Асланзаде Фидан Бейлер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озарбайжоннинг Евлах-Агжебеди ботиғининг марказий қисмидаги чуқур мезозой комплексларининг структуравий-геодинамик хусусиятлари ва нефт-газлилик истиқболлари», 04.00.07 – Нефт ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/GM308.
Илмий раҳбар: Умурзаков Рахимжан Абдуразакович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.31/2025.27.12.GM.03.01.
Расмий оппонентлар: Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, доцент; Бикеева Луиза Равкатовна, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Узбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Евлах-Агжебеди ботиғининг марказий қисмидаги чуқур мезозой комплексларининг таркибий-геодинамик хусусиятларини ўрганиш ва нефт-газнинг истиқболларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кесимда қалин юра вулқоноген-чўкинди жинслар қатлами (5 км дан ортиқ) мавжудлигини асослаган ҳолда Евлах-Ағжабеди ботиғининг мезозой комплекслари тузилишининг қонуниятлари аниқланган;
илк бор регион учун мезозой ва кайнозой комплексларида тутқичлар ҳосил бўлиш шароитларидаги принципиал фарқларни асослаш амалга оширилди, ҳамда мезозойда тектоник экранланган ва структуравй-блокли тутқичлар устиворлиги қайд этилган;
Нафталан-Гўдекбоз-Дуздоғ кўтарилмалари меридионал белбоғининг чуқурлик горсцимон тузилиши билан генетик алоқаси аниқланган ва нефт-газлиликни назорат қилувчи структуравий элементлар ажратилган, иккита (юра ва палеоген) муқобил миграция схемаси асосланган;
углеводородлар миграцияси ва уюмларнинг жойлашувида узилмали бузилишларнинг ролини асослаш, шунингдек, чуқур генерация ўчоғи модели ва замонавий геофизика натижалари ўртасидаги боғлиқликни тушунтириш имконини берувчи минтақанинг геодинамик модели ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Озарбайжоннинг Евлах-Агжебеди ботиғининг марказий қисмидаги чуқур мезозой комплексларининг таркибий-геодинамик хусусиятлари ва нефт-газлилик истиқболларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
истиқболли Нафталан, Гўдекбоз, Дуздаг майдонлари хариталари «Нефт, газ ва кимёнинг геотехнологик муаммолари» илмий-тадқиқот институт фаолиятига жорий қилинган («Нефт, газ ва кимёнинг геотехнологик муаммолари» илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 06-апрелдаги ЭТИ-48-сонли маълумотномаси). Натижада, Евлах-Агжебеди ботигʻи доирасида турли ёшдаги стратиграфик горизонтларда ҳудудий излов-қидирув ишларини қулай ва ишончли режалаштириш имконияти яратилган;
Евлах-Агжебеди ботигʻининг мезозой жинслари петрофизик кўрсаткичлари маълумотлари ҳамда вулқон табиатли карбонат жинсларнинг коллекторлари бўйича тавсиялар “Нефт, газ ва кимёнинг геотехнологик муаммолари” илмий-тадқиқот институти фаолиятига жорий қилинган («Нефт, газ ва кимёнинг геотехнологик муаммолари» илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 06-апрелдаги ЭТИ-48-сонли маълумотномаси). Натижада, нефт ва газга истиқболли маҳаллий тузилмаларни аниқлашда геофизик кузатувларни ўтказиш усуллари ва технологияларини мақбул танлаш имконияти яратилган;
тектоник чегаралар, антиклинал камарлар, локал тузилмалар ва таркибий хилма-хилликни изчил таҳлил қилишни ўз ичига олган нефт-газни назорат қилувчи таркибий элементларни ажратиш методикаси “Нефт, газ ва кимёнинг геотехнологик муаммолари” илмий-тадқиқот институти фаолиятига жорий қилинган («Нефт, газ ва кимёнинг геотехнологик муаммолари» илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 06-апрелдаги ЭТИ-48-сонли маълумотномаси). Натижада кесимларнинг тузилмавий-геологик батафсил мукаммаллашуви геология-геофизика ишларини қулай режалаштириш имконини берган.