Акрамхужаева Азиза Баходир қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечаётган бронхиал астмали ўсмир болаларда жинсий ривожланишни ўрганиш”, 14.00.09 - Педиатрия, 14.00.36 - Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2025.2.PhD/Tib5907.
Илмий рахбарлар:Абдуллаева Дилорам Тельмановна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент, Абдуллаева Дилафруз Гайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бронхиал астма билан касалланган ўсмирларда нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бронхиал астма билан оғриган болалар орасида нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазиясининг учраш частотаси 59,8% (n=64) да  қайд этилганлиги ҳамда қуйидаги фенотипик белгилар: астеник тана тузилиши (57,8%), тери гиперэластиклиги (53,1%), қон-томир дистонияси (48,3%), ясси оёқлик (47,9%), қад-қомат бузилиши (45,3%) ва мушак гипотонияси (42,2%) билан тавсифланган, 13-17 ёшли ўсмирларда жинсий ривожланишнинг кечикиши 42,2% ҳолатда учраганлиги асосланган;
бронхиал астма ва нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда витамин-минерал ҳолатнинг яққолроқ бузилишлари: кальций (1,95±0,11 га нисбатан 2,14±0,15 ммоль/л), рух (9,57±1,37 га нисбатан 11,17±0,85 мкмоль/л) ва магний (0,59±0,06 га нисбатан 0,65±0,05 ммоль/л) миқдорининг пасайиши билан тавсифланган, бунда ушбу бузилишларнинг ифодаланганлиги БА оғирлиги ортиши билан кучайган ва IV босқичда энг юқори даражага етган (Ca - 1,78±0,12 ммоль/л; Zn – 8,62±0,93 мкмоль/л; Mg – 0,53±0,05 ммоль/л), БА+НДСТда кальций танқислиги частотаси 90,6%ни, НДСТсиз БАда эса 39,5%ни ташкил этганлиги (χ²=29,6; p<0,01) асосланган;
нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астмали 12–17 ёшли БА НДСТ фонида кечган ўсмирларда касаллик оғирлашиши тизимли яллиғланиш жавобининг кучайиши билан кечган: БАнинг II-IV босқичларида NLR кўрсаткичи мос равишда 2,24±0,10 дан 2,91±0,11 ва 3,82±0,21 гача, TLR эса 104,7±4,2 дан 130,2±4,6 ва 162,0±8,5 гача изчил ошган; шу билан бирга, ўғил болаларда ФСГ (3,92±1,35; 1,83±0,37; 0,86±0,10 мМЕ/мл), ЛГ (3,08±0,45; 1,93±0,33; 1,00±0,11 мМЕ/мл) ва тестостерон (3,71±1,24; 3,16±0,86; 1,09±0,14 нмоль/л) даражаларининг пасайиши ҳамда пролактин миқдорининг (15,6±1,84; 17,9±1,57; 21,2±2,05 нг/мл) ошиши кузатилган; қиз болаларда эса пролактин миқдорининг НДСТсиз БА га нисбатан (16,02±0,85; 9,60±0,96 нг/мл) га ошиши, эстрадиол миқдорининг (12,80±1,84; 23,20±2,71 пг/мл)га пасайиши, ФСГ (2,52±0,41; 3,08±0,51 мМЕ/мл), ЛГ (2,31±0,31; 3,48±0,43 мМЕ/мл) ва тестостерон (1,02±0,14; 1,91±0,61 нмоль/л) миқдорининг пасайиш тенденцияси асосланган (p>0,05);
нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астмали ўсмир болаларда жинсий ривожланиш бузилишларини профилактикаси ва эрта диагностика қилиш бйича хавф гуруҳларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда диагностик тактикани оптималлаштириш имконини берувчи комплекс ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бронхиал астма билан касалланган бемор болаларда клиник, лаборатор текширувлар орқали касалликнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш хамда комплекс диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: бронхиал астма билан оғриган болалар орасида нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазиясининг учраш частотаси 59,8% (n=64) да  қайд этилганлиги ҳамда қуйидаги фенотипик белгилар: астеник тана тузилиши (57,8%), тери гиперэластиклиги (53,1%), қон-томир дистонияси (48,3%), ясси оёқлик (47,9%), қад-қомат бузилиши (45,3%) ва мушак гипотонияси (42,2%) билан тавсифлангани, 13-17 ёшли ўсмирларда жинсий ривожланишнинг кечикиши 42,2% ҳолатда учрагани асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт универсистети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда 05-25/579-т билан тасдиқланган «Нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астма билан касалланган қизларда жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш» ҳамда 2025 йил 26 майдаги 05-25/580-т билан тасдиқланган «Бронхиал астма билан касалланган қизларда жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш» номли услубий тавсияномаларда акс эттирилган ва  Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонаси 2025 йил 17 июндаги 47-сонли буйруқ,  Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази  2025 йил 20 июндаги 75-n-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги кечиктирилган балоғатга етиш учун асосли хавф гуруҳини шакллантириш имкониятида намоён бўлди: кечиктирилган менархе (>14 ёш) кузатилган қизлар улуши 10–12 % гача камайди, оғир психосоциал оқибатларга эга беморлар сони эса 10 нафардан 1 нафаргача қисқарди, бу 88,3 % профилактик самарадорликка мос келади. Иқтисодий самарадорлиги эрта фенотиплаш натижасида касалхонага ётқизиш частотасининг йилига 2,4 мартадан 1,5 мартагача камайиши ва стационар даволаниш харажатларининг 6 000 000 сўмдан 3 750 000 сўмгача қисқариши билан ифодаланди. Натижада ҳар бир бемор учун йилига ўртача 2 250 000 сўм тежамкорликка эришилди. Умумий иқтисодий таъсир ҳар бир ўсмир учун йилига камида 1 700 000-2 000 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: олинган натижалар таклиф этилган ёндашувнинг бронхиал астма болаларда тиббий ёрдам сифатини ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамиятга касалхонага ётқизиш частотаси ва стационар даволаниш харажатларининг қисқариши ҳар бир бемор учун йилига ўртача 2 250 000 сўм маблағ тежалишига имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: бронхиал астма ва нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган болаларда витамин-минерал ҳолатнинг яққолроқ бузилишлари: кальций (1,95±0,11 га нисбатан 2,14±0,15 ммоль/л), рух (9,57±1,37 га нисбатан 11,17±0,85 мкмоль/л) ва магний (0,59±0,06 га нисбатан 0,65±0,05 ммоль/л) миқдорининг пасайиши билан тавсифланган, бунда ушбу бузилишларнинг ифодаланганлиги БА оғирлиги ортиши билан кучайган ва IV босқичда энг юқори даражага етган (Ca - 1,78±0,12 ммоль/л; Zn - 8,62±0,93 мкмоль/л; Mg - 0,53±0,05 ммоль/л), БА+НДСТда кальций танқислиги частотаси 90,6%ни, НДСТсиз БАда эса 39,5%ни ташкил этганлиги (χ²=29,6; p<0,01) асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт универсистети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда 05-25/579-т билан тасдиқланган «Нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астма билан касалланган қизларда жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш» ҳамда 2025 йил 26 майдаги 05-25/580-т билан тасдиқланган «Бронхиал астма билан касалланган қизларда жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш» номли услубий тавсияномаларда акс эттирилган ва  Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонаси 2025 йил 17 июндаги 47-сонли буйруқ,  Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази  2025 йил 20 июндаги 75-n-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: микроэлементлар етишмовчилигини эрта аниқлаш ва балоғат даври ривожланишини тизимли мониторинг қилиш имкониятини яратиш иккиламчи жинсий белгиларни ёшга мос шаклланиши ҳамда балоғат ривожланишидаги оғишлар ўз вақтида аниқланиб, коррекция қилинши ва  ўсмирларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш, уларнинг психологик мослашувини яхшилаш ва келгусидаги ижтимоий ҳамда тиббий хавфларни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги қўшимча текширувларга эҳтиёжнинг камайиши ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 600 000 сўм тежалиши ва олти нафар беморда кечиктирилган менархенинг олди олиниши орқали жами 3 600 000 сўм маблағ тежалиши билан тасдиқланди. Бу таклиф этилган ёндашувнинг клиник ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. Хулоса. Таклиф этилган ёндашув Д витамини ва микроэлементлар етишмовчилигини эрта аниқлаш, балоғат ривожланишидаги оғишларни ўз вақтида коррекция қилиш ҳамда ўсмирларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш имконини берди. Натижада психологик мослашув яхшиланиб, келгусидаги ижтимоий ва тиббий хавфлар камайди. Қўшимча текширувларга эҳтиёжнинг қисқариши ва кечиктирилган менархе ҳолатларининг олди олиниши эса таклиф этилган усулнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаб, унинг амалиётга кенг жорий этиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астмали 12–17 нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астмали 12–17 ёшли БА НДСТ фонида кечган ўсмирларда касаллик оғирлашиши тизимли яллиғланиш жавобининг кучайиши билан кечган: БАнинг II–IV босқичларида NLR кўрсаткичи мос равишда 2,24±0,10 дан 2,91±0,11 ва 3,82±0,21 гача, TLR эса 104,7±4,2 дан 130,2±4,6 ва 162,0±8,5 гача изчил ошган; шу билан бирга, ўғил болаларда ФСГ (3,92±1,35; 1,83±0,37; 0,86±0,10 мМЕ/мл), ЛГ (3,08±0,45; 1,93±0,33; 1,00±0,11 мМЕ/мл) ва тестостерон (3,71±1,24; 3,16±0,86; 1,09±0,14 нмоль/л) даражаларининг пасайиши ҳамда пролактин миқдорининг (15,6±1,84; 17,9±1,57; 21,2±2,05 нг/мл) ошиши кузатилган; қиз болаларда эса пролактин миқдорининг НДСТсиз БА га нисбатан (16,02±0,85; 9,60±0,96 нг/мл) га ошиши, эстрадиол миқдорининг (12,80±1,84; 23,20±2,71 пг/мл)га пасайиши, ФСГ (2,52±0,41; 3,08±0,51 мМЕ/мл), ЛГ (2,31±0,31; 3,48±0,43 мМЕ/мл) ва тестостерон (1,02±0,14; 1,91±0,61 нмоль/л) миқдорининг пасайиш (p>0,05) тенденцияси асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт универсистети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда 05-25/579-т билан тасдиқланган «Нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астма билан касалланган қизларда жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш» ҳамда 2025 йил 26 майдаги 05-25/580-т билан тасдиқланган «Бронхиал астма билан касалланган қизларда жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш» номли услубий тавсияномаларда акс эттирилган ва  Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонаси 2025 йил 17 июндаги 47-сонли буйруқ,  Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази  2025 йил 20 июндаги 75-n-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астмали 12–17 ёшли ўсмирларда тизимли яллиғланиш ва гормонал ўзгаришларни эрта аниқлаш, жинсий ривожланиш бузилишлари хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида ажратиш имконини бериши билан белгиланади. Мазкур ёндашув хавф гуруҳини эрта аниқлаш, индивидуал кузатувни ташкил этиш ва жинсий ривожланиш бузилишларининг олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги НДСТ фонида кечувчи бронхиал астмали ўсмирларда касалликнинг оғир кечиши ва жинсий ривожланиш бузилишлари хавфини эрта аниқлаш ҳамда даволаш-профилактика чораларини оптималлаштириш натижасида стационар даволаниш харажатларининг ҳар бир бемор учун йилига 2 250 000 сўмга камайиши билан ифодаланди. Шунингдек, касаллик хуружлари ва такрорий госпитализациялар сонининг камайиши ҳисобига ҳар бир бемор учун йилига қўшимча 1 700 000-2 850 000 сўм маблағ тежалишига эришилди. Натижада умумий иқтисодий самара бир нафар бемор ҳисобига йилига 3 950 000-5 100 000 сўмни ташкил этди. Хулоса. НДСТ фонида кечувчи бронхиал астмали ўсмирларда тизимли яллиғланиш, гормонал ҳолатни ҳисобга олган ҳолда комплекс ёндашувни қўллаш стационар даволаниш ва такрорий госпитализациялар билан боғлиқ харажатларни камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун йилига 3,95-5,10 млн сўм миқдорида иқтисодий самара олиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астмали ўсмир болаларда жинсий ривожланиш бузилишларини профилактикаси ва эрта диагностика қилиш бйича хавф гуруҳларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда диагностик тактикани оптималлаштириш имконини берувчи комплекс ёндашув ишлаб чиқилганлиги Тошкент давлат тиббиёт универсистети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда 05-25/579-т билан тасдиқланган «Нодифференциал бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечувчи бронхиал астма билан касалланган қизларда жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш» ҳамда 2025 йил 26 майдаги 05-25/580-т билан тасдиқланган «Бронхиал астма билан касалланган қизларда жинсий ривожланиш хусусиятларини ўрганиш» номли услубий тавсияномаларда акс эттирилган ва  Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонаси 2025 йил 17 июндаги 47-сонли буйруқ,  Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази  2025 йил 20 июндаги 75-n-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги 61,22% ни ташкил этиб, 107 нафар бемордан 60 нафарида психоэмоционал ҳолатнинг яхшиланиши, хавотир ва ижтимоий дезадаптациянинг пасайиши билан намоён бўлди. Иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун ўртача парвариш харажатларининг 1 500 000 сўмдан 950 000 сўмгача камайиши ҳамда муваффақиятли даволанган ҳолатлар улушининг 0,42 дан 0,76 гача ошиши билан тасдиқланган. Клиник яхшиланишнинг қўшимча битта бирлигининг қиймати ўртача 1 617 000 сўмни ташкил этди, бу Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий жиҳатдан мақбул ҳисобланади. Хулоса. Ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш натижасида бронхиал астма билан оғриган ўсмирларда психоэмоционал ҳолат, гормонал статус ва балоғат ривожланиши кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди. Алгоритмнинг ижтимоий самарадорлиги 61,22 %, тиббий самарадорлиги 72,45 % ни ташкил этиб, беморларнинг ҳаёт сифати ва даволаш натижадорлигини оширишга хизмат қилди. Парвариш харажатларининг камайиши ва муваффақиятли даволанган ҳолатлар улушининг ортиши эса ушбу алгоритмнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ва амалиётга кенг жорий этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish