Нурниёзов Ахтам Абдуназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарқанд вилояти сув ҳавзалари юксак сув ва сув бўйи ўсимликлари ҳамда уларнинг аҳамияти», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B359.
Илмий раҳбар: Хамдамов Искандар Хамдамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.30.08.2018.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Мавланов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти сув ҳавзалари юксак сув ўсимликлари флораси, унинг таксономик, биоэкологик ва географик хусусиятлари ҳамда аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти сув ҳавзаларида тарқалган юксак сув ўсимликларининг 4 бўлим, 6 аждод, 34 оила 51 туркумга мансуб 72 тури аниқланган ва конспекти тузилган;
Самарқанд вилояти сув ҳавзалари гидрофил флорасини турли типдаги сув ҳавзалари бўйлаб тарқалиш хусусиятлари очиб берилган;
“Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби”га (1984, 1998, 2006, 2009) киритилган ноёб ўсимлик Марти қиличўти – Cladium martii (Roem.et Schult.) K.Richt.нинг Самарқанд вилояти ҳудудида тарқалиши аниқланган;
қимматли доривор ўсимлик оддий игирнинг интенсив усулда вегетатив кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилган;
гидрофил флора таркибидаги ареали қисқариб бораётган ноёб, фойдали ўсимликларни тарқалиш ареали аниқланган, ГАТ хариталари тузилган ҳамда муҳофаза чора-тадбирлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Самарқанд вилояти сув ҳавзалари юксак сув ва сув бўйи ўсимликлари ҳамда уларнинг аҳамияти бўйича олинган натижалар асосида:
аниқланган турларни хўжалик аҳамияти кўра ажратилган гуруҳлари, табиий популяциялари ва миқдори Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 05/21-3294-сон маълумотномаси). Натижада фойдали ўсимлик турларининг тарқалиш жойлари ва учраш даражасини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланиш меъёрларини белгилаш имконини берган;
оддий игирни вегетатив усулда интенсив етиштириш учун илдизпояларини кўпайтиришга оид тавсиялар Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 05/21-3294-сон маълумотномаси). Натижада кеч куз-қиш мавсумида оддий игир илдизпояларини интенсив кўпайтириш, парваришлаш ҳамда очиқ майдонларга экиш учун мақбул ўлчамдаги яроқли илдизпояларни тайёрлаш имконини берган;
гидрофил флора таркибидаги сони ва тарқалиш ареали қисқариб бораётган турларнинг тарқалиши акс эттирилган ГАТ хариталар ҳамда популяцияларини муҳофаза қилиш чора-тадбирларига оид тавсиялар Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 22 октябрдаги 03-03/1-3847-сон маълумотномаси). Натижада сони ва ареали қисқариб бораётган турлар табиий популяцияларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, сақлаб қолиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.