Тураев Бобурхон Шуҳрат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили матнларини морфологик ва синтактик таҳлил қилиш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва  компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6149
Илмий раҳбар: Мусаев Муҳаммаджон Махмудович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М
Расмий оппонентлар: Хамдамов Уткир Раҳматиллаевич техника фанлари доктори, профессор, Атаджанов Ибрагим Равшонбекович, техника фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги матнларни нейрон тармоқ асосида морфологик ва синтактик таҳлил қилиш ҳамда расмий услубдаги матнларни синтактик таҳрирлаш имконини берувчи алгоритмлар ва дастурий мажмуа ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги матнлар учун сўз туркумларини белгилаш (ПОС-теглаш) масаласида максимал энтропия усули, CРФ ва БиЛСТМ моделларини интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган янги гибрид алгоритм таклиф этилган;
расмий услубдаги ўзбек тили матнлари асосида синтактик тегланган билимлар базаси шакллантирилган;
нейрон тармоқ асосида синтактик таҳрирлашга мўлжалланган моделларни ўқитиш учун тескари корпусни шакллантириш ёндашуви таклиф этилган; 
ўзбек тилидаги матнларни морфологик ва синтактик таҳлил қилиш дастурий мажмуа структураси лойиҳалаштирилган ва унинг модуллараро мулоқот интерфейси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги матнларни синтактик таҳрирлаш муаммосини ҳал қилиш билан боғлиқ илмий натижаларга асосланиб:
Синовдан ўтказиш ва амалий масалаларни ечиш учун ўзбек тилидаги матнларни автоматик таҳрирлаш учун таклиф этилган алгоритмлар ва дастурий мажмуа “Қашқадарё вилояти яккабоғ туман солиқ инспексияси”нинг электрон ҳужжатлар алмашувининг автоматлашган қабул тизими амалий фаолиятига ҳамда “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Республика Ахборот-кутубхона маркази”да жорий этилган. (Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 6 - январ 33-8/31-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси ташкилотнинг тадқиқот ишлари бажарилиши жараёнида матнли хужжатлар шакллантирилишини 23% фоизгача тезкор амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish