Темирова Хосият Фарход қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Тиш касалликларини ташхислаш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5632.
Илмий раҳбар: Исмаилов Отабек Мирхалилович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Берданов Улуғбек Абдумуродович, техника фанлари доктори, доцент; Абдумаликов Акмал, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тишнинг рентген тасвирларини сифатини яхшилаш, касалликларини ташхислаш алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тишнинг рентген тасвирларидаги шовқинларни обектив баҳолаш мезони асосида тозалашнинг кўп босқичли филтрлаш алгоритми таклиф қилинган;
рентген тасвирларидаги тиш чегараларини аниқлашнинг ”Зҳанг-Суен” усули асосида такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган;
тишнинг рентген тасвирларидан касаллик обектларини аниқлаш ва синфлаш имконини берувчи такомиллаштирилган нейрон тармоқ архитектураси таклиф қилинган;
тиш касалликларини ташхислаш дастурий мажмуасининг структураси ва модуллараро мулоқот интерфейсини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
тишнинг рентген тасвирларидаги шовқинларни тозалашнинг кўп босқичли филтрлаш алгоритми, рентген тасвирларидаги тиш чегараларини аниқлашнинг такомиллаштирилган алгоритми, тишнинг рентген тасвирларидан касаллик обектларини аниқлаш ва синфлаш имконини берувчи такомиллаштирилган нейрон тармоқ архитектураси асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Самарқанд вилояти Пастдарғом туман бирлашмасига қарашли “Марказий поликлиника” мониторинг фаолиятини режалаштириш ва рентген бўлимида рентген тиш тасвирларини ташхислаш жараёнида жорий қилинган (далолатнома – 16.07.2025 й. Рақамли технологиялар вазирлиги 26.05.2026 й. 33-8/4668 – сон маълумотномаси) Мазкур дастурий мажмуа рентген тасвирларини автоматик таҳлил қилиш орқали касалликларни аниқлаш самарадорлигини оширади, ташхис қўйиш вақтини қисқартирди, шифокорнинг иш юкини камайтиради ҳамда инсон омили туфайли юзага келадиган хатоларни камайтирди. Натижада диагностика жараёнининг тезкорлиги, ишончлилиги ва умумий самарадорлиги сезиларли даражада ортди;
беморларда тиш касалликларини эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш режасини тузиш имконини берувчи дастурий мажмуан Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Смиле Лабораторй” МЧЖда мониторинг фаолиятини режалаштириш ҳамда рентген бўлимида тиш рентген тасвирларини таҳлил қилиш жараёнида қўлланилган (далолатнома – 10.06.2025 й. 26.05.2026 й. 33-8/4668 – сон маълумотномаси). Рентген тасвирларини таҳлил қилиш самарадорлиги 10% ортди.