Ёмғуров Саъдулла Атабой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табиий газларни бирламчи тайёрлашда турли аралашмалардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш”, 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т3814.
Илмий раҳбар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Бозоров Ғайрат Рашидович, техника фанлари доктори, профессор; Жумаева Дилноза Жўраевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади табиий газларни бирламчи тайёрлашда турли аралашмалардан тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
1000 м3 Шўртан кони табиий газини замонавий стандарт меъёригача механик заррачалар ва тузлардан тозалаш учун 240 л дистилланган сув, 270 л техник сув талаб этилиши асосланган; 
тоза газ намунаси ва таркибида механик заррачалар ҳамда тузлар сақлаган газни адсорбсион қуритиш жараёнида адсорбентларнинг сорбсион сиғимининг ўзгариши динамикаси тадқиқ этилиб, таркибида механик заррачалар ва тузлар сақлаган газларни қуритиш мобайнида адсорбентларнинг 26,1 дан 33,9% гача адсорбсион юзасини йўқотиши  исботланган;
Алумаc (2-5 Å) адсорбенти ёрдамида 5,5 МПа босим ва 27 0C ҳароратда, табиий газ таркибидаги намлик миқдори 262 ппм дан 47 ппм гача камайиши  исботланган; 
Алумаc (2-5 Å) адсорбентдан намлик ва конденсатнинг десорбсия эгри чизиқлари, адсорбент таркибидан 1300C ҳароратда намликни тўлиқ ажралиши, суюқ углеводородлар эса 1200C ҳароратда тўлиқ десорбсияланишини кўрсатиб, Алумаc (2-5 Å) адсорбенти учун десорбсия жараёни  оптимал ҳарорати 1300C  эканлиги илмий асосланган;
суюқ ва қаттиқ ютувчилар ёрдамида табиий газни тозалаш ва қуритишнинг комбинацион технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий газларни бирламчи тайёрлашда турли аралашмалардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш илмий тадқиқот иши бўйича олинган натижалар асосида:
техник сувлар ёрдамида табиий газни механик заррачалар ва тузлардан бирламчи тозалаб, сўнгра Алумаc (2-5 Å) маркадаги фаоллаштирилган алюминий оксиди ёрдамида адсорбсион қуритиш усули «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг «2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2024- йил 04-ноябрдаги 941-сонли маълумотномаси). Натижада, 270C ҳарорат ва 5,5 МПа босим остидаги шароитларда табиий газни тозалаш орқали, газ таркибидаги механик заррачалар ва тузлар миқдорини 0,345 г/м3 дан 0,075 г/м3 гача камайтириш имконини беради;
табиий газларни бирламчи тайёрлашда турли аралашмалардан тозалашнинг такомиллаштирилган технологияси “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхатига киритилган (“Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2025-йил 27-августдаги П02/ЭМ-34-сонли маълумотномаси). Натижада, Алумаc (2-5 Å) адсорбенти ёрдамида 5,5 МПа босим ва 270C ҳароратда, табиий газ таркибидаги намлик миқдори 262 ппм дан 47 ппм гача камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish