаси ва даволаш сифатини оширишдан иборат бўлиб, бу асоратлар частотасини пасайтиради, қимматбаҳо даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Тадқиқот натижалари аҳолининг стоматологик саводхонлигини оширади ва меҳнатга лаёқатлиликни сақлашга ёрдам беради; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган диагностик-профилактик ёндашувларни амалга ошириш стабил стенокардияси бўлган беморларда пародонтитнинг қайталаниш частотасини 20–30% га, қимматбаҳо пародонтологик аралашувлар ҳажмини 25–35% га камайтириш ва даволаш учун умумий харажатларни 15–25% га қисқартириш имконини беради. Терапия ва профилактикага бўлган мойилликнинг ортиши тиббий юкламани қўшимча равишда 10–18% га камайтириб, барқарор иқтисодий самарани таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда сурункали тарқалган пародонтит оғирлашиши билан яллиғланиш олди цитокинлари IL-1β ва IL-6 миқдорининг 1,8–2,4 баробар ошиши, яллиғланишга қарши цитокин IL-10 даражасининг 1,5 баробар пасайиши, эндотелин-1 ва VEGF кўрсаткичларининг эса 1,7–2,1 баробар ортиши кузатилиши исботланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:олинган илмий-амалий маълумотлар- 1.Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича буйруқ(27-июл 2025-йил №53- сонли ); 2. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилди (2025 йил, 22-июндаги №02/16-сонли)лари амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларнинг поликлиникалар амалиётига жорий этилиши стабил стенокардия фонида пародонт касалликларининг юзага келиши мумкин бўлган асоратларининг олдини олади, тиббий-ижтимоий самарадорликни оширади, бу эса ўз навбатида даволаш учун умумий харажатларнинг камайишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлик: қиёсланаётган вариантларнинг харажат-самарадорлиги таҳлилини ўтказишда, харажатларни минималлаштириш таҳлилидан фарқли ўлароқ, улар катта ёки кичик, аммо тенг бўлмаган самарадорлик билан тавсифланади. Беморларни даволашнинг харажат-самарадорлиги таҳлили шуни кўрсатдики, ушбу усулни қўллашдан олинган иқтисодий самара 54794,52 сўмни ташкил этди. Илмий натижаларнинг жорий этилиши стабил стенокардия фонида сурункали тарқалган пародонтитни эрта ташхислаш ва даволаш ҳамда беморларда асоратлар ривожланишининг олдини олиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: биофаол ва иммуномодулятор препаратлар қўлланган комплекс даволаш натижасида IL-1β ва IL-6 даражасининг 1,6–2,3 баробар пасайиши, IL-10 кўрсаткичининг 1,4 баробар ошиши ҳамда клиник стоматологик индексларнинг 35–48% га яхшиланиши асосланган;  бу анъанавий терапияга нисбатан стоматологик клиник кўрсаткичлар ва лаборатория маркерларини яхшилаш билан намоён бўлади; илмий янгиликнинг аҳамияти: стабил зўриқиш стенокардиябилан оғриган беморларни комплекс кўп босқичли пародонтологик текширувдан ўтказиш зарурлигини асослаш пародонт тўқималаридаги ўзгаришларни эрта аниқлаш ва шахсийлаштирилган профилактика стратегияларини яратишга илмий асосланган ёндашувни шакллантиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар- 1.Чирчиқ шаҳар ар вилоят кўп тармоқли шифохонаси бўйича буйруқ (02-июл 2025-йил №90-сонли); 2. Республика ихтисослаштирилган кардиология  илмий-амалий марказида амалга оширилди (2025 йил, 02-июлдаги №212-сонли)лари амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: стабил стенокардия билан оғриган беморларда сурункали тарқалган пародонтитнинг асосий омиллари анамнези тўлиқ ўрганилди ва биз таклиф қилган даволаш усули ёрдамида беморларнинг тез тузалиши кузатилди, амбулатор қабуллар сони камайди, стационарда даволаниш вақтидаги сарф-харажатлар камайди, кам миқдордаги дори воситалари сарфланди.
тўртинчи илмий янгилик: стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда юрак-қон томир хавфини ҳисобга олган ҳолда сурункали тарқалган пародонтитни ташхислаш ва профилактика қилиш алгоритмини қўллаш натижасида асоратлар ривожланиш хавфи 22–27% га камайиши исботланган; Чирчиқ шаҳар вилоят кўп тармоқли шифохонаси (2025-йил 02 июлдаги 90-сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология  илмий-амалий маркази (2025 йил 02-июлдаги №212-сонли буйруқ)ларининг  амалий фаолиятида  жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: стабил стенокардия билан оғриган беморларда сурункали тарқалган пародонтитнинг биз таклиф қилган даволаш усули ёрдамида беморларнинг тез тузалиши кузатилди, амбулатор қабуллар сони камайди, стационарда даволаниш вақтидаги сарф-харажатлар камайди, кам миқдордаги дори воситалари сарфланди; иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган мажмуавий босқичли алгоритм  стабил зўриқиш стенокардияга чалинган беморларда юрак-қон томир юқори хавфини ҳисобга олган ҳолда сурункали тарқалган пародонтитни эрта ташхислаш, асоратларни олдини олиш ва оптимал стоматологик тактикасини белгилаш имконини беради, терапия ва профилактикага бўлган мойилликнинг ортиши тиббий юкламани қўшимча равишда 10–18% га камайтириб, барқарор иқтисодий самарани беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish