Ахмедова Анора Халбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сжатие телевизионных изображений на основе методов двунаправленного масштабирования”, 05.04.02 - “Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5363
Илмий раҳбар: Гаврилов Игор Александрович, техника фанлари номзоди,доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02
Расмий оппонентлар: Юрий Валеревич Писецкий техника фанлари доктори, профессор; Хотамов Абдуғаффор техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори ва ўта юқори аниқликдаги телевидение тизимларида тасвир ўлчамларини икки томонлама ўзгартириш асосида видеокомпрессия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори частотали вейвлет коеффициентларини нолга тенглаштириш ҳамда паст частотали вейвлет коеффициентлари асосида кичрайтирилган тасвирларни шакллантириш ва кейинчалик тескари ўзгартириш орқали дастлабки ўлчамларни қайта тиклашга асосланган ҳолда, эфир ва амалий телевидение тизимларида видеокодлаш самарадорлигини ошириш имконини берадиган тасвирларни икки томонлама масштаблаш усули асосида такомиллаштирилган;
кодлашдан олдин тасвир ўлчамларини олдиндан кичрайтириш ва декодлашдан сўнг дастлабки ўлчамларни қайта тиклашга асосланган тасвирларнинг ташқи икки томонлама масштаблагичини қўллаш ҳисобига видеокомпрессия видеооқим орқали узатиладиган маълумотлар ҳажмини камайтириш имконини берадиган усули такомиллаштирилган;
паст частотали коеффициентларда манфий қийматлар юзага келиши натижасида кичрайтирилган тасвирларда пайдо бўладиган нуқтавий бузилишларни бартараф этувчи пиксел қийматларини адаптив кадрдаги манфий коеффициентларнинг максимал қиймати миқдорида пиксел қийматлари ёрқинлигини ошириш ва динамик диапазонни коррексия қилиш орқали видео тасвирдаги манфий коеффициентлар ҳамда тўлиб кетишлардан келиб чиқадиган нуқтавий бузилишларни бартараф этадиган коррексия қилиш усули ишлаб чиқилган;
лифтинг схемаси бўйича тасвирларни янада аниқроқ аппроксимация қилиш ҳисобига тасвирларнинг юқори сифатини таъминлайдиган вейвлет-ўзгартиришларни амалга ошириш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телевизион тасвирларни икки томонлама масштаблаш бўйича ишлаб чиқилган усул ва алгоритмлар асосида:
юқори частотали вейвлет коеффициентларини нолга тенглаштириш, паст частотали коеффициентлар асосида тасвирларни кичрайтириш ҳамда тескари вейвлет ўзгартириш орқали уларнинг дастлабки ўлчамларини қайта тиклашга асосланган икки томонлама масштаблаш усули телевизион дастурларни самарали сиқиш тизимида қўлланилган. Мазкур тизим Тошкент радиотелеузатиш марказида дастурий оқимни тадқиқ этиш жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 15-январдаги 33-8/231-сонли маълумотномаси). Натижада 1920×1080 пиксел рухсатга эга тест видеофайлини Ҳ.264 кодекига нисбатан тасвир сифатини сезиларли даражада ёмонлаштирмаган ҳолда 3,2 баравар юқори сиқиш имконияти яратилган.
кодлашдан олдин тасвир ўлчамларини кичрайтириш ва декодлашдан сўнг қайта тиклашга асосланган гибрид видеокомпрессия тизими “СЕТКО” МЧЖда видеокузатув оқимларини сақлаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 15-январдаги 33-8/231-сонли маълумотномаси). Натижада автомобил ҳаракати акс этган видеокетма-кетликларда Ҳ.264 кодекига нисбатан бир хил визуал сифатни сақлаган ҳолда сиқиш даражаси 3,9 бараварга оширилган.
паст частотали коеффициентларда юзага келадиган манфий қийматлар ва динамик диапазон тўлиб кетиши натижасидаги нуқтавий бузилишларни бартараф этиш учун пиксел қийматларини адаптив коррексиялаш усули “СЕТКО” МЧЖда видеокузатув оқимларини сақлаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 15-январдаги 33-8/231-сонли маълумотномаси). Натижада ёндашув видеокомпрессия самарадорлигини видеосюжет мураккаблигига қараб 3–4 бараварга оширишга хизмат қилган.
видеокодлаш жараёнида қўлланиладиган ЛеГалл (5/3), Деслауриерс-Дебуc (9/7) ва Деслауриерс-Дебуc (13/7) вейвлет филтрлари асосидаги лифтинг схемаси бўйича ишлаб чиқилган алгоритмлар “СЕТКО” МЧЖда видеокузатув оқимларини сақлаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 15-январдаги 33-8/231-сонли маълумотномаси). Натижада икки томонлама масштаблаш алгоритмларининг юқори тезкорлиги амалий натижалар билан тасдиқланган ҳамда гибрид видеокомпрессия тизимини арзон ва мавжуд микропроцессор техникаси асосида амалга ошириш имконини берган.