Ҳайдарова Муҳайё Фаёз қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий ресурслар асосида цукат ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т4400.
Илмий раҳбар: Олтиев Азим Тўйқулович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Джахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ресурслар асосида цукат ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сабзавотлар асосида цукат ишлаб чиқариш учун новвот тайёрлашда ҳосил бўладиган қолдиқ қиёмни сув билан 1:3,5 нисбатда суюлтириш, борадиган жараёнларни оптималлаштириши илмий асосланган;
қолдиқ қиём таркибида эрувчан қуруқ моддалар миқдорининг юқори даражада (74,6%) бўлиши ҳамда углеводлар таркибида фруктоза масса улушининг устунлиги (55%) унинг функсионал озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда истиқболли хомашё сифатида қўллаш имконияти илмий асосланган; 
цукат ишлаб чиқариш технологиясида хомашёни қолдиқ новвот қиёми билан тўйинтириш босқичида ҳарорат (108-112°C), қиём консентрацияси (58-60%), жараённинг давомийлиги (4-5 дақиқа) ҳамда қуритиш ҳарорати (40°C) каби асосий технологик омилларнинг маҳсулот сифат кўрсаткичларига таъсири исботланган;
новвот тайёрлаш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқ қиёмдан фойдаланиб, цукат ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий ресурслар асосида цукат ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шакар ўрнини босувчи қолдиқ новвот қиёмидан цукат ишлаб чиқариш усули «Ливадия-Букҳара» МЧЖ корхонасида “2025-2030-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси» АЖ нинг 2025-йил 19-апрелдаги 19-39/04-25-сон маълумотномаси). Натижада, шакар қиёми ўрнини биокимёвий таркиб жиҳатдан самарали бўлган қолдиқ новвот қиёми билан алмаштириш имконини берган.
қолдиқ новвот қиёми асосида тайёрланган цукатлардан “Кекс” тайёрлаш 7технологияси «ПАСҚУАЛЕ» МЧЖ корхонасида “2025-2027-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги» нинг 2025-йил 1-майдаги 06/14-3-05/2682-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулотларининг иқтисодий самарадорлиги шакар ва унинг рецептурадаги миқдорини камайтириш, шунингдек, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish